Щзгармас ток машиналари
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тавсия этилган адабиётлар.
- АСИНХРОН ДВИГАТЕЛНИНГ ТОКИНИ АЙЛАНА ДИАГРАММАСИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ. АСИНХРОН ДВИГАТЕЛНИ ЮРГИЗИБ ЮБОРИШ УСУЛЛАРИ. Режа
- Таянч сўз ва иборалар
- Умумий тушунчалар.
Назорат саволлари.
1.Асинхрон моторнинг фойдали қуввати қандай аниқланади? 2.Асинхрон моторнинг валидаги айлантирувчи момент қандай аниқланади? 3.Асинхрон машинанинг механик характеристикасини тушунтириб беринг. 4.Максимал момент ва максимал сирпанишни тушунтириб беринг. 5.Асинхрон моторнинг электромагнит қуввати қандай аниқланади? Тавсия этилган адабиётлар. А.И. Вольдек. « Электрические машины». Энергия, 1974. бетлар 511-526 У.Иброҳимов. « Электр машиналари » Ўқитувчи. 1972. бетлар 120-124 Камолов Н. К. Маъруза матнлари. Фарғона 2004 йил. 32-40 бетлар 20-МАЪРУЗА АСИНХРОН ДВИГАТЕЛНИНГ ТОКИНИ АЙЛАНА ДИАГРАММАСИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ. АСИНХРОН ДВИГАТЕЛНИ ЮРГИЗИБ ЮБОРИШ УСУЛЛАРИ. Режа: 1. Умумий тушунчалар. 2. Асинхрон двигателнинг айлана диаграммасини қуриш. 3. Асинхрон моторни ишга тушириш. 4. Қисқа туташган роторли асинхрон моторни ишга тушириш. 5. Фаза роторли асинхрон моторни ишга тушириш. Таянч сўз ва иборалар Катта қувватли, асинхрон мотор, токлар, салт ишлаш, қисқа туташув режими,обсцисса ўқи, қувват коэффициенти, кучланиш, қувват исрофлари, электромагнит қувват чизиғи, механик қувват, ишга тушириш моменти, тўғридан-тўғри, автотрансформотор, кучланишни пасайтириш, статор чўлғамининг уланиш схемасини ўзгартириш. Умумий тушунчалар. Асинхрон двигателнинг қандай ишлашини аниқлайдиган характеристика-ларини тажрибада юк қийматини ўзгартириб аниқланади. Лекин бунда кўп вақт ва ўлчов асбоблар талаб килинади. Шунинг учун салт ишлаш ва қисқа тўташиш тажрибаларидан фойдаланиб двигателнинг айлана диаграммасини қуриш унинг характеристикалирини аниқлашни осонлаштиради. Турли қаршиликлардан ибо-рат бўлган занжир учун айлана диаграммаси куриш мумкин. Қуйида кетма–кет уланган ва ростланадиган актив r ва ўзгармас индуктив x қаршиликга эга бўлган ўзгарувчан ток занжири учун айлана диаграмма куришни кўриб чиқамиз. Занжирдан ток ўтганда тормок кучланиши Ua=Ir ва UL=Ix дан иборат бўлади . бундай занжирда ток вектори кучланиш векторидан маълум, масалан, бурчакка кейинда килиб чизилади. Вектор диаграммада U нинг вектори ва Ir векторларнинг геометрик йиғиндисига тенг бўлади, шу асосда АВС учбурчак ҳосил бўлади, бу учбурчакнинг хар бир томони х га бўлинса HDC учбурчак ҳосил бўлади. Бунда учбурчакнинг катети ток веторини ифодалайди. Расм. Асинхрон машинанинг векторларини айлана диаграммада жойлаштириш Ток векторига нисбатан бурчак билан ордината ўқнинг мусбат йуналишида кучланиш вектори U чизилади. Занжирдаги актив қаршилик ўзгарса ток қиймати, демак, учбурчак катетларининг вазияти ўзгаради, янги катетлар HD1 ва D1C ҳосил бўлади. Лекин учбурчакнинг гипотенузаси эса ўзгармай қолаверади. D1 нуқтаси занжирнинг янги иш шароитини ифодалайди агар занжирнинг актив қаршилиги ўзгариши катта (0 дан чексизгача бўлса ), ток вектори диаграммада турли вазиятда бўлади ва вектор учи диаметри бўлган айлана чизилади. Агар r=0 бўлса (фақат индуктив юк ), D нуқтаси С нуқтаси билан тўташади агар r =∞ бўлса , ток I=0 бўлади ва D нуқтаси H билан тўташади. Қаршиликнинг хар хил оралиқ қийматида ток вектори HDC айлана буйлаб турли вазиятда бўлади.Шунинг учун HDC ярим айланаси токлар айланаси дейилади. Aсинхрон двигателнинг Г симон эквивaлент схемаси асосида унинг aйланма диаграммасини тузиш мумкин. Бу схема икки паралел занжирдан, яъни I0 ток ўтадиган магнитловчи -I’2 ток ўтадиган асосий (ишчи) занжирлардан иборат бу икки занжир гўё бир- бирига боғланмаган холда ишлайди бу занжирларги ўзгармас кучланиш U берилади. Магнитловчи контурнинг ўзгармас қаршиликлардан иборат параметрлари шу қисм учун курилган диаграммадан аниқланади. Бунда I0 вектори U векторидан 0 бурчак кейинда чизилади. Двигателнинг сирпаниши ўзгарса бу қисмнинг турли иш шароити диаграммадаги I’2 ток векторининг вазияти билан аниқланади эквивалент схеманинг магнитловчи ва асосий қисми учун чизилган диаграммалар асосида асинхрон двигателнинг айлана диаграммаси ҳосил бўлади. Бундан статор чўлғамидаги ток I0 ва-I’2 токларнинг геометрик йиғиндисига тенг бўлади; I1=I0+(-I’2) (20.1) Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling