Сифатни бошқариш рақобат курашида корхонани муваффақиятини таъминловчи омил сифатида


Download 210.27 Kb.
bet5/9
Sana01.04.2023
Hajmi210.27 Kb.
#1317271
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
KORXONA IQTISODIYOTI KURSAVOY

Учинчи босқич. 1950 йилларда сифатни ёппа назорат қилиш концепцияси - TQC (TotalQualityControl) олдинга сурилди. Унинг муаллифи, 1957 йилда "Сифатни комплекс бошқариш" мақоласини чоп этган АҚШлик олим А. Фейгенбаум. TQCнинг асосий вазифаларига конструкторлик яратиш босқичида меҳнатда юзага келиши мумкин бўлган потенциал мос келмасликларни олдини олиш, етказиб берилаётган меҳнат комплекс ҳомашё ва материалларнинг сифатини текшириш, шунингдек ишлаб чиқаришни бошқариш, сервис хизматини ривожлантириш ҳамда сифатга қўйилган талабларга мос келишига риоя қилишни назорат қилиш. Фейгенбаум номутаносибликни сабабларини ўрганиш саволларига биринчи ўринда сифат харажатлари ҳисоби тизимига эътибор беришни айтган.
Сифатга кўплаб омиллар таъсир этгани туфайли ушбу ёндашувнинг асосий ғояси улардан асосийларини ажратиб олишдир. Бундан ташқари бир омилга таъсир ўтказиб бошқасидаги реакцияни кўра олиш учун улар ўртасидаги алоқани ҳам ҳисобга олиш керак. Сифатни бошқариш ва назорат қилишни комплекслигини таъминлаш учун сифат муаммоларини ечишда иштирок этган барча бўлинмаларнинг алоқаларини ва ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини ҳисобга олиш керак. Масалан, истеъмолчилар норозиликларини кўриб чиқиш ҳамда қондириш тартиби ва вақти ўрнатилиши лозим.
Японияда TQC ҳайрат билан кутиб олинди ва профессор К.
Исикаванинг ишларида янада ривожланди. У сифатни менежментнинг вазифаси сифатида ва сифатни ошириш тадбирларида барча ходимларнинг иштирок этишини талаб қиларди ҳамда «истеъмолчи - етказиб берувчи алоқалари» терминини киритди. АҚШ концепцияларидан фарқли у сифатни бошқариш ҳакида компания масштабларида гапирарди. («CompanyWideQualityControl»).
Филип Б.Кросби сифатни умумий концепциясининг буюк алломаларидан бири ҳисобланади. ХХ 60 - йиллар бошида Германияда кўплаб тортишувларга сабаб бўлган «ноль дефект» дастурини аниқ тушунтириб берди. Кросби эътиборни корхонани бошқариш соҳасидаги масалаларга қаратди ва асосан «ноль дефект» эришишга йўналтирилган фикрлаш ва сифат тушунчасини англаб етган тадбиркорлик маданиятини сингдиришни таклиф қилди.
Японияда TQCстатистик методларга эътибор берган ҳолда ва персонални сифат тўгаракларига жалб қилган ҳолда ривожланди.
Японлар узоқ вақт TQSC ёндашувини ундаги «S» statico маъносини берадиган ҳолда ишлатилишни такидлаб келишган.
Бу босқичда ваколат, жавобгарлик, шунингдек сифат соҳасида нафақат сифат хизмати мутахссисларини бутун корхона бошқарувида ҳамкорликни ўрнатувчи хужжатлаштирилган сифат тизимлари пайдо бўлди.
Маънавий рағбатлантириш ортиб моддий рағбатлантириш камайди. Жамоа бўлиб ишлаш, хамкасабалар ва раҳбариятни қўллаб тўрган лавозимни тан олиши ҳодимини келажаги ҳақида фирманинг қайғуриши такомиллашди. Унинг суғуртаси, оиласига ёрдам, сифатли ишни энг асосий сабабларидир деб кўрсатилди. Япония ва жанубий Кареяда ишчиларни бир неча хафтадан то бир ойгача ўқитишда, шу жумладан мустақил ўрганишдан ҳам фойдаланган ҳолда, ҳодимга эътибор кўпроқ ажратила бошланди. Албатта TQC ни тадбиқ этилиши ва асосий тамойилларини ривожлантириш бир хилда амалга ошмаган. TQC нинг асосий ғоялари АҚШ ва Европа давлатларида ишлаб чиқилган бўлишига қарамай. Японияда бу соҳа анча илгарилаб кетди. Натижада, Америкалик ва Европаликлар сифатни бошқариш тизимини японлардан ўрганишга тўғри келди. Бунда асосий эътибор янгиликларни тадбиқ қилиш жараёнига қаратилди. Европа давлатларида асосий эътибор сифат таъминот тизимини хужжатлаштириш ва уни рўйхатдан ўтказиш ёки уч томондан сертификатлаштиришга қаратила бошланди. «Етказиб берувчи-истеъмолчи» муносабатлари тизимида ҳам маҳсулотларни 3- шахс томонидан сертификатлаштирилиши сифатни бошқариш жараёнларини назоратда ушлай бошлади. Бунда шартномаларда хомашё материалларнинг сифатига талаб жиддийроқ тус олди. Уни бажариш кафолати масъулиятни оширди.
Шуни айтиш лозимки, сифатни комплекс тизим каби бошқаришни ривожлантириш босқичи совет Иттифоқини ҳам четлаб ўтмади. Кўплаб миллий тизимлар яратилди. Шулардан:

  • Саратовда - маҳсулотнинг нуқсонсиз таёрлаш тизими (бездефектного изготовления продукции - БИП);

  • Яраславлдаги "Автодизель" бирлашмасида - мотресурсни ошириш бўйича ишларни илмий ташкил этиш (научная организация работ по увеличению моторесурса - НОРМ);

  • Рибиндаги моторқурилиш заводидаги - ишлаб чиқариш ва бошқарувда меҳнатни илмий ташкил этиш (научная организация труда, производства и управления - НОТПУ);

  • Горьковскийда - "сифат, ишончлилик, биринчи маҳсулотдан ресурс" номли сифат тизими (качество, надежность, ресурс с первых изделий КАНАРСПИ).

БИП тизими асосига меҳнатни бевосита бажарувчи томонидан назорат қилиш қўйилган. Ижрочи яратилган маҳсулот сифати учун масъул бўлган.
НОРМ тизими двигател мотересурсларини режали, тизимли назорат қилишни ва уни режалаштираётган мотересурсни белгиловчи дизел ва деталларнинг узоқ муддатлилиги (яшовчанлиги), ишончлилигини ошириши асосида циклик ўстириб боришни назарда тутган. НОРМ тизимида сифатни миқдорий кўрсаткичларини режалаштириш, уни қўллаш, маҳсулотнинг бутун ҳаёт цикли давомида амалга оширилган.
НОТПУ учун ишлаб чиқаришни, бошқарувни ва меҳнатни илмий ташкил этиш усулларидан мажмуавий фойдаланиш, корхона бўйича ва ҳар бир иш жойи учун технология ва технологик жиҳозларни доимий янгилаб боришни такомиллаштириш характерлидир. Корхонанинг цех ва участкалари миқёсида бошқарув, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этилиш даражасини миқдорий жиҳатдан баҳолаш ишлари кўриб чиқилган.
Энг яхши тизимлардан бири ўз давридан анча илгарилаб кетган КАНАРСПИ тизимидир. Унда:

  • маҳсулот сифатини пасайтириш сабабларини аниқлаш бартараф етиш учун маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнидан самарали фойдаланиш;

  • серия намунасини яратиш жараёнида конструкторлик ва технологик тажрибаларни ўтказиш;

  • ишлаб чиқарувчи ташкилот эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг маҳсулотга янгидан ишлов бериш жараёнини такомллаштириш ва уни эксплуатациясининг технологик даражасини оширишда фаол иштирок этиши каби талаблар мавжуд бўлиб, ундан саноатнинг кўплаб тармоқларида фойдаланиш имконияти мавжуд эди.

КАНАРСПИнинг кўплаб тамойиллари хозир ҳам эътиборлидир.

Download 210.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling