Сиёсий лидерлик (етакчилик)


I-қисм. Сиёсий етакчилар бошқалардан нимаси билан фарқ қилади: шахс тузилмаси


Download 153.5 Kb.
bet3/13
Sana17.06.2023
Hajmi153.5 Kb.
#1553728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
4-мавзу. Сиёсий етакчи ва имижи

I-қисм. Сиёсий етакчилар бошқалардан нимаси билан фарқ қилади: шахс тузилмаси.
Сиёсий етакчи шахси ўта мураккаб шаклланма бўлиб, турлича бўлган ўзаро боғлиқ элементлардан иборат. Уларнинг барчаси ҳам сиёсий хулқ-атвор учун бирдек жавобгар эмас.
Энг салмоқли шахс тавсифи:

  • сиёсий етакчининг ўзи ҳақидаги тасаввури;

  • сиёсий хулқ-атворга таъсир этувчи эҳтиёж ва сабаблар;

  • энг муҳим сиёсий қарашлари тизими;

  • сиёсий қарорлар қабул қилиш услуби;

  • шахслараро муносабатлар услуби;

  • стрессбардошлилик;

Сиёсий етакчининг ўзи ҳақидаги тасаввури ва уларнинг сиёсий хулқ-атворга таъсири: сиёсий етакчининг «Мен» концепцияси
Америкалик тадқиқотчилар Д.Оффер ва Ч.Строзаер сиёсатчининг «Мен» қиёфасини кўриб чиқадилар. Бу қиёфа, инсоннинг ўзига нисбатан туйғулар фикрлар ва идрокининг умумий қимматига мосдир. Бунда «Мен» 6 та турли қисмларга ажратилади ва улар ўзаро бир-бирига боғлиқдир.
Булар қуйидагилар:
Жисмоний Мен
Жинсий Мен
Оилавий Мен
Ижтимоий Мен
Психолгик Мен
Тўқнашувларни енгувчи Мен
Жисмоний Мен – бу сиёсий етакчининг ўз соғлиғи, жисмоний кучи ёки заифлиги ҳақидаги тасаввури. Сиёсий етакчи етарлича соғлом бўлиши лозим, акс ҳолда, бу унинг амалий фаолиятига халақит бериши аниқдир.
Сиёсатшунослик ва психологияга оид адабиётлардан маълумки, АҚШ Президенти Рузвельт, Вильсон ва Кеннедига соғлиқлари ёмонлиги кўп панд берган. Гитлер ва Сталин ҳам ўз жисмоний заифликларидан кўп азият чекканлар.
Жинсий Мен ҳақида статистик маълумотлар йўқлиги олимлар томонидан белгилаб ўтилган. Замонавий давлат бошида гомосексуалист ёки эксгибионист туриши ақлга сиғмайдиган ҳол. Авваламбор, бундай ҳолат унинг етакчилик қобилиятидан қатъий назар катта сиёсатга йўлни ёпган бўлар эди. Тарихдаги машхур жоҳиллар эса жинсий соҳадаги патология билан ажралиб турган ва кўпинча турли ярамас одатларга мубтало бўлганлар.
Сиёсатчилар шахси учун муҳим элемент бўлиб, Оилавий Мен - ҳисобланади. Авваламбор, психо-таҳлилдан яхши маълумки, оиладаги муносабатлар одам хулқ-атворига кучли таъсир кўрсатади. Баъзи сиёсий етакчилар ёшликдаги келишмовчиликлар ва жароҳатларни енгиб ўтадилар, бошқалари эса, болаликдаги оламларини ўз атрофидагиларга ўтказишга уринадилар.
Юқори давлат лавозимидаги одамлар бошқалар билан бирга ишлаш қобилиятига эга бўлишлари лозим. Сиёсатчининг бундай сифати ҳақидаги тасаввури ижтимоий “Мен”да ифодаланган. Сиёсий етакчи музокаралар олиб боришни, ўз ҳамкасбларини яхши сифатларини намоён қилишларига ундашни билиши лозим. У турли, гоҳида бир-бирига душман бўлган гуруҳлар, бошқа давлат етакчилари билан самарали ишлаш учун шахслараро муносабатлар кўникмасини ишлата билиши лозим.
Психологик Мен - ўз ички дунёси, ҳаёллари, орзу-истак, қўрқув ва ишончлари, ихтилофлари – сиёсий етакчи ҳаётининг муҳим жиҳатларидан таркиб топади. Оддий одамларда бўлганидек етакчиларда ҳам невротик тўқнашувлар, психологик муаммолардан туғма иммунитет мавжуд эмас.

Download 153.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling