Синдромлар: “Йўтал балғам ажралиши билан” “Ўпка касалликлар билан боғлиқ кўкрак қафасидаги оғриқлар” “Ҳансираш, нафас сиқиш”
Download 287.5 Kb.
|
Пульмонология усл.курсатма
- Bu sahifa navigatsiya:
- П л е в р и т лар
- ЎСОК ни оғирлик даражасига кўра таснифи.(GOLD, 2003)
3-Мавзу: Қуруқ ва эксудатив плевритнинг таққослама ташхиси. Эксудатив плевритнинг турлари. УАШ тактикаси. Бирламчи, иккиламчи, училамчи профилактикаси ва диспансеризацияси.
П л е в р и т лар 4-Мавзу: Бронхообструкция билан кечувчи касалликларнинг таққослама ташхиси. (бронхиал астма, ЎСОК, ўпка ўсмаси). УАШ тактикаси. Бирламчи, иккиламчи, училамчи профилактикаси ва диспансеризацияси. Амалий дарсни назарий қисмида ЎСОК клиник хусусиятлари диагностикаси кўриб чиқилади. УСОК мустақил касаллик бўлиб ривожланиб борувчи СОБ нинг охирги босқичи хисобланиб бронхларнинг обструкцияси қайтмас характерга эга бўлади. УСОК билан катта ёшдаги ахолини касалланиши ва ўлим билан тугаши кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринларни эгаллайди. ЎСОК нафас йўлларининг дистал қисмларининг сурункали яллиғланиши билан юзага келувчи жараёндир.Бу категория беморларида нафас йўллари обструкцияси кузатилиб, максимал нафас чиқариш ва ўпкадаги газ алмашинувини пасайиши билан кечади. ЎСОК да эластаза, миелопероксидаза, активлиги ошган нейтрофиллар сурункали яллиғланиш биомаркерлари бўлиб хисобланади. ЎСОК мултифокал касалликлар гурухига кириб асосий клиник белгилари турли даражадаги йўтал ва балғам ажралиши билан характерланади. Келиб чиқишига қараб ЎСОК нинг этиологик омиллари ички ва ташқига бўлинади. ЎСОК нинг 70-80 % холатда чекиш асосий омил хисобланади. Чекувчиларда ушбу касаллик белгилари ва барча аломатлари жуда қисқа вақт ичида ривожланиб кетади. Сурункали обструктив бронхитни орқага қайтар жараён вақтида эрта диагностика қилиш. ЎСОК нинг клиникаси ўнинг кечиш тезлигига бронх дарахтини зарарланишига боғлиқ.ЎСОКсекин ва узоқ тасир этувчи факторлар натижасида ривожланиб, бунда касалликни ривожланиши ташқи омилларни тасир давмицлигига боғлиқ. ЎСОКни биринчи белгилари кўпинча 40–50 ёшларда бошланиб, бунда биринчи белгилар йўтал, хансираш балғам ажралиши билан бошланади. Бу белгилар эрталаб яққол намоён бўлади. Бу касалликда хансираш касалликни бошлангандан кейин 10 йил ўтгач бошланади. Балғам кам миқдорда ажралиб (60 мл/сут) шиллиқ характерли бўлади, инфексия қўшилганда йиринг аралаш бўлади. ЎСОК кучайиб боришида хуружлар орасидаги вақт қисқариб боради. ЎСОК билан касалланган беморлар физикал текширувлари натижалри беморни тана тузулишига ва касалликни оғирлик даражаларига боғлиқ. Базида аускултацияда хархил калибрли қуруқ хириллашлар эшитилиши мумкин. Хансираш енгил хансирашдан тортиб то тинч холларда хам кучли хансирашгача бўлиши мумкин. ЎСОКни классик белгилари бўлиб хуштаксимон хансираш ва чўзилган нафас чиқариш хос. ЎСОКсекин ва узоқ тасир этувчи факторлар натижасида ривожланиб, бунда касалликни ривожланиши ташқи омилларни тасир давмийлигига боғлиқ.Бунда касалликни бошланғич белгиси йўтал бўлиб хисобланади. Кейинчалик эса қолган белгилар қушилади. Физикал текширувлар ЎСОКга ташхис қўйиш учун етарли бўлмайди, бу текширув фақат кейинги текширувларга йўлланма бўлади. Бу текширувларни қилиниши шарт бўлган ( УҚТ, УСТ, балғам, кўкрак қафаси рентгенографияси, ФВД, ЭКГ) ва қўшимча ( алохида кўрсаткичларига қараб) текширувларга булинади. ЎСОК билан касалланган беморларга кундалик умумий клиник тестлар, ФВД текшируви, бронходилататорлар билан тест (b2-агонист ва холинолитик) ва кўкрак қафаси рентгенографияси етарли бўлади, қолган қўшимча текширувлар эса кўрсатмаларга биноан қилинади. ЎСОКбилан касалланган беморларга кундалик бронходилататорлар билан тест (b2-агонист ва холинолитик) қилинади. Бу бронхиал обстуксияни регресиясини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда “қайтар” жараённи кўрсатади. ОФВ1 тестини 15% кўтарилиши обструксияни қайтарлигини кўрсатади. 1. чекишни камайтириш ва ташқи омилларни чеклаш. 2. беморларни ўқитиш. 3. Бронходилататсияловчи терапия. 4. Мукорегулятор терапия. 5. инфекцияга қарши терапия. 6. нафас етишмовчилигини коррекциялаш. 7. Реабилитация. ЎСОКли беморларни олиб боришда қўшимча 2 та схемани қўшиш керак: қўзиш ва тинч даврида даволаш . ЎСОК ни оғирлик даражасига кўра таснифи.(GOLD, 2003)
Ташхисни шакллантириш намуналари; А) ЎСОК, бронхитик типда, ўртача оғирликда кечиши ( II босқич), ремиссия ёки авж олиш босқичида, НЕII, сурункали ўпка юраги, ҚАЕ даражаси. Б) ЎСОК эмфизематоз типда, жуда оғир кечиши ( IV босқич ремиссия ёки авж олиш босқичида, НЕIII, сурункали ўпка юраги, ҚАЕ даражаси Download 287.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling