Silikat bog’lovchi moddalar klassifikasiyasi, ularning qo’llanilish sohalarini o’rganish


СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana13.02.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1195778
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Силикат классификацияси

 
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ 
МАТЕРИАЛЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ 
Материалларни хоссаларга асосланган бўлиниши 
Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар асосида 
олинадиган материал ва буюмлар ниҳоятда хилма-хилдир. Улар ташқи 
юза кўриниши бўйича кукун (цемент, оҳак, гипс моддалари) ва монолит 
(йиғма конструкция, ғишт, чинни-сопол, шиша ва ситалл буюмлари) ҳолда 
олиниши, турли соҳа-техника, қурилиш ва хўжаликда ишлатилиши, турли 
услубда ишлов олган бўлиши қолаверса, турли-туман кимѐвий таркибга эга 
бўлиши мумкин. 
Шундай бўлишига қарамай силикат маҳсулотларининг деярли асосий 
белгилари, айниқса, ишлатиладиган хом ашѐ тури, ишлаб чиқариш усули 
ва технологик параметрлари жиҳатидан бир-бирига ўхшаб кетади. Бундай 
дейиш, албатга, материалларни ишлаш воситалари ва усуллари бобида ҳеч 
қандай ўзгариш йўқ деган хулосани келтириб чиқармайди. Аммо фарқ 
кўпроқ ишлаб чиқарилган материалларнинг хоссаларига келиб тақалади. 
Олинган модда боғловчилик хусусиятига эга ѐки эга бўлмаслиги, кимѐвий 
муҳитга беқарор ва барқарор, ўтга нисбатан чидамли ѐки чидамсиз, хира ва 
шаффоф бўлиши мумкин. 
Шу сабабли силикат маҳсулотларини ишлатувчи соҳалар ҳам хилма 
хил. У ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмлари ишлаб 
чиқарилишида, фан ва техникада, қурилиш ҳамда қишлоқ хўжалигида кенг 
кўламда ишлатилади. Бунинг асосий сабаби - уларнинг бир қанча мухим 
техникавий хоссаларга эгалигидир. Улар сиқилиш, эгилиш ва чўзилишда 
юқори мустаҳкамликка эгадирлар, ѐниш, чириш ва занглаш нималигини 
билмайди, электр токи, иссиқ ва совуққа чидамли, товуш ўтказмайдиган 
ҳамда кимѐвий моддалар таъсирига барқарор материаллардир. 
Хосса хусусиятларига кўра силикат ва зўрға суюлувчан материаллар 
учта катта қисмга - боғловчи модда ва асбоцемент буюми, керамика ва 
оловбардош буюми, шиша ва шишакристалл (ситалл) маҳсулотларига 


бўлинади. 
Биринчи қисм маҳсулотлари «Боғловчи моддалар технологияси» 
асосида олинадиган маҳсулотлар бўлиб, уларга гипс, оҳак ва магнезиал 
боғловчилари 
ҳамда 
цемент 
(романцемент, 
портландцемент, 
пуццоланцемент, гилтупроқ цемент, шлак-цемент ва ҳоказо) киради. 
Боғловчи моддалар ўз навбатида икки катта группага - ҳавода қотадиган 
(оҳак, гипс ва магнезиал боғловчилари, суюқ шиша) ва сувда қотадиган 
(гидравлик оҳак, цемент) материалларга бўлинади. Боғловчи моддаларни 
яна кислотага чидамлилик нуқтаи назаридан ҳам икки группага бўлиш 
мумкин. 
Кейинги даврларда боғловчи моддалар сафига эпоксид, полиэфир, 
фенолформальдегид каби моддалар асосида олинган кўп сонли органик 
бирикмалар келиб қўшилди. Шу туфайли уларни анорганик ва органик 
боғловчилар туркумига ҳам ажратиш адабиѐтда пайдо бўлди. Анорганик 
боғловчилар қаторига гипстош, оҳактош каби хом ашѐ асосида олинган 
боғловчилар ҳамда портландцемент, гилтупроқ цементи, пуццолан цементи, 
шлак цементи каби минерал маҳсулотлар киради. Органик бирикмалар 
сафида эса глетглицеринли цемент, фуранли боғловчи кабиларни учратиш 
мумкин (2-жадвал). 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling