Щзгармас ток машиналари
Коллектор пластиналари орасидаги кучланиш
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзгармас ток машиналирда коммутация жараёни
3. Коллектор пластиналари орасидаги кучланишЯкор реакцияси баoзи шароитларда электр машинанинг ички жараёнларини бузилишига олиб келади. Булардан асосийси якор реакцияси таoсирида машинанинг коллектор пластиналари орасидаги кучланишни ортиб кетиши хисобланади. Якор реакцияси кучли таoсир этмаган машиналарда коллектор пластиналари орасидаги ўртача кучланиш 1822 В дан ортиб кетмаслиги керак. Якор реакцияси таoсирида хаво бўшлиьидаги магнит майдон қутб ўзагининг бир қисмида ортиб кетади ва коллектор пластиналари орасидаги кучланиш хам катталашади бу ерда: Вмах - энг катта индукция; В - хаво бўшлиьидаги магнит майдон индукцияси; Uн - номинал кучланиш; К - коллектор пластиналарининг сони; 2р - қутблар сони; - қутб ўзагининг эни; - қутб бўлинмасининг коэффициенти. Магнит майдон формасини ўзгармаслигини ва коллектор пластиналари орасидаги кучланишни белгиланган чегарадан ортиб кетмаслигини таoминлаш учун ўзгармас ток машиналарида компенсацияловчи чўлғамлар қўлланилади. Компенсацияловчи чўлғамлар хосил қилган магнит майдон ёрдамида якор реакциясини тўлиқ компенсациялаш мумкин. Компенсацияловчи чўлғам электр машинанинг асосий қутб ўзакларини хаво бўшлиьига яқин қисмида фрезаланиб, тайёрланган пазларга жойлаштирилади. Компенсацияловчи чўлғам секциялари бир-бири билан кетма-кет уланади. Якор реакцияси якор токи таoсирида хосил бўлганлиги сабабли уни компенсациялаш мақсадида қўлланилаётган компенсацияловчи чўлғам чўткалар ёрдамида якор чўлғамига кетма-кет уланади. Ўзгармас ток машиналирда коммутация жараёниЎзгармас ток машиналарининг якор чўлғамидаги секцияларнинг бир параллел тармоқдан иккинчи параллел тармоққа ўтиши ва ундан оқаётган токнинг йўналишини ўзгаришига коммутация жараёни деб аталади. Коммутация жараёнида секциялар чўткалар орқали қисқа туташтирилади. Қисқа туташтирилган секциялардаги якор токи чўткалар ёрдамида ташқи занжирга узатилади ёки қабул қилинади. Ўзгармас ток машинасининг коллектори билан чўтка орасида бўлиб ўтадиган ходисалар коммутация жараёнига ва машинанинг ишига катта таoсир кўрсатади. Умуман коммутация жараёни яхши ўтаётган ўзгармас ток машиналарининг чўткаси билан коллектори орасида кучсиз учқун бўлиши мумкин. Чунки кучли учқунлар чўтка ва коллектор юзаларини бузади ва электр машинасининг узоқ муддат ишлашини таoминламайди. Электр машинлардаги учқунланиш сабабларини электромагнит ва механик сабабларларга бўлиш мумкин. Электромагнит сабаблар, электр машиналарнинг ичидаги электромагнит жараёнлар билан боьлик. Механик сабабларга коллектор юзасини нотекислиги, чўткани коллектор юзасига мослаб текисланмаганлиги, коллекторни тебраниши ва хоказолар киради. Коллектор ва чўтка орасидаги учқунланишни қуйидаги 5 классга булиш мумкин: 1) 1; 2) 3) 4) 2; 5) 3; Ўзгармас ток электр машиналарининг хамма иш режимларида бу класслардан коллектор ва чўткалар орасида 1; класслардаги учқунланишларни бўлиши рухсат этилади. Қолган классларда эса қисқа муддатли ишлашга рухсат берилади. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling