Щзгармас ток машиналари


Download 4.44 Mb.
bet39/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

2. Қисқа туташув кучланиши


Трансформаторларнинг қисқа туташуви деб, унинг шундай чекланган режимига айтиладики, бунда иккиламчи чўлғамнинг боши ва охирини қаршилиги нолга тенг бўлган ўтказгич билан уланиб, бирламчи чўлғам U1 ўзгарувчан кучланишли манбага уланади. Шу сабабли, иккиламчи чўлғамнинг учларидаги кучланиш U2=0 бўлади.


Агар трансформаторнинг қисқа туташув режимида унинг бирламчи чўлғамини номинал ёки унга яқин бўлган кучланишли манбага уланса, у холда трансформаторнинг чўлғамларини қаршиликлари нисбатан кичик бўлганлиги учун чўлғамлар орқали оқиб ўтаётган қисқа туташув токлари номинал токлардан 10-20 марта катта бўлади. Трансформаторнинг бундай режими ундан фойдаланиш жараёнида тез-тез учраб турганлиги учун, уни эксплуатацион қисқа туташув (авария қисқа туташув) режими деб аталади. Қисқа туташув режимида чўлғамларга таoсир этувчи жуда катта электродинамик кучлар вужудга келиши ва иссиқлик ажралиши мумкинлиги сабабли трансформатор учун бу режим жуда хавфли хисобланади. Шу сабабли трансформаторнинг элементлари керакли даражада механик ва термик мустахкамликка эга бўлиши, унинг электр схемасида қисқа (одатда 1с. дан кам) вақт ичида трансформаторни манбадан ажрата оладиган химоя кўзда тутилган бўлиши шарт.


22-расм. Трансформаторнинг қисқа
туташув режими
Агар реле химояси трансформаторни ўз вақтида манбадан ажрата олмаса, унинг чўлғамлари ва бошқа элементлари бутунлай ишдан чиқиши мумкин.
Трансформаторнинг яна бошқа қисқа туташув режими - қисқа туташув синовидир. Синовни ўтказишда трансформаторнинг бирламчи чўлғами пасайтирилган кучланиш манбаига уланади ва унинг қисқа туташув кучланиши билан сарфланаётган қисқа туташув қуввати ўлчанади. Бу режим трансформаторнинг қисқа туташув синови дейилиб, фойдали иш бажарилмайди. Трансформаторларнинг қисқа туташув режими салт ишлаш режими билан биргаликда уларнинг назариясини ўрганишда ва фойдаланишда мухим ахамиятга эга.
Фараз қилайлик, иккиламчи чўлғами қисқа туташтирилган трансформаторнинг бирламчи чўлғамидаги кучланиш шундай Uқ қийматгача пасайтирилган бўлсинки, қисқа туташтирилган иккиламчи чўлғамидаги ток номинал токга тенг бўлсин. Бирламчи чўлғамнинг кучланиши Uқ нинг шу чўлғамнинг номинал кучланишига нисбатан фоизда хисобланган қиймати трансформаторнинг қисқа туташувини номинал кучланиши ёки қисқа туташув кучланиши дейилади.
(8-15)
Синов қоидаларига кўра қисқа туташув кучланиши чўлғамларнинг нормал ишлашидаги хароратига келтирилади. Трансформаторлардан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, трансформаторнинг қуввати ва кучланиши ошган сари қисқа туташув кучланишининг қиймати ортиб боради.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling