ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2015, 5
· Сиз тежаган сув миқдори яшаш жойин
гиздаги тоза сув миқдорига қандай таъсир
этади?
· Ўртоқларингизга сувни тежаш борасидаги
таклифларингиз.
· Сиз яшаётган қишлоқ, маҳалла, туман,
вилоят аҳолиси
тоза сувни тежаса, табиатдаги
тоза сув миқдори ошадими ёки камаядами?
Топшириқ. Мактабингизда сув сизиб
чиқаётган жойларни аниқлаб, ўлчаш асбоблари
ёрдамида қанча миқдорда сув беҳуда оқиб
кетаётганини аниқланг.
2жадвалдаги амалий топшириқни бажариб
кўринг ва ўзингиз хулоса чиқаринг.
Шу хулосаларга асосланиб,
бир кунда
сарфланган, сўнг бир йилда сарф бўлган сув
миқдорини аниқланг (3жадвал).
Бир ойда ва бир йилда сув учун қанча пул
тўланишни билиб олинг.
· Тўланган пул оилангиз учун кўпми ё озми?
· Тежалган пулга оилангиз учун нима сотиб
олмоқчисиз?
· Тежалган сувингиз сиз яшайдиган жойин
гиздаги сувни тежашга ҳисса қўшдими?
· Агар туманингиздаги 10 та мактабда ҳам
шундай сув тежалса, туман ёки вилоятингиз
умумий сув миқдорига фойда бўладими ёки
зарар? Хулосани ўзингиз чиқаринг.
Фойдали
томонларидан 5 тасини санаб беринг.
1. Янги боғлар яратилади.
2. ...
3. ...
4. ...
5. Мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан ри
вожланишга ҳисса қўшилади.
Кейинги вақтларда сувдан нооқилона фой
даланиш муаммоси бўйича мисол қилиб
Орол денгизи фожиасини келтириш мумкин.
Бир вақтлар мамлакатимиз ифтихори бўлган
Орол денгизи ўйланмасдан, сувдан нооқилона
фойдаланиш натижасида юртимиз фожиасига
айланди. Бу муаммо нафақат Ўзбекистон
ёки Марказий Осиё минтақаси учун,
балки
бутун дунё учун улкан экологик фожиа бўлди.
Ҳозирда мазкур муаммони ҳал этиш учун кўп
саъйҳаракатлар амалга оширилмоқда, катта
маблағлар сарф қилинмоқда. Ваҳоланки, агар
аввалида ушбу масалага оқилона ёндашил
ганда, сувдан фойдаланишда исрофгарчиликка
йўл қўймасдан, меъёрларга риоя қилинганда,
балки бундай экологик инқироз юз
бермаган
бўларди.
Сайёрамизни ва инсониятни нобуд бўлиш
дан сақлаб қолишга қодир экология ва табиат
соҳасида билимдон, том маънода зиёли, ижти
Do'stlaringiz bilan baham: