Синфларда: Она тили ва адабиёт, Рус тили, Инглиз тили, Математика, Тарих, Табиёт ва география, Биология ва Физика
Download 0.56 Mb.
|
29- мактаб 3-чораги мониторинг 2022 йил
Мониторинг синовларида иштирок этган 285 нафар ўқувчиларининг эришган натижалари қуйидагича бўлди: Олинган натижалардан кўриниб турибдики мониторинг ўтказилган фанлардан 5 баҳога 34% , 4 баҳога 49 %, 3 баҳога 17 % ва 2 баҳога 0 тўғри келади. Умумий ўзлаштириш 100 %, сифат самардорлик 83% ва ўртача самарадорлик 83 % ни ташкил этди. Мониторинг ўтказилган фанлар бўйича 0.2% ўқувчининг билимида бўшлиқ борлиги аниқланди. Бўш ўзлаштирилган мавзу ва бўш ўзлаштирилган ўқувчи билан қўшимча машғулотлар олиб бориб ўқувчиларнинг билимидаги бўшлиқни аниқлаш лозим. Мактаб директори: Т. Ҳасратов Мониторинг гуруҳи раҳбари: А. Жабборов Сариосиё туманидаги 29-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган педагогик кенгашнинг Б А Ё Н Н О М А С И 16. 03. 2022 йил Лутфкор маҳалласи Йиғилиш раиси: Т. Ҳасратов Йиғилиш котиби: М. Зарипова Йиғилишда 45-нафар педагогик ходимлар иштирок этдилар. К У Н Т А Р Т И Б И Д А 1. 2021-2022 ўқув йилининг 3-чорагида 4-5-6-7- синфларда: Она тили, математика, инглиз тили, рус тили, биология, физика, тарих, Табиёт ва география фанларидан ўтказилган таълим сифати мониторинг натижалари ҳақида Э Ш И Т И Л Д И : Мактаб директори Т. Ҳасратов сўзга чиқиб кун тартибига қўйилган масалани йиғилиш иштирокчиларига таништирди. Ўқув йили давомида мактабда ташкил этилган мониторинг гуруҳи томонидан ички мониторинг олиб борилгани ва бу мониторинг натижаси мактабда билим, кўникма ва малакаларни ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши, бунда ҳар бир педагогнинг самарали меҳанати натижасининг маҳсули ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг сўз ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари А. Жабборовга берилди. Таълим сифати мониторинги – ўқувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражасининг ДТС га мослиги, улар томонидан таянч ва фанга оид компитенсияларни шаклланганлиги динамикасини тизимли кузатилиши, ўқувчилар билимдаги бўшлиқлар ва уларнинг келиб чиқиш омилларини аниқлаш ҳамда бартарф этиш чораларини режалаштириш имконини берувжи жараён. 2017-йилда қабул қилинган қўйидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида таълим сифатини баҳолаш механизмига ўзгартиришлар киритилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 140-сонли қарори; Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 187 –сонли қарори; Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги 299-сонли буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруққа асосан таълим сифати монитронгини ўтказиш механизмига қуйидаги асосий ўзгартиришлар киритилди: Биринчидан, ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари томонидан ўқув йили давомида таълим сифати мониторинги тўрт марта ҳар чорак якунлари бўйича ўтказилиши белгиланди; Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling