Синф ва мактабдан ташқари вақтларда экологик таълим-тарбия ишларини


Синфдан ва мактабдан ташқари вақт-


Download 414.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana11.05.2023
Hajmi414.62 Kb.
#1453816
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
sinf-va-maktabdan-tash-ari-va-tlarda-ekologik-talim-tarbiya-ishlarini-tashkil-ilish-metodikasi

Синфдан ва мактабдан ташқари вақт-
ларда ўтказиладиган экологик тадбирлар. 
Экологик тадбирлар қуйидаги усулларда 
амалга оширилади: суҳбат, савол­жавоб, баҳс­
мунозара, викторина, семинар­тренинг, турли 
кўргазмалар, экофестиваль, турли экологик 
йўналишдаги сайллар, ролли ўйин, экомарфон, 
экотўгарак, экоклуб, мустақил ўқиш, эко­
кўргазмалар, байрам, ўқувчилар анжумани. 
Бундай тадбирлар «Вақт бюджетидан унумли 
фойдаланиш асосида» амалга оширилади. Энг 
муҳим тадбирлар синф ва мактабдан ташқари 
вақтларда амалга оширилса, самарали натижа 
беради.
1
Турдиқулов Э.О. Ўқувчиларда умумбашарий экологик 
дунёқарашни шакллантириш. – Т.: «Шарқ», 2011. –103­б.
Экотадбирларни ташкил этиш ва уни ўт ка­
зишда қуйидаги муаммоларга эътибор қара­
тилиши лозим:
· Табиат бағрида амалга оширилаётган меҳ­
нат (фаолият)имизнинг сифат ва самардорлиги 
нималарга боғлиқ?
· Табиат захираларига нисбатан хўжасизлик 
қандай салбий оқибатларга олиб келади?
· Ҳар биримиз эколог­иқтисодчи бўлишимиз 
зарурми?
· Мактабимизнинг иқтисоди, бюджети ва 
иқтисодий тартиби қандай ташкил этилган?
· Экоқобилият ва маданиятимизни ривож­
лан тиришимиз учун бўш вақтдан қандай фой­
даланишимиз керак?
· «Ўз экологик фаолиятимизни ташкил эта 
оламизми?»
· «Ҳар бир инсон тежамкор бўлиши керак­
лигини биласизми ?»
· «Тежамкорликни ўзимиздан, уйдан бош­
лаш зарур эмасми?» 
Мактабда тежамкорлик клубини ташкил 
этиш.
Тежамкорлик клуби. Клубда ўқувчилар 
эркин, мустақил фикрлаш, билим савиялари ва 
маҳоратларини оширадилар.
Тежамкорлик клубининг мақсади: ўқув­
чиларни табиат бойликларидан оқилона, те­
жаб­тергаб фойдаланишга ўргатишдан ибо рат. 
Зеро, барча моддий ва маънавий бойликлар­
дан тежамкорлик билан фойдаланиш ўқувчи­
ларда ижтимоий, экологик, иқтисодий, ахло­
қий, эстетик маданиятни шакллантиради.
Тахминий режада (1­жадвал) кўрсатилган 
мавзуларнинг мазмунини ёритишда оммавий 
ахборот воси та лари орқали берилаётган ах ­
борот манба ларидан фойдаланиш ҳам ўқув­
чиларнинг дарс дан ташқари вақтларидаги 
ахборот олиш фаолияти ҳисобланади. Ўқитувчи 
томонидан тегишли топшириқлар берилса, 
ўқувчилар кузатиб, таҳлил қилиб, кузатилган 
ва ўрганилган мавзулар бўйича ҳисоботлар 
топширса, вақтдан унумли фойдаланиб, ўқув­
чиларнинг экологик маданиятининг шакл ла­
нишига туртки бўлади.

Download 414.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling