Синф ва мактабдан ташқари вақтларда экологик таълим-тарбия ишларини
WoRkS aT ClaSS aND oUT oF SCHool TIMES
Download 414.62 Kb. Pdf ko'rish
|
sinf-va-maktabdan-tash-ari-va-tlarda-ekologik-talim-tarbiya-ishlarini-tashkil-ilish-metodikasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
WoRkS aT ClaSS aND oUT oF SCHool TIMES
In this article the idea that today is very urgent challenge to prevent environmental disaster. In order to develop students' ecological worldview describes the requirements and forms of extra curricular and extracurricular activities. As well as outlining the work of the «Club stewardship» and sample tasks for the work of the plan. Keywords: ecology, environmental safety, extracurricular work, circle, ecological marathon, еco club, prudence, saving water, the problem of the Aral Sea. 49 ТАЪЛИМ МУАССАСАCИДАГИ ТАРБИЯ / ВОСПИТАНИЕ В УЧЕБНОМ УЧРЕЖДЕНИИ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2015, 5 Бугунги кунда экологик хавфсизлик кишилик жамиятининг бугунги ва эртаси учун долзарблиги, жуда зарурлиги боис энг муҳим муаммолар жумласига киради. Бу муаммолар амалий тарзда ҳал этилса, кўп жиҳатдан ҳозирги ва келгуси авлод турмушининг аҳволи ва сифатини белгилаш имкониятини беради. Маълумки, табиатнинг ҳолати бирданига ва дарҳол ёмонлашиб қолмайди. Бу жараён узоқ давом этади. Бошқача айтганда, экологик вазият астасекин ёмонлашиб боради. Экология муаммоси ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги кескин ижтимоий муаммоларидан бири ҳисобланади. Уни ҳал этиш барча халқ ларнинг манфаатларига мос бўлиб, тамаддун нинг ҳозирги куни ва келажаги кўп жиҳат дан ана шу муаммонинг ҳал қилинишига боғ лиқдир. Ҳозирда, яъни XXI асрдаги аҳоли олдида турган муаммолардан энг долзарблари – аҳоли истиқомат қилаётган минтақалар, уларни ўраб турган атрофмуҳитни тезроқ соғломлаштириш, гўзал табиатимизга раҳна солмаслик, табиий ресурлардан оқилона фойдаланишни таъмин лаш, айниқса, тиклаб бўлмайдиган табиий ресурсларга алоҳида эътибор бериш. Ер шарининг турли ҳудудларида вужудга келган хавфли экологик вазият жонли табиатга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса халқ хўжа лигида табиат захираларидан омилкор фой даланадиган, шунингдек, атрофмуҳит билан онгли муносабатда бўладиган, юксак ахлоқий, эстетик фазилатларга эга бўлган кишиларга эҳтиёжни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ кучайтирмоқда. Бу зарурат барча инсонлар, жумладан, ўқувчиларга экологик таълимтарбия беришни таълимнинг асосий ва таркибий қисмларидан бирига айлантиради. Ўқувчиларда экологик дунёқарашни шакл лантириш фақат дарс жараёнида таркиб топ майди. Дарс вақт жиҳатдан чекланган, унда кўпгина муҳим, экологик билимларни ўқув чиларга ўргатиб бўлмайди. Синф ва мак табдан ташқари машғулотлар эса вақт жиҳат дан чекланмаган. Ўқувчиларнинг дарс жараёни дан олган экологик билимларини синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларда ривожлан тириш самарали натижа беради. Шунинг учун ҳам синф ва мактабдан таш қари машғулотларда ўқувчиларнинг экологик дунёқарашларини ривожлантиришни ҳал этиш муҳим педагогик муаммолардан бири ҳисобланади. Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар ўқувчиларнинг дарс жараёнида олган билимларининг давоми ҳисобланиб, уларнинг мазмунини тўлдириб, бир бутун педагогик жараён га бирлаштиради. Синфдан ва мактаб дан ташқари тадбирлар ўқувчиларнинг ижо дий фаолиятларини кенгайтиришга имкон бера диган таълимнинг қўшимча ва эркин шаклидир. Экология мавзусига оид билимлар умумий ўрта таълимнинг табиатшунослик, табиий география, биология, кимё фанлари негизида ўтилади. Бу фанлардан олинган билимларни синфдан ва мактабдан ташқари вақтларда ўқувчилар тўгарак ва клуб ишларида ўзлари мустақил ўзлаштириб оладилар. Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига асосан синфдан ва мактабдан ташқари ишлар дастур режаси ишлаб чиқилди. Download 414.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling