Щзгармас ток машиналари


-расм. Трансформаторнинг нол кетма-кетлик токлари учун


Download 4.44 Mb.
bet37/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

20-расм. Трансформаторнинг нол кетма-кетлик токлари учун
алмаштириш схемаси
Нолp кетма-кетлик токлари учала фазада тенг Iао=Iво=Iсо ва фазалари бир хил бўлганлиги сабабли, бу токларнинг занжири нолp ўтказгич орқали уланади. Нолp ўтказгични вазифасини трансформаторнинг нолp нуқтаси ерга уланганда ер хам бажариши мумкин.
Трансформаторнинг чўлғамлари учбурчак схемада уланган бўлса, тармоқ токларининг таркибида нолp кетма-кетлик токлари мавжуд бўлмайди, чунки нолp кетма-кетлик токлари фақат чўлғамнинг ичида оқиб ўтади.
Нолp кетма-кетлик токлари учала фазада нолp кетма-кетлик магнит оқимларини хосил қилади. Нолp кетма-кетлик магнит оқимига пўлат ўзакнинг қаршилиги жуда кичик бўлганлиги учун бу оқим пўлат ўзак орқали оқиб ўтади. Шунинг учун унча катта бўлмаган нолp кетма-кетлик токлари катта қийматга эга бўлган нолp кетма-кетлик магнит оқимини Фок хосил қилади. Агар нолp кетма-кетлик токи Iао салт ишлаш токига тенг бўлиб қолса, яoни Iао=Iо бўлганда, Фок номинал магнит оқимига тенг бўлиб қолиши мумкин Фокн. Уч устунли трансформаторнинг фазаларидаги нолp кетма кетлик токлари хосил қилган магнит оқимлар катталик ва фаза жихатдан бир хил бўлганлиги сабабли магнит куч чизиқлари бир тўсиндан иккинчи тўсинга трансформатор мойи ва бак орқали ўта олади. Нолp кетма-кетлик магнит оқими трансформаторнинг бакида уюрма токларни вужудга келтириб, қувватнинг қўшимча исрофларини хосил қилади.
Нолp кетма-кетлик токлари ва оқимлари трансформаторга магнитловчи токнинг учинчи гармоникасига ўхшаш таoсир кўрсатади. Нолp кетма-кетлик токлари номинал частотада ўзгаради, магнит оқим эса уч марта тез ўзгаради.

4. Нолp кетма-кетлик токлари мавжуд бўлган носимметрик режимларда трансформаторни ишлаши


Трансформаторнинг иккиламчи чўлғами Yо шаклида уланиб фаза ва нолp ўтказгичи ўртасида бир фазали юкларни нотўьри улаганда ва бир фазали қисқа туташув режимида нолp кетма - кетлик токлари хосил бўлади.


/Yо ва Yо/Yо схемада уланган трансформаторларни иккала чўлғамларида нолp кетма-кетлик токлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро мувозанатда бўлади ва кучланишларнинг формаси жуда оз бузилади.
Y/Yо схемада уланган трансформаторларнинг фақат битта иккиламчи чўлғамида нолp кетма-кетлик токлари мавжуд бўлиб, нолp кетма-кетлик магнит оқими Фок ни хосил қилади. Бу магнит оқим нолp кетма-кетлик электр юритувчи кучларини индукциялайди Еок=-ZмоIао. Бу электр юритувчи кучлар катта қийматларга эришишлари мумкин. Мисол учун агар Iо = I =(0.05 - 0.02) Iн бўлса Еок=Uтар бўлади. У холда фаза электр юритувчи кучлари
(8-3)

Чўлғамлардаги кучланишларнинг пасайишини хисобга олмаганда бирламчи чўлғамлардаги фаза кучланишлар системасини қуйидаги векторлар ёрдамида аниқланади,




(8-4)

Нолp кетма-кетлик магнит оқимлари хосил қилган э.ю.к фаза чўлғамларидаги электр юритувчи кучларини ва кучланишларининг формасини жуда кучли ўзгартириб юборади. Иккиламчи чўлғамдаги фаза кучланишларининг системасини векторлари худди шундай аниқланиши мумкин.


Шундай қилиб, чўлғамлари Y/Yо схемада уланган трансформаторларда нолp кетма-кетлик токлари фаза кучланишларининг катталигини ва формасини кучли бузишлари мумкин экан. Нолp кетма-кетлик токларининг таoсирида кучланишнинг ўзгариши бир фазали истеoмолчилар учун хавфли бўлиб, чўлғамлари Y/Yо схемада уланган трансформаторларни бир фазали истеoмолчиларни электр энергия билан таoминлаш учун қўллаб бўлмайди.

Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling