Синф ва мактабдан ташқари вақтларда экологик таълим-тарбия ишларини
Синфдан ва мактабдан ташқари ишларга
Download 414.62 Kb. Pdf ko'rish
|
sinf-va-maktabdan-tash-ari-va-tlarda-ekologik-talim-tarbiya-ishlarini-tashkil-ilish-metodikasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Синфдан ва мактабдан ташқари ишларга
қўйиладиган талаблар: · экологик билим ва кўникмаларни шакл лантиришга доир синфдан ташқари тадбирлар мамлактимизнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан туташ келиши лозим. Бу борадаги тадбирлар миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини шакллантиришга доир тадбирлар таркибига киритилади; · экологик билим ва кўникмаларни шакл лантиришда синф ва мактабдан ташқари ишлар мамлакатимиздаги ҳуқуқий ислоҳотлар билан ҳам боғлиқ ҳолда амалга оширилади, чунки экологик билим умумий ислоҳотларнинг асо сий негизини ташкил этади; · меҳнат жараёнида ҳуқуқий унсурларга риоя этиш, истеъмол молларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни истеъмолга чиқариш қонунлари жамиятнинг экологик муносабатларига асосла нади, шунинг учун ҳам табиат ва жамият қо нунлари ўқувчиларга риоя этиш ана шу жа миятнинг мустаҳкамланишига олиб келиши ўқув чилар онгига сингдирилиши керак; · экологик тарбия касбга йўналтирилган таркибий қисм сифатида ўқувчиларда экологик билим ва кўникмаларни ривожлантириш зару ратини келтириб чиқариши лозим; 50 ТАЪЛИМ МУАССАСАCИДАГИ ТАРБИЯ / ВОСПИТАНИЕ В УЧЕБНОМ УЧРЕЖДЕНИИ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2015, 5 · барча билим ва кўникмаларни шакллан тир ишга оид ишлар экологик мазмунга эга бўлиши керак; · ўқувчиларда экологик билим ва кўникма лар умуминсоний аҳамиятга эга бўлиши дар кор; · экологик таълимтарбия миллий ва тари хийликка эга бўлиши лозим; · экологик таълим миллий қадриятларнинг умумийлигига эга бўлиши зарур; · экологик таълим келажакдаги барқарор таълим тизимидан иборат бўлмоғи керак; · барқарор экологик таълим орқали барча муаммоларни ҳал этиш мумкин; · экологик таълим маҳаллий, минтақавий, глобал характерга эга бўлиши лозим; · экологик таълимнинг мазмунмоҳияти амалдаги дастур материаллари билан мос бўлиб, уни тўлдириш зарур 1 . Бу талаблар бирбири билан уйғун ҳолда услуксиз экологик таълим мазмунини ташкил этади. Таълимнинг ташкилий шакллари орасида синфдан ташқари ишлар салмоқли ўрин тутади. У барча ўқувчилар учун мажбурий бўлмасдан, уларнинг хоҳишига кўра табиат ҳақидаги билимларни чуқур ўрганишни ўз ичига олади. Синфдан ташқари ишлар якка тартибда, гуруҳ ва оммавий тарзда олиб бориладиган машғулот турларини ўз ичига олади. Улар ўқувчиларнинг қизиқишига кўра танланган мавзулар билан боғлиқ бўлади. Машғулотлар мазмуни ўқувчиларнинг дас тур доирасидаги билимларини тўлдиради, чуқур лаштиради ва кенгайтиради, амалий ўқув ва кўникмаларни шакллантиради. Download 414.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling