Сифатни бошқариш рақобат курашида корхонани муваффақиятини таъминловчи омил сифатида
Товар тамғасини белгилашнинг турт тури мавжуд
Download 210.27 Kb.
|
KORXONA IQTISODIYOTI KURSAVOY
- Bu sahifa navigatsiya:
- Товар маркаси
- Сифат тушунчаси ва уни бошқаришнинг моҳияти
- Бозор иқтисодиёти ривожланаётган давлатларда кўриниб турибдики асосий восита - сифат орқали
- Маҳсулот сифати куйидагилар билан таърифланади
- Шартли равишда бу омиллар 3 гуруҳга бўлинади
Товар тамғасини белгилашнинг турт тури мавжуд:
Фирмавий ном - сўз, харф ёки сўзлар, харфлар гуруҳлари. Фирмавий белги - тимсол чизма ёки ажратувчи ранг. Савдо сиймо - жонлантирилган савдо маркаси. Савдо белги - фирмавий ном. Фирмавий белги, савдо сиймо ёки улрнинг бирикуви. Фойдаланишда рўйҳатга олинган савдо белги доира ичидаги Rхарфи (®), билан кузатилади. Товар маркаси - сотувчининг товар ва хизматларини бирдай бўлиши ва рақибларнинг товарлари ва хизматларидан ажралиб туриши учун мўлжалланган ном, атама, белги, тимсол, чизма ва уларнинг брикмалари. Товарни русумли товар сифатида тақдим этиш унинг аҳамиятини ошириши мумкин, буни маркетинг стратегияси ва товар сиёсатини ишлаб чиқишда ҳисобга олиш керак. Товар сифати - шартланган ёки тахмин қилинган эхтиёжларни қондириш қобилиятини берадиган маҳсулот ёки хизматлар хусусияти ва тавсифларининг мажмуи. Сифат тушунчаси ва уни бошқаришнинг моҳияти Сифат тушунчасини англаб етиш ва ундан истеъмолчи ёки ишлаб чиқарувчи сифатида самарали фойдаланиш сифатга берилган таърифларни диққат билан ўрганишни талаб қилади. Чунки, сифатга берилган таърифлар кўп ва хилма-хил бўлиб, вақт ўтиши билан улар ўзгариб боради. Айниқса, сифатга бўлган истеъмолчиларнинг дунёқараши маҳсулотлар такомиллашиб борган сари ўзгаришда давом этмоқда. Сифат тушунчаси биринчи маротаба эрамиздан аввалги III асрларда Аристотель томонидан ўрганилган. С
ифат тушунчасига берилган таърифлар
Хитой тилида сифатни англатувчи иероглиф икки қисмдан, яъни мувозанат ва пулдан ташкил топган. Демак, сифат "қиммат" деган тушунча билан айнан ухшашдир. Юқоридаги берилган таърифлардан куринадики, сифатга ҳар бир олим ва мутахассисларда турлича ёндошув булган. Лекин уларнинг Уртасидаги умумий боғлиқлик мавжуд булиб, улар қуйидагилардан иборат: Истеъмолчининг эҳтиёжини қондириши; Сифатни ҳар бир инсон уз нуқтаи назари билан тушуниши; Маҳсулотнинг физик хусусиятлари. Бу фикр ва мулохазалар умумлаб жамланганда «Сифат - бу қуйилган ва кутилган талабларни маҳсулотнинг йиғилган тавсифлари орқали қониқтириш» деган хулоса келиб чиқади. Истеъмолчининг кутилаётган талабларини қониқтириш, бозорда уз мавқеига эга булиш учун ишлаб чиқарувчидан қуйидагиларни талаб қилади: Янги маҳсулотлар; Янги технологиялар; Янги бошқарув усуллари; Янги унсурларни тадбиқ этиш. Буларни тадбиқ этиш эса ишлаб чиқарувчи компания ва фирмалар орасида рақобатни юзага келтирадиган тараққиётнинг асосий омили ҳисобланади. Сифат тушунчасини англаб етиш ва уни ишлаб чиқаришда таъминлаб бериш ҳар бир ташаббускор учун долзарб вазифадир. Бозор иқтисодиёти ривожланаётган давлатларда кўриниб турибдики асосий восита - сифат орқали: ҳамма куринишдаги ресурслар харажатини мувофиқлаштириш; ишлаб чиқаришдаги сарф-харажатларни камайтириш, ишлаб чиқаришни ошириш; маҳсулотга қуйилган ҳамма талабларни бажариш; истеъмолчининг кутаётган талабини руёбга чиқариш; истеъмолчи билан ишлаб чиқарувчининг орасидаги алоқа ва муносабатларни таъминлаш; ишлаб чиқариш бошқарувини ва хизмат кўрсатиш жараёнларини доимо мураккаблаштириш; нафақат ишлаб чиқарувчини, истеъмолчининг ҳам талабини тўлиқ қондириш имкониятини беради. Маҳсулот сифати куйидагилар билан таърифланади: Хизматга яроклиги; Ишончлиги (хавфсизлиги, узок муддатда фойдаланишлиги, саклашлиги, таъмирлашга яроклиги); Фойдаланиш тавсифи; Ташки эстетик кўриниши; Ишлатишдаги кулайлиги; Сотув олди ва кейинги хизмат кўрсатиш ва бошқалар; Маҳсулот сифати кўп сонли ва ҳар-хил техник, иқтисодий, ижтимоий- психологик хусусиятлар омилига боғлиқ. Шартли равишда бу омиллар 3 гуруҳга бўлинади: материал-техник (ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, дастгоҳлар ишлаб чиқаришни техник ва метролог таъминоти, синов ва назоратнинг услуб ва воситалари, ишлатиладиган материаллар, бино ва қурилмалар); инсон омили (малакаси, профессионал билими, ўз ишига бўлган қизиқиши); маъмурий (ташкилотнинг умумий ишлаб чиқариш фаолиятини ва қисман сифат бошқарувини ташкил этиш); Умуман олганда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини юқори даражада ушлаб туриш ва таъминлаш - комплекс муаммодир. Фақатгина илмий асосланган ҳолда тизим ва комплексли, бир вақтда ва ўзаро боғлиқ бўлган техник, ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий тадбирлар ёрдамида тез ва аниқ ҳолатда маҳсулот сифатини мукаммалаштириш мумкин. Сифат - кенг сиғимли, мураккаб ва универсал категория бўлиб, у кўплаб хусусият ва жиҳатларга эгадир. Сифатнинг асосий жиҳати маҳсулотга истеъмолчининг қизиқишини уйғотиш бўлиб, ушбу кўринишда у кўплаб функцияларни бажаради.
Download 210.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling