Синхрон машиналар режа


-расм. Синхрон генераторларни электромагнит қўзғатишнинг: а


Download 0.59 Mb.
bet6/7
Sana14.01.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1093493
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
СИНХРОН МАШИНАЛАР

18.4-расм. Синхрон генераторларни электромагнит қўзғатишнинг: а – контактли системаси (бунда: QCh – CГнинг қўзғатиш чулғами, Q – қўзғатгич, Q.Q – қўзғатгичнинг қўзғатгичи, QCh1 ва r1 – қўзғатгичнинг қўзғатиш чулғами ва ростлаш реостати, QCh2 ва r2– Q.Qнинг қўзғатиш чулғами ва ростлаш реостати) ва b – контактсиз (бунда: Ch.Q – чўткасиз қўзғатгич ва унинг: 1 – қўзғатиш ва 2 – якорь чулғамлари, 3 – ярим ўтказгичли тўғрилагич); с – ўз-ўзини қўзғатиш принципига оид чизма (бунда: YO – яримўтказгич; r – ростлаш реостати); d – ўз-ўзини қўзғатиш автоматик системасининг структурали схемаси (бунда: КТкучланиш трансформатори, Т.Тток трансформатори, Т.S.T – тўғрилагич схеманинг трансформатори, QAR – қўзғатишни автоматик ростлаш қурилмаси, Т.То’g – тиристорли тўғрилагич, HB – ҳимоя блоки, SG – синхрон генератор)




Вентилли ўз-ўзини қўзғатиш системада (7,с-расм) қўзғатиш чулғами,
синхрон генератор (масалан, гидрогенератор) якорь чулғами чиқишига уланган бошқариладиган статик тўғрилагичдан ўзгармас ток билан таъминланади. Бунга оид автоматик системанинг структурали схемаси 7,d-расмда кўрсатилган. Синхрон генераторнинг бошланғич қўзғатилиши, унинг қутбларидаги қолдиқ магнитланиш туфайли юзага келади.
Вентилли мустақил қўзғатиш системада, ротори бош генератор вали билан уланган, алоҳида уч фазали синхрон генератор (қўзғатгич) якоридан олинган ўзгарувчан ток, статик тўғрилагичда ўзгармас токка айлантирилиб контакт ҳалқалар орқали қўзғатиш чулғамига берилади.
Чўткасиз қўзғатиш системаси (7,b-расм) вентилли мустақил қўзғатиш системанинг бир туридир. Фақат бу ҳолда қўзғатгич вазифасини конструкцияси алмаштирилган, яъни ўзгармас ток машинанинг конструкцияси сингари, роторда – якорь, статорда эса индуктор жойлаштирилган синхрон генератор бажаради. Қўзғатгичнинг якорь чулғами асосий генераторнинг қўзғатиш чулғами билан генератор валида жойлаштирилган айланувчи тўғрилагич орқали уланади. Бу ҳолда сирпаниш контактидан фойдаланишга зарурат қолмайди ва қўзғатиш системасининг ишончлилиги ҳамда машинанинг ФИК ошади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling