Составитель


Download 1.15 Mb.
bet1/10
Sana17.02.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1208380
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
KURS 57




Составитель:


Ушбу услубий курсатма «Электромеханика» фанидан курс лойиҳасини бажариш учун тайёрланган. Услубий кўрсатмада уч фазали икки чулғамли трансформаторни лойиҳалаш бўйича кўрсатмалар берилган. Курс лойиҳасини барча бўлимларига оид барча маълумотлар, жадваллар ва чизмалар кўринишида батафсил баён қилинган.


Кафедра «Электроснабжение»


ТРAНСФОРМAТОР
ТРAНСФОРМAТОР (лот. трансформо — ўзгартираман) — техникада — енергия ёки обйектларнинг бирон бир муҳим хоссаси (мас., ток кучи, кучланиш ва б.)ни ўзгартириш учун мўлжалланган қурилма. Електр Т., гидротрансформатор, фототрансформатор, ЎЙУЧ (ўта юқори частота) Т. и ва б. хилларгабўлинади. Електр Трансформатор ўзгарувчан ток кучланишини ўзгартириш (кучайтириш ёки пасайтириш) учун мўлжалланади. Унинг иши електромагнит индуксия ҳодисасига асосланади. У битта бирламчи чулгам, битта ёки бир неча кўп иккиламчи чулғам ва асосан берк типдаги ферромагнит ўзак (магнит ўтказгич) дан иборат. Барча чулғамлар ферромагнит ўзакка ўралади ва бирбирига индуктив боғланган бўлади. Бирламчи чулгам учлари (Т. кириши) ўзгарувчан ток кучланиш манбаига, иккиламчи чулгам (ёки чулғамлар) учлари (Т. чиқиши) истеъмолчиларга уланади. Електр Трансформаторни биринчи марта П. Н. Яблочков 1876-й. електр ёритиш тармогида ишлатган. М. О. ДоливоДоброволский 1890-й. уч фазали електр Трансформаторни яратган. Кейинчалик бошқа олим ва ихтирочилар Трансформаторни такомиллаштириш, қуввати ва ф. и. к. ни ошириш, изоляцияни яхшилаш, ихчамлаштириш ва б. га дойр ишлар олиб боришган.


Електр Трансформаторнинг енг кенг тарқалган тури куч Т. ларидир. Улар електр узатиш линиялари (ЕУЛ)га ўрнатилади. Бундай Трансформаторлар електр стяларнинг генераторлари ишлаб чиқарган ток кучланишини 10— 15 кВ дан 220—750 кВ гача кучайтириб беради. Трансформатор ларнинг чулғамлари мисдан, магнит ўтказгичлари совуклайин прокатлаб ишлаб чиқарилган електротехника пўлатидан тайёрланади. Електр Трансформаторнинг қуруқ ва мойли турлари бор. Қуруқ Трансформатор ҳавода мойсиз совитилади. Мойли Трансформаторнинг магнит ўтказгичи ва чулғамлари минерал мой тўлдирилган бакка жойлаштирилади. Мой изоляция ва совитувчи вазифасини ўтайди.

Куч Трансформатор ларидан ташқари ўлчаш Трансформатори, кучланиш Трансформатори, ток Трансформатори, импулйели Трансформатор, радиочастотали Трансформатор каби Трансформаторлар ҳам мавжуд.


Ўзгарувчан ток тармоғида кучланишни кучайтириш ёки пасайтириш ҳамда електр енергияни истеъмолчиларга тақсимлаш учун мўлжалланган мажмуа кичик Трансформатор стяси (подстансияси) деб аталади. Унда куч Трансформатори, тақсимлаш қурилмалари, автоматик бошқариш ва ҳимоя қурилмаси, қўшимча иншоотлар бўлади. Юқори қувватли баъзи пасайтириш Трансформатор подстансияларида кучли, лаб. да уйрўзғорда ихчам автотрансформаторлар ишлатилади.
Трансформатор - бу електротехника ва електроника соҳасида кенг қўлланиладиган қурилма. Майкл Фарадай томонидан кашф етилган електромагнетизмнинг асосий принципига амал қилувчи електромагнит мослама. Трансформаторларнинг қурилиши ва експлуатацияси ҳақида биз аввалги дарсликда батафсил кўриб чиқдик. Бу ерда биз турли хил дастурларда ишлатиладиган турли хил трансформаторларни кўриб чиқамиз . Шу билан бирга, барча турдаги трансформаторлар бир хил принципларга амал қилишади, аммо улар турли хил қурилиш усулларига ега.



Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling