Silikat bog’lovchi moddalar klassifikasiyasi, ularning qo’llanilish sohalarini o’rganish


Материаллар кўринишига кўра ажратиш


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana13.02.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1195778
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Силикат классификацияси

Материаллар кўринишига кўра ажратиш 
Силикат ва зўрға суюлувчан материаллар кўринишига қараб ҳам 
классификацияланади. Масалан, шиша буюмлари қуйиш жараѐнидаги 
ишлов бериш усулига кўра қуйма бадиий безакланган, нақшланган, 
силлиқланган, эмал бўѐклар билан бадиий безакланган буюмлардан ташкил 
топган. 
Синдириб кўрилган юзанинг характери (структураси) бўйича барча 
буюмлар иккига - майда толали тузилишига эга бўлган ва йирик толали 
тузилишга 
эга 
бўлган 
буюмларга 
ажралади. 
Бундай 
йўсинда 
классификациялаш айниқса, нафис ва дағал керамика буюмлари учун хос. 
Қуйиш жараѐнида қаттиқ майда заррачаларнинг бир-бирига ѐпишиб 
қолишга кўра ҳам буюмлар танаси тош қотиб қолган ва танаси каваклиларга 
ажралади. Танаси ковакли буюмлар нур таъсирида ялтирамайди, юзаси 
хира ҳамда ерсимон тусга ва анчагина ғовакликка эга бўлади. Танаси тош 
қотиб қолган буюмлар эса мустаҳкам, ялтироқ чиғаноқсимон юзага эга
очиқ ва туташган ғовакларсиздир. Керамика буюмлари шунингдек, 
сирланган ѐки сирланмаган бўлишлари мумкин. Ташқи муҳит таъсиридан 
сақлаш ва декоратив тус бериш учун буюмлар (масалан, сопол, чинни, 
ички ва ташқи пардозлаш плиткалари, юзали ғишт ва канализация 
қувурлари) сир билан қопланган бўлиши ҳам мумкин. 
Баъзи бир ҳолларда буюм юзасининг кўриниши, геометрик шакли ва 
бичим хусусияти сабабчи бўлади. Юзанинг характерига кўра барча шиша 
маҳсулотлари қуйидаги группаларга бўлинади: 
Яхлит юзали буюмлар (дераза, ойна, плитка, шиша блоклар, раковина, 
ванна, қувур ва ҳоказо); қия (нишаб) юзали буюмлар (линза - ботиқ ойна), 
тўлқин юзали буюмлар (томга ѐпиладиган шиша, тарновшиша), нақш юзали 
шиша буюмлар (шиша эшик полотноси, биллур, гилам-мозайка плитаси), 
сертола юзали буюмлар (шиша тўлдиргич, иссиқлик ва товушни изоляция 
қилувчи шиша тазлама), армировкаланган юзага эга буюмлар 
(армировкаланган қурилиш шишаси). 
Ўтга чидамли материаллар эса шакли ва бичимига кўра, «тўғри» ва 
«клинли» нормал ғишт ва оддий, мураккаб, ўта мураккаб ва йирик блокли 
фасон буюмларига ажратилади. Яна улар ҳароратга чидамлилик нуқтаи 


назаридан ҳам уч турга — ўтга бардошли (1850 дан то 2040 К гача), юқори 
ўтга бардошли (2040 дан 2270 К гача) ва ўта юқори ўтга бардошли (2270 К 
дан юқори) бўлиши мумкин. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling