Щзгармас ток машиналари


Синхрон генераторларни лампали синхроноскоп ёрдамида синхронлаштириш


Download 4.44 Mb.
bet130/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Синхрон генераторларни лампали синхроноскоп ёрдамида синхронлаштириш

Л ампали синхроноскоп ёрдамида синхронлаштириш лампалари “учиш” ёки “ёруғлик айланиш” схемалари бўйича бажарилиши мумкин. Бундай усул кичик ва ўрта қувватли синхрон генераторларни параллел ишлашга улашда қўлланади. Синхрон генератор паралел улашда кўпинча лампалар “ёруғликни айланиши” схема бўйича уланган синхроноскоплар қўлланади. Бундай синхроноскоплар лампа 1 учишга уланган бўлиб, 2 ва 3 лампалар генератор ва тармоқнинг ҳар хил фазалари орасида уланган. Шунинг учун юқорида айтиб ўтилган шартлар тўлиқ бажарилган ва U- Uса= U- Uсв = U- Uсc=0 тенглик бажарилганда лампа 1 ёнмайди, 2 ва 3 лампалар эса линя кучланишга уланганлиги туфайли бир хилда ёнади, бундай хол генераторни паралел ишлашга улаш мумкин эканлигини кўрсатади. Агар fr -fc 0 бўлса у холда 1,2 ва 3 лампалар навбатма-навбат ёниб ўчиб, ёруғликни айланишига ўхшайди.




Синхрон генераторларни синхронлаштиришнинг
бошқа усуллари

Катта қувватли синхрон генераторларни паралел ишлашга улаш учун


электромагнит синхроноскоплар қўлланади.
Бунинг учун синхроноскопга генераторнинг ва тармоқнинг кучланишлари
берилади: Бу синхроноскоплар айланувчан магнит майдон принципига асосланган бўлиб fr  fr бўлганда синхроноскопнинг стрелкаси fr = fт частота билан чапга ёки ўнгга айланади. Стрелканинг айланиш йўналиши қайси частотанинг катталигига боғлиқ. Синхронлаштиришнинг барча шартлари тўлиқ бажарганда стрелка айланишдан тўхтаб, стрелка вертикал юқорига йўналган бўлади. Генератор ва тармоқнинг кучланишидан юқори бўлса у холда синхронскоп кучланиш трансформоторлари орқали уланади. Генераторларни синхронлаштириш жараёни жуда масъулиятли жараён бўлиб мутахассислардан бунга жиддий эътибор берилишини талаб этилади. Синхрон генераторни параллел ишлашга улашда хатоликларга йўл қўймаслик мақсадида Ur ва fr автоматик равишда ростлайдиган автоматлаштирилган синхрон-носкоплар қўлланади. Лекин бундай усулни ўзига хос камчиликлари масалан, схеманинг мураккабилиги, доимий назорат қилиб туриш ва хакозалар бор.
Кейинги пайтларда синхрон генераторларнинг паралел ишлашга улашда дағал синхронлизациялаш усули кенг қўлланилмоқда. Бунда қўзғтатиш чўлғамига ток берилмаган (U=0) синхрон генератор тармоққа уланади, роторнинг тезлиги 0,98 nc тезликка етганда синхрон генератор тармоққа уланади ва қўзғатиш чўлғамига қўзғатиш токи берилади ва синхрон генератор автоматик равишда паралелл ишга уланади. Бунда синхрон генераторнинг кучланишини ва частотасини тенглаштириш шарт бўлмайди. Бу усул ёрдамида синхронлаштирилиб, манбаага уланган синхрон генераторда анча катта ток ҳосил бўлиши мумкин, лекин у токлар синхрон генератор учун унча катта хавф туғдирмайди




Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling