Сиёсий лидерлик (етакчилик)
Бошқа одамлар томонидан маъқуллашни эшитишга бўлган интилиш
Download 153.5 Kb.
|
4-мавзу. Сиёсий етакчи ва имижи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз мамлакати томонидан маъқуллаш эшитишга интилиш.
- “яхши”
- “тинчликни мустаҳкамлаши”, “қарши туриши”
- Хулоса маслаҳатлар.
- Сиёсий хулқ-атворга таъсир этувчи қарашлар.
- Хулосалар маслаҳатлар.
- Танлов қандай амалга оширилади
Бошқа одамлар томонидан маъқуллашни эшитишга бўлган интилиш, сиёсий етакчининг ўз сиёсий фаолиятига ўз мамлакатидаги мансабдор шахслардан маъқуллаш эшитишнинг усули деб қарайди.
У, ўз ички ва ташқи сиёсий йўлини юқоридаги шахслар амал қиладиган меъёрлар ва қадриятлардан келиб чиққан ҳолда, улар тасаввуридаги сиёсий етакчи қиёфасига мос тушган ҳолда очиб беришга ҳаракат қилади. Ўз мамлакати томонидан маъқуллаш эшитишга интилиш. Ўз мамлакати оммавий онгида маъқуллашга эришиш учун сиёсий етакчи кўпинча қандайдир ўрта меъёрлар ва “яхши”, “ёмон” тушунчаларга таянади. Масалан, “яхши” ташқи сиёсатнинг содда сиймосига таянган етакчи омманинг юқори бўлмаган талабларига жавоб беради. Ҳар қандай давлатнинг “ўртамиёна” фуқароси ташқи сиёсатдан унчалик билимли бўлмагани учун ўз давлати ташқи сиёсатига мураккаб талаблар қўймайди. У “тинчликни мустаҳкамлаши”, “қарши туриши”, мамлакат “обрўсини кўкларга кўтариши” лозим. Услуб ва оқибатлар “ўртамиёна” фуқаро учун охирги ўринларда туради. Шу сабабли етакчилар ўз давлатлари томонидан маъқуллашга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида кўпинча ватанпарварлик ва миллатчилик кайфиятидаги аҳоли қалбида ўрин оладиган ҳарбий акцияларни амалга оширадилар. Хулоса маслаҳатлар. Инсонни сиёсатга кириб келишга бир ёки бир неча сабаблар ундайди – ҳокимият, одамлар ва воқеаларни назорат қилиш, ютуқлар, аффилиация. Сиёсатчи улардан қай бири, унинг сиёсий хулқ-атвори учун қай даражада “масъул” эканини таҳлил қилиб олиши зарур. Агар у, ўзида ҳокимиятга эҳтиёж сезса, бундан уялмаслиги ва чўчимаслиги лозим. Бундай эҳтиёж сиёсий етакчи учун нормал ва табиий ҳисобланади. Нимага ва нима учун, унга ҳокимият кераклигини тушуниб олиши лозим. Агар ҳокимиятга эҳтиёж яхши ривожланган бўлса, унда одамлар ва ҳодисаларни назорат қилиш ҳам кучли бўлиши эҳтимол. Аммо, у, жуда истеъдодли сиёсатчи бўлса ҳам, сиёсат соҳасидаги бўлаётган барча жараёнларни назорат қилиб улгуриши мумкин эмас, меъёридан оширилган назорат эса сиёсатчи атрофидагиларни асабийлаштиради ва салбий имиж шакллантиради. Ютуқларга бўлган юқори эҳтиёж ҳам, сиёсатчилар учун нормал ҳодисадир. Сиёсатчи қайси соҳада салоҳиятли ва ўзини қайси соҳада қулай сезишини аниқлаб олиши зарур. Одамлар ёки бутун мамлакат аҳолисидан қўллаб-қувватлашга эришиш учун сиёсатчи шуни ёдда тутиши лозимки, унинг сиёсий хулқ-атвори ва аниқ эришилган натижаларга кўра баҳолайдилар. Бунинг учун вазмин ва меҳрибон, самарали, инсонлар кўз ўнгида фойдали бўлиши зарур. Етакчи сиёсат оламида қандай йўл топади: Сиёсий хулқ-атворга таъсир этувчи қарашлар. Сиёсий етакчининг атроф-оламга нисбатан қарашлари унга хос бўлган тизимга шаклланган. Ушбу қарашлар тизими сиёсий етакчига уни ўраб турган сиёсий воқеликда йўл топишга, уни ўзгартиришга, ўзаро таъсирнинг мувофиқ стратегиясини танлашга имкон беради. Аммо, ҳамма қарашлар ҳам бир хилда барқарор эмас. Сиёсий етакчига атрофни яхши тушунишга ва мослашишга ёрдам берувчи – билим олиш ва вазиятни ойдинлаштирувчи қарашлар, ўзгаришларга мойилроқ ҳисобланади. Бошқалари, ички тўқнашув ва ташқи хавф-хатардан ҳимоя қилувчи қарашлар эса ўзгаришларга чидамлидир. “Сиёсий етакчининг сиёсат ва сиёсий тўқнашув табиати ҳақидаги қарашлари, унинг тарихий ривожланиши, ким томондан қай даражада шакллантирилгани ҳақидаги фикрлари мазкур сиёсий етакчининг ҳаракатлари учун зарур ҳисобланади” деб ёзади А.Джорж. А.Джорж сиёсий етакчи қарашлари тизимининг “операционал кодини” яратиб, унда сиёсат олами ҳақидаги қарашларнинг икки гуруҳини ажратди: фалсафий ва инструментал. Хулосалар маслаҳатлар. Сиёсат соҳасида йўл топиш учун сиёсатчига сиёсий қарашлар тизими ёрдам беради. Уларни таҳлил қилгач, ушбу қарашлар жуда қатъий эканлиги маълум бўлса, сиёсий тўқнашувлар табиатига, ҳамкор ва рақиблар муносабатига, ўзининг тарихий воқеаларга таъсир кўрсата олиш қобилиятига нисбатан ўз қарашларини ўзгартириши зарур бўлади. Агар сиёсатчи етарлича прагматик бўлмаса, аҳлоқийлаштиришга мойил бўлса, ўз қарашларини ўзгартиришга ҳаракат қилиши лозим. Қарашларнинг прагматик тизими ҳар қандай сиёсатчини эгилувчан фаолият олиб боришга ундайди. Сиёсатда насиҳатбозлик эса, салбий натижаларга олиб келиши мумкин. Агар, у қарашларини ўзгартиришга ожизлик қилса, бошқа фаолият турини, масалан тарбиячи ёки руҳонийликни танлагани маъқул. Ўз миллатига ёки мамлакатига бўлган севги, уни чалғитмаслиги, мамлакат ва миллат камчилигини кўрмасликка, танқидсизликка етакламаслиги лозим. Сиёсий етакчилар воқеаларни назорат қилишлари, шу орқали ўз ҳаракатларининг муваффақиятларини таъминлашлари лозим. Агар сиёсатчи бошқа сиёсий етакчи хулқ-атворини тушунмоқчи бўлса, унинг сиёсий қарашлар тизимини тушуниши, сиёсий сўзамолик ҳолатини тўхататиши ва нотўғри фикр туғдириши мумкинлигини унутмаслиги лозим. Танлов қандай амалга оширилади: Download 153.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling