Щзгармас ток машиналари
Трансформаторнинг ишлаш принципи
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
Трансформаторнинг ишлаш принципиЎзгарувчан токнинг частотасини ўзгартирмасдан кучланишини бир катталикдан иккинчи катталикка ўзгартирувчи электромагнит статик аппаратга трансформатор деб аталади. Оддий трансформатор электр энергияни қабул қилувчи битта бирламчи ва электр энергияни истеoмолчига узатувчи битта иккиламчи чўлғамдан иборат бўлади. Электр энергия бирламчи чўлғамдан иккиламчи чўлғамга электромагнит индукция ёрдамида узатилади. Чўлғамлар орасидаги электромагнит боьланишни кучайтириш учун уларни магнит ўзакка жойлаштирилади. 9-расм. Бир фазали икки чўлғамли трансформатор Фараз қилайлик, уч фазали трансформаторнинг бирламчи чўлғами уч фазали синусоидал кучланишли манбага уланган булсин (9-расм). Бирламчи чўлғам-даги i1 ток синусоидал формада ўзгарувчан маг-нит оқимини хосил қи-лади. Магнит оқими Ф1 магнит ўзак орқали оқиб ўтади ва ўз йўлида бир-ламчи ва иккиламчи чўл-ьамларни кесиб ўтади ва уларда Е1 ва Е2 электр юритувчи кучларни индукциялайди. Ўрамлар сони W2 га тенг иккиламчи чўлғамга z2 юклама уланганда бу чўлғам орқали I2 ток оқиб ўтади ва чўлғамни учларида U2 кучланиш қарор топади. Чўлғамлар орасидаги электромагнит боьланишни, яoни бирор чўлғамдаги хосил бўлган магнит оқимнинг бошқа чўлғамни кесиб ўтишини, ўтган мавзуларда кўриб ўтилган электромагнит боь-ланиш коэффициенти С орқали аниқлаш мумкин. Магнит ўзак орқали оқиб ўтаётган умумий магнит оқим Фп ни трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи чўлғамларидан оқиб ўтаётган I1 ва I2 токлар хосил қилади. Назорат учун саволлар.1. Нима учун электр машиналарнинг магнит ўзаклари ферромагнит материаллардан тайерланади? 2. Электр машинани электромагнит моменти кайси моментларни мувозанатланади? 3. электр машина чўлғамидаги э.ю.к кандай индукцияланади? 4. Ўзгармас ток машиналарида коллектор кандай вазифани бажаради? 5. Магнит майдоннинг турларини санаб беринг. 6. Куч трансформаторлари тузилиши бўйича неча турга бўлинади? 7. Трансформаторнинг қандай номинал қийматлари бор? 8. Куч трансформаторлари деб қандай трансформаторларга айтилади? 9. Уламали трансформаторлари деб қандай трансформаторларга айтилади? Адабиетлар: 1.Вольдек А. И. "Электрические машинқ Москва Энергия, 1974. 27-32 бетлар 2.Камолов Н. К.,Усмонов Ш.Ю. «Электромеханика» фанидан дарслик. 6-10 бетлар Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling