Sifatni o'rganish metodikasi


Инсон руҳиятини сифат билан ифодаловчи гуруҳлар ва уни ўргатиш


Download 75.5 Kb.
bet2/3
Sana30.04.2023
Hajmi75.5 Kb.
#1403571
1   2   3
Bog'liq
SIFATNI O\'RGANISH METODIKASI

2.2. Инсон руҳиятини сифат билан ифодаловчи гуруҳлар ва уни ўргатиш
Инсон характер-хусусиятини ифодалашда фаол қўлланувчи сифат лексемалар ижобий ҳамда салбий мазмунга эга эканлиги билан ажралиб туради. Бу турга кирувчи сифатлар зид маъноларни англатиши жиҳатдан муайян парадигмани юзага чиқаради. Инсонга хос турли хислатлар унинг гап сўзи, ўй-нияти, ҳис-туйғуси орқали ҳам берилиши мумкин.
Инсонга хос 1) табиий ҳолат; а) ижобий маънода, б) кусурли белгилар; 2) жисмоний ёки физик (табиий) ҳолатлар; 3) руҳий ҳолат; 4) ҳаётий сифатларнинг барчаси даражаланиши, шакл ясовчи қўшимчалар қабул қилиши ва кўчма маънода қўлланади.
Предмет, воқеа-ҳодисаларга хос бўлган белги-хусусиятларни ифодаловчи, гапда сифатловчи-аниқловчи ва кесим вазифасида келувчи мустақил сўз туркуми сифат ҳисобланади. Масалан, чиройли шаҳар, кенг йўл, катта бино,ширин олма, қадимги тарих каби. Сифатлар нарсанинг белги-хусусиятини турли нуқтаи назардан англатиши, бу белгилар бевосита инсонга ёки борлиқдаги жонли ва жонсиз нарсаларга тегишли бўлиши мумкин.
Ўзбек тилшунослигида сифатнинг маъно турлари, ўзига хос хусусиятлари, денотив ва коннотатив маънолари атрофлича ўрганилган. Ўзбек тилидаги сифатлар семантик жиҳатдан 9 турга бўлинади:
1) харакат-хусусият, хосса билдирувчи сифатлар: баджаҳл, тошба\ир, бадавлат, ажойиб, чидамли;
2) ҳолат билдирувчи сифатлар: гўзал, соқов, баққуват, сергак, бадавлат, илиқ, мусаффо;
3) ранг-тус билдирувчи сифатлар: оқ, қизил, қора, тилла ранг;
4) шакл-кўриниш билдирувчи сифатлар: думалоқ, ясси, узунчоқ;
5) ҳажм-ўлчов-масофа билдирувчи сифатлар: кенг, тор, узун, чуқур;
6) маза-таъм билдирувчи сифатлар: нордон, шўр;
7) ҳид билдирувчи сифатлар: хушбўй, қўланса, сассиқ;
8) ўрин ва пайтга муносабат билдирувчи сифатлар: тонгги, кечки, кейинги;
9) вазн-оғирликни билдирувчи сифатлар: оғир, енгил.
Сифатлар белгини ўзича, айрим олинган ҳолда эмас, балки борлиқдаги у ёки бу нарса-ҳодисаларга тегишли ҳолда англатади. Шунинг учун сифат одатда, нарса-ҳодисаларнинг номи бўлмиш отларни аниқлаб келади: кузги шамол, ақилли бола, қизил қалам, малла соч, тор кўча.
Сифатлар асосан отга боғланиб, нарсага хос белгини билдирса-са, баъзан феълга боғланиб, ҳаракатнинг белгисини англатиши мумкин. Масалан, Инсонни қадрлаш учун уни аввал яхши билиш керак. (А.Қ.) Мазкур гапда иштирок этган яхши сифатига билмоқ феълининг белгисини ифода этишга хизмат қилади.
Сифат сўзларнинг семантик-услубий хусусияти улар бирикиб келган отларнинг маъно оттенкасини ҳисобга олгандагина тўла англашилади: масалан, паст овоз, паст уй, тинч уйқу, тинч уй дейишимиз мумкин, лекин паст уйқу деб бўлмагандай тинч овоз деб ҳам бўлмайди. Демак, сифат сўзларнинг семантик таркибидаги семаларни билган ҳолда улар бирикиб келаётган предметлик семаларига мос келгандигина семантик яхлитлик ҳосил қилади48.
Сифатлар гапда асосан сифатловчи-аниқловчи бўлиб келади: Олов ҳорғин ва оч баданга элтиувчи бир ҳузур ва ором бағишлайди (Ойбек). Кесим бўлиб келади: У бир нарсани йўқотгандай табиати хира, асабий эди (А.Мухтор). Отлашган сифатлар от сўз туркумига хос (эга, кесим, тўлдирувчи, қаратқич каби) вазифаларни ҳам бажариб келади: Яхши топиб гапирар, ёмон қопиб. Сифат ҳол вазифасида ҳам кела олади: Қизиқ кулади. Сифат морфологик жиҳатдан ўзига хос морфологик парадима-даража категориясига эга бўлиб, сифат билдирган белгининг даражаси турлича бўлиши мумкин. Сифатларнинг даража категорияси бу сўз туркумининг маъно турлари тарзида қабул қилинишига олиб келади.
Ўзбек тилида сифат махсус сифат ясовчи аффиксларга ва шакл ясовчи аффиксларга эга эканлиги билан ажралиб туради.
Бошланғич синфларда сифатни ўрганиш материални лексик ва грамматик томондан изчиллик билан бойитиб, мураккаблаштириб боришни кўзда тутади.Ўқувчилар 1-синфда сифатнинг лексик маъносини кузатадилар, қандай?, қанақа? сўроғини беришни ўрганадилар, 2-синфда сифат сўз туркуми сифатида ўрганилади, 3-синфда қуйи синфларда ўтилганлар такрорланиб, -роқ қўшимчаси билан ясалган қиёсий ва орттирма даражадаги сифатларнинг ёзилиши ўргатилади.
Бошланғич синфларда сифатларни ўрганиш методикаси унинг лингвистик хусусиятларига асосланади. Сифатнинг лексик маъноси уни от билан боғлиқ ҳолда ўрганишни талаб қилади.
Ўқиш ва она тили умумий ўрта таълимнинг асосий фанлар сирасига киради. Негаки, ўқувчи ўз фикрини баён қилиш учун ўқиш дарсини, уни ёзма шаклда ифода этиш учун она тилини билиши шарт.
Ўқиш ва она тили дарслари ўқувчини фикрлаш даражасини ўсишида, билим ва кўникмани шакллантиришда, илмий тушунчаларини, нутқий малакаларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Бошланғич таълимда она тилининг вазифаси боланинг нутқий кўникмаларни норма асосида шакллантиришдан иборатдир. Бунинг учун болада фикрни ифодалаш малакасини ошириш, луғавий бирликлар заҳирасини кўпайтириб бориш, сўзларни ўзаро бириктириш, гап тузишга ўргатиш ва шу билан бирга, ўз фикрини ёзма шаклда тўғри ёзишга ўргатишдан иборат бўлади.
Дарсликларда берилган ҳикоя ва эртакдаги руҳий ҳолатни ифодаловчи сифатлар ўзининг маъноси билан ажралиб туради. Бошланғич синф ўқиш дарсларида берилган ҳикоя ва эртакларда руҳий ҳолатни ифодаловчи сифатларни ўқитувчи матнни ўқиш давомида ўқувчиларга тушунтириб кетади.
Ҳикоя, эртак ёки масалда ёзувчи ҳайвонлар ҳаёт таразини уларнинг суҳбатида келтириб, ўқувчиларнинг билимини бойитиш билан бирга уларнинг руҳиятига таъсири қандай эканини аниқлайди, яъни ўқувчилардан ҳикоя, эртак ва масал қаҳрамонлари ҳақидаги фикрлари сўралади ва улар ўзларининг фикрларини айтадилар. Шу билан бирга ҳикоя, эртак ва масал ўқувчиларни меҳнатсеварликка, ахлоқий тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўқувчилар белги билдирган сўзларнинг сифат эканлигини билиб олганларидан сўнг текст танланиб, ундан инсон руҳий ҳолатини ифодаланиши тушунтирилади.
Болаларнинг севимли эртаги “Зумрад ва Қиммат эртаги” орқали инсон руҳиятини сифатлар орқали ифодаланганлигини ўқувчиларга тушунтириш анча осонроқ. Масалан,

Download 75.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling