Сифатни бошқариш рақобат курашида корхонани муваффақиятини таъминловчи омил сифатида


Download 210.27 Kb.
bet4/9
Sana01.04.2023
Hajmi210.27 Kb.
#1317271
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
KORXONA IQTISODIYOTI KURSAVOY

СИФАТ

техникавий




■ иқтисодий




ҳуқуқий



Қайси мақсадда фойдаланишига қараб сифат тушунчасини қуйидаги жиҳатлари намоён бўлади: фалсафий, ижтимоий, техникавий, иқтисодий ва хуқуқий.

Сифат тушунчасини намоён этувчи асосий
жиҳатлари
Фалсафий нуқтаи назардан қараганда сифат аниқ мазмун ва моҳиятга эга бўлиб, бошқалардан фарқ қилади. Аввалам бор унинг айрим хусусиятлари ва бошқалардан фарқи намоён бўлишига қарамай улар ўзаро узвий боғлиқликда экани намоён бўлади. Қолаверса, сифат кўплаб хусусиятлар мажмуасидан таркиб топади, улар чексиз бўлишлари ҳам мумкин. Бу эса моддий манбаъларга ва турлича дунёқарашларга асос бўла олади.
Сифатнинг социологик жиҳатлари муайян субъект билан ёки жамият билан боғлиқ бўлиб у истеъмолчилар ва маҳсулот (хизматлар) орасидаги муносабатдир. Бу ерда сифат категория кўринишида намоён бўлиб талаб ва таклиф қонуниятларига жавоб беради, ҳамда истеъмолчиларнинг маданияти ва даромадларига бевосита боғлиқ бўлади.
Сифатнинг техник жиҳатлари ўрганилаётган объектнинг миқдор ва сифат ўзгаришлари билан боғлиқдир. Бу ерда физикавий, электрокимёвий ва механиқ ўзгаришлар бир турдаги вазифани бажарувчи маҳсулот (моддалар) хусусияти хақида сўз юритилади.
Мухандислик нуқтаий-назардан олинганда ўрганилаётган маҳсулот сифати ва хусусиятлари эталонлар билан таққослаб ўрганилиши назарда тутилади.
Иқтисодий нуқтаий-назардан олганда - сифат - ўрганилаётган манбаъни истеъмол хусусиятларини ва қийматини намоён этади.
Истеъмолчиларнинг бу борадаги фикирлари турлича бўлиши - сифат даражасини аниқлашда техник-иқтисодий жиҳатлари биргаликда таҳлил қилишни тақазо этади ва бу тажрибани аниқлик даражасини кўпайтиради.
Сифатнинг хуқуқий аспектлари НТХ, уларнинг ишлаб чиқиш тартиби, тасдиқлаш, жорий этиш ва амалга ошириш, уни рўйхатга олишдир. Сифат хуқуқий нуқтаий назардан олинганда манбаъни барча хусусиятлари еғиндиси талабларга тўла жавоб бериши НТХларда ўз аксини топишидир.



    1. Сифатни бошқариш тизимларининг беш босқичлари

Хужжатлаштирилган сифат тизимлари ривожланиши тарихида сифатнинг беш юлдузи сифатида кўриладиган бешта босқични ажратиб кўрсатиш мумкин.


Биринчи босқич дастлабки тизим - Тейлор тизими вужудга келгандаги бошқарувга тизимли ёдошувнинг бошланғич вазифаларига мос тушади.
Ташкилий жиҳатдан у инженер-мутахассислар томонидан ишлаб чиқариш техник нормаларни ўрнатишни назарда тутган, ишчилар эса фақатгина уларни бажаришган. Бу тизим деталлар (буюмлар) сифатига йўл қўйилиши майдони кўринишидаги талабни қўйган юқори ва қуйи чегарага мослаштирилган шаблонларни киритган. Тейлорнинг мослиги мувафақиятли фаолият юритишини таъминлаш учун сифат соҳасидаги дастлабки профессионаллар - инспекторлар киритилган. Мотивация тизими брак ва яроқсизлик учун жарима, шунингдек хайдалишни назарда тутган. Ўқитиш системаси профессионал ўқитишга ўлчов ва назорат жихозлари билан ишлашни ўрганишга қаратилган.
Истеъмолчи етказиб берувчилар билан алоқалар техник шартларда ўрнатилган бажарилиши қабул назоратида текшириладиган талаблар асосида ўрнатилади.
Тейлор тизимининг юқоридаги ўзига хос томонлари унинг тизимини ҳар бир алоҳида олинган детал сифатини бошқариш тизими қилиб кўрсатади.
Иккинчи босқич. Тейлор тизими алоҳида деталл (йиғма бирлик) сифатини бошқаришнинг ажойиб механизмини берди. Бироқ маҳсулот бу ишлаб чиқариш жараёнларин амалга ошириш натижасидир, ва кейинроқ аниқ бўлдики, жараёнларни бошқариш керак экан.
1924 йилда "BENTelephoneLabatories" (хозирда А I&Iкорпарацияси)да Р.Л. Джонс рахбарлиги остида сифатни статистик бошқаришга асос солган группа тузилди. Булар В. Шухарт томонидан тайёрланган назорат карталари, Т. Доджем ва Т. Роминг томонидан ишлаб чиқилган сифатни бошқаришнинг статистик усулларининг бошланиши бўлган. Кейинчалик Э. Деминг туфайли Японияда кенг тарқалган ва бу авлод иқтисодий инқилобига катта таъсир кўрсатган сифатни танланма назорат қилиш таблицалари дастлабки тушунчалардир. Деминг ишларни бошқарилиши натижаларини ва вазифаларини баҳолашни йўқотиш фикри билан чиқди. Э. Деминг фикрига таянган ҳолда ва уни ривожлантириб Д. Джуран истеъмолчилар талабига сезиларли даражада йўналтирилган, истеъмолчилар талабига мос "истеъмолчи талабига яраша" атамасини киритди. У менежментнинг такрорланувчи номутаносиблик олдидаги маъсулиятни кўрсатди сифатни статистик методлар билан тўлдирди.
Деминг ўз ишларида сифатни оширишни жараёнлар, тизим ва
статистика боғлаган бир пайтда, Джуран сифатни оширишга олиб келувчи фаолият билан ҳар бир менеджер бевосита шуғулланиш кераклилигига урғу бериб ўтади. У сифатни ошириш ишлаб чиқариш муоммоларини ҳал қилиш жараёнларига - бутун персонални жалб қилиш ёндошуви тарафдоридир. Сифат тизимлари статистик методларни уларга қўшимча хизматлар жалб қилингани учун қийинлашди. Вариация ўзгарувчанлик нималигини билувчи ва уларнинг қандай усуллар билан пасайтириш йўлларини билувчи инженер технолог, конструкторлар томонидан бажариладиган сифат вазифалари ҳам мураккаблашди. Сифатни таҳлил қилувчи ва маҳсулотлар дефектларини сабабини аниқловчи, назорат карталарини ишлаб чиқувчи касб муҳандис пайдо бўлди.
Меҳнат мотивацияси янада қийинлашди, чунки энди жараёнларни мослаштириш, у ёки бу назорат карталарини таҳлили қуйидаги назорат ва мувофиқлаштириш карталарида кўпроқ аниқлик талаб қилинади.
Касбий ўқитишга шунингдек мувофиқлаштириш назорат, шунингдек таҳлилнинг статистик усулларига ўқитиш ҳам қўшилди. Етказиб берувчи - истеъмолчи муносабатлари ҳам янада қийинлашди. Уларда стандарт таблицалар статистик қабул назоратлари кўплаб аҳамият касб эта бошлади.

Download 210.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling