Silikat bog’lovchi moddalar klassifikasiyasi, ularning qo’llanilish sohalarini o’rganish


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/11
Sana13.02.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1195778
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Силикат классификацияси



SILIKAT BOG’LOVCHI MODDALAR KLASSIFIKASIYASI, ULARNING 
QO’LLANILISH SOHALARINI O’RGANISH 
Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар асосида даврий 
системанинг IV-группасига кирувчи кремний элементи ѐтади. Бу элемент 
жонсиз табиат учун муҳим элемент ҳисобланади. У темирсимон рангга эга 
бўлган қаттиқ ва мўрт моддадир. Кристалл панжараси мустаҳкамлиги 
сабабли паст ҳароратда бир оз пассив ҳаракат қилади. 
Кремнийнинг кислородли бирикмаси кремний (IV) -оксиди - SiO
2
бўлиб, унга тегишли кислоталар формуласи nSiO
2
∙mH
2
O га тўғри келади: 
SiO
2
∙ H
2
O ѐки Н
2
SiO
3
— метакремний кислотаси;
SiO
2
∙ 2H
2
O ѐки Н
4
SiО
4
— ортокремний кислотаси;
2SiO
2
∙ 3H
2
O ѐки Н
6
Si
2
O
7
- дикремний кислотаси. 
Бу кислоталарнинг тузлари мета - орто - ва дисиликатлар деб аталади. 
Лекин силикатлар технологиясида А
2
О
3
, ZnO

, TiO
2
, РЬО, МgО, СаО каби 
кўп сонли моддалар билан ишлашга тўғри келади. Бундай моддалар 
таркибида кремнийга оид моддалар йўқ. Шунга қарамасдан силикатлар 
технологияси усуллари бўйича улар билан иш олиб борилади. 
Материалларнинг бу қисми қийин эрувчи нометалл моддалар номи билан 
аталади. 
Бакалавриатура таълим йўналишининг юқоридаги моддалар билан 
ишлаш йўналиши В 5320400 — Кимѐвий технология (силикат ва қийин 
эрийдиган нометалл материаллар Кимѐмвий технологияси)га тўғри келади.
Энди силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар ҳолати устида 
бир оз тўхтаймиз. Маълумки, табиатда барча жисмлар уч агрегат ҳолатида 
учрайди: 
1. Газ шаклида- оддий ва ионлашган газ (плазма)лар киради. 
2. Суюқлик шаклида-оддий суюқлик ва суюқ кристалларга бўлинади. 
3. Қатгиқ модда шаклида кристалл (темир, ош тузи ва бошқ.) ва 
аморф моддалар (шиша, смола ва бошқ.) шулар туркумидан. 
Керамика маҳсулотлари учун типик ҳолат поликристаллик ва 
монокристаллик структурали ҳолатдир. Шиша маҳсулотлари эса гудрон
канифол, смола моддалари сингари қаттиқ нокристалл тузилишга эга. 
Боғловчи моддалар учун эса поликристаллик табиий ҳолатдир. 
Шундай бўлишига қарамасдан силикат маҳсулотларининг деярли 
асосий белгилари, айниқса, ишлатиладиган хом ашѐ тури, ишлаб чиқариш 
усули ва технологик параметрлари жиҳатидан бир-бирига ўхшаб кетади. 
Жумладан, муқовада келтирилган расм марказида силикатлар саноати хом 
ашѐси кўриниши берилган. У боғловчи моддалар ишлаб чиқаришда гил 
(А1
2
О
3
∙2SiO
2
∙2Н
2
О ва бошқ) ва оҳактош (СаСО
3
), керамика буюмлари 
олишда гил (А1
2
Оз∙2SiO
2
∙2Н
2
О ва бошқа), дала шпати (Nа
2
О∙А1
2
Оз∙ 6SiO
2
 
К
2
О∙А1
2
Оз∙6SiO
2
, СаО∙А1
2
О
3
∙2SiO
2
) ва кварц (SiO
2
), шиша маҳсулотлари 
пиширишда эса кварц (SiO
2
), оҳактош (СаСО
3
) ва сода (Na
2
СО
3
) бўлиши 
мумкин. Хом ашѐ атрофида эса боғловчи материаллари (асбестцементли 
қувурлар ва йиғма пойдевор элементлари - яхлит ҳамда ичи ковак блоклар, 


керамика буюмлари (кошинлар, оловбардош ва қурилиш ғиштлари) ва 
шиша асосида олинган маҳсулотлар (стаканлар ва биллур лагани) берилган. 
Расмнинг юқори ва пастки чап тарафида кимѐвий элементлар - Si, А1, Мg, 
Са, Nа ва О нинг формулалари келтирилган. Бундай силикат маҳсулотлари 
асосан, SiO
2
, А1
2
Оз, MgO, CaO, Na
2
O ва бошқа оксидлардан ташкил топган.
Бундай дейиш, албатта, материалларни ишлаш воситалари ва усуллари 
бобида ҳеч қандай ўзгариш йўқ деган хулосани келтириб чиқармайди. 
Олинган модда боғловчилик хусусиятига эга ѐки эга бўлмаслиги, 
кимѐвий муҳитга беқарор ҳамда барқарор, ўтга нисбатан бардошли ѐки 
чидамсиз, хира ва шаффоф бўлиши мумкии. Аммо фарқ кўпроқ 
материалларнинг хоссалари ва ички тузилишига келиб тақалади. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling