Карбоангидраза ферментининг ингибиторлари — Диакарб ўрта меъёрда сийдик ҳайдайди, модда глаукома касаллигида, тутқанокда ҳамда гидроцефалияда ҳам қўлланади, карбоангидраза иштирокида ҳосил бўладиган кўз суюқлигининг ҳажми камаяди.
Алъдостероннинг қарама-қаршилари, спиронолактон (верошпирон) кимёвий тузилиши жиҳатидан минералокортикоид альдостеронга ўхшайди, стероиддан иборат. Кимёвий тузилиши яқин бўлгани учун альдостерон билан рақобатда бўлиб, унинг ўрнини олади ва қарама-қарши таъсир кўрсатади.
Спиронолактон асосан юрак ва буйрак етишмовчилигида пайдо бўлган шишларни ва асцитларни даволашда қўлланади. Гипотензив хусусияти ҳам бор.. Организмдан калийни чиқишини камайтиргани туфайли ножўя таъсирлари (бош айланиши, уйқучанлик, терида тошмалар пайдо бўлиши) кам учрайди. Спиронолактонни буйрак касалликларида қўллаш ман этилади.
Калий сақловчи моддалар — триамтерен (птерофен) буйрак каналчаларининг дистал томонида натрий ионларининг қайта сўрилишини камайтиради, секрецияни оширади, натрий о рганизмдан чиқиб кетади; калий ионлари секрециясини камайтиради, улар организмда сақланади.
Триамтереннинг ўзини ва организмдан калийни ажратувчи бошқа диуретиклар билан бирга қўлланиши мумкин.
Осмотик диуретиклар: маннит, мочевина осмотик босимни ошириб, суюқликнинг, оз миқдорда натрийнинг қайта сўрилишини камайтиради, улар организмдан чиқиб кетади. Асосан суюқликни организмдан чиқаргани учун улар дегидратацион моддалар деб аталади.
Маннит ўпка, мия шишида қўлланади.
Мочевина эса қонда азот микдорини ошириши, ҳужайра мембраналаридан ўтиши мумкин, моддалар асосан венага юборилади;
мочевинани юрак, буйрак ва жигар етишмовчилигида қўллаш ман этилади.
Бошқа диуретиклар, булар қаторига кислота ҳосил қилувчи моддалар — аммоний хлорид ҳамда ўсимликлар киритилади.
Кўпчилик доривор ў симликлар ўрта меъёрда диуретик таъсир кўрсатади, асосан улар дамлама ва қайнатма ҳолида қўлланади. Қирқбўғим ўтлари, о ддий толокнянка барглари, қайин куртаги ва бошқалар сийдик ҳайдовчи сифатида қўлланади; йиғмалар — буйрак чойи, қовоқ, лавлагининг ҳам сийдик ҳайдаш хусусияти бор, улар заҳарли эмас, витаминлар ва бошқа органик моддаларга бой.
ПЕШОБ КОНКРЕМЕНТЛАРИНИНГ ҲОСИЛ БЎЛИШИГА ВА УЛАРНИНГ ОРГАНИЗМДАН ЧИҚИШИГА ТАЪСИР
ЭТУВЧИ МОДДАЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |