Замонавий синхрон моторларни қўзғатиш учун ўзгарувчан ток тармоғига уланадиган ва моторнинг ҳар турли режимларида қўзғатиш токини автоматик бошқаришни амалга оширадиган тиристорли қўзғатгич қурилмалари қўлланилади. Бундай қўзғатиш усули энг ишончли ва тежамлидир, чунки тиристорли қўзғатгич қурилмаларининг ФИК ўзгармас ток генераторларникидан юқоридир.
Синхрон моторларнинг замонавий серияларида ТЕ-320/48 (қўзғатиш кучланиши Uqo’z= 48 V) ва ТЭ8-320/75 (қўзғатиш кучланиши Uqo’z=75 V) типли тиристорли қўзғатгич қурилмалари кенг қўлланилади.
Қўзғатишга сарфланадиган қувват, одатда, машина фойдали қувватининг 0,2 5% ни ташкил қилади (кам қийматлар катта қувватли машиналарга оид). Қуввати бир неча кW гача бўлган синхрон машиналарда қўзғатишни доимий магнит ёрдамида амалга оширилади (бу ҳолда қўзғатиш чулғами бўлмайди).
Do'stlaringiz bilan baham: |