“Ўсимликлар ҳимояси” ТЎплами беда экини зарарли
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
35 Беда экини зарарли организмларига қарши кураш
A
GRO B A NK нади. Бундай дисклаш натижасида қўнғизларнинг кўп қисми, шу- нингдек, кунлар илиган вақтда қўйилган тухумларнинг бир қанчаси нобуд бўлади. Бундан ташқари, дискланган беда ўсишини тезлатиб, зараркунандаларга бардош бериш кучини оширади. Масалан, диск- ланган далада фитономус кам бўлганида бу зараркунанда беданинг ўсишини тўхтата олмайди, кўп бўлганида эса беда вақтинча ўсишдан тўхтаса ҳам, кейинчалик яна ўзини тутиб олади. Фитономус кўплаб тушган бедапоя дискланганида унинг етказадиган зарари тахминан 19 % камаяди. Фитономусга қарши кўриладиган физик-кимёвий тадбирлар- дан бири кўклам эрта келган йиллари беда шохчалари 1–8 см га етганида, кўклам кеч келиб, ҳарорат 12 0 С дан паст бўлган йиллари эса шохчалар 15 см га етганида бедани мумкин қадар тагидан ўриб олишдир. Беда шундай эрта ўрилганида фитономус тухумларининг кўпчилиги беда билан бирга даладан ташқарига чиқарилади. Фи- тономус кам тушган ҳамда гексахлоран солинган бедапояларда бедани эрта ўришнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Кўп йиллардан бери ўстирилаётган эски бедада фитономус тўпланиши ва унинг таъсиридан беда қаттиқ зарарланиши сабабли, бедани бир далада 3 йилдан ортиқ ўстирмаслик керак. Бедапояларни ўғитлаш беданинг зараркунандаларга бардош бериш кучини ошириши туфайли, ўғитланган бедапояларга фито- номус камроқ зарар етказади. Уруғлик олинмайдиган бедага фитономус кўплаб тушганида, унинг гуллай бошлашини кутиб турмасдан ўриб олиш зарур. Биринчи ўришни фитономус личинкалари очиқ ҳаёт кечира бошлаган вақтда ўтказиш энг яхши натижа беради; бу вақт эртаги нав олмалар гул- лаб бўлган даврга тўғри келади. Туганак узунбурунларига қарши курашда қуйидаги маданий- хўжалик чоралари кўрилади: эрта кўкламда бедапоялар дисклана- ди, уруғлик бедапоялар иккинчи йилдан бошлаб, фитономусга қарши курашдаги сингари, кузда қайта ҳайдалади ҳамда бедапоя яқинида- ги дуккакли бегона ўтлар йўқ қилинади. Физик тадбирлардан қишда беда анғизига ўт қўйиш тавсия қилинади. Беда майсаларини туганак узунбурунлари ёпирилиши- 47 БЕДА ЭКИНИ ЗАР АР ЛИ ОРГ АНИЗМЛАРИГ А ҚАРШИ КУР АШ дан ҳимоя қилиш учун баъзан майсалар кўкараётган дастлабки кунларда бедапоялар тутунга бостирилади. Бунинг учун экинлар- дан 12 м қочириб гўнг ёки чириган похол уюмлари ташлаб уларга ўт қўйилади; бу уюмлар тутуни дала бетини қоплаб туриши лозим. Беда тунламига қарши бедапоялар дискланади, шунда тупроқ- даги кўпгина ғумбаклар нобуд бўлади. Шу билан бирга зарарку- нанданинг макони бўлган бегона ўтлар йўқотиб турилади. Чанглаш усулини фақат уруғлик бедапоялардагина қўллашга йўл қўйилади. Хашаки бедапояга бу зараркунанда кўплаб тушганида беда мудда- тидан олдин ўрилади ва даладан ташқарига чиқарилиб қуритила- ди; сўнгра бедапоя фитономусга қарши курашдаги сингари кимёвий усулда дориланиб, суғорилади. Ниҳоят, беда зараркунандаларининг қуртларини механик во- ситалар билан ушлаб йўқотиш ҳам тавсия этилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling