Сирдарё вилоятида маҳаллардаги ёшлар билан ишлаш тизимини мувофиқлаштириш комиссиялари фаолиятига оид Ҳисобот


 та бўлиб, уларни амалга ошириш бўйича жами 610


Download 22.83 Kb.
bet3/3
Sana30.01.2023
Hajmi22.83 Kb.
#1140448
1   2   3
Bog'liq
Shtab ma\'lumot 123 (2) (2)

43 та бўлиб, уларни амалга ошириш бўйича жами
610 миллион сўм маблағ сарф этилиши режалаштирилган.
Хусусан, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 573 млн. сўм, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 38 млн. сўм.
4. “БЕШ ТАШАББУС ” доирасида:
16 та йўналишдаги 934 та танлов, мусобақа, интелектуал ўйинлар ўтказилиб, 28 935 нафар ёшлар иштироки таъминланди. Ҳусусан:
Маданият ва санъатни тарғиб қилиш йўналишида:
Ушбу йўналишдаги 177та тадбир ва лойиҳаларда, 6827нафар ёшлар жалб этилган.
Мисол тариқасида, “Қувноқлар ва зукколар” интелектуал ўйинларида – 150нафар ва “Ёшлар овози” танловида – 131 нафар, жами: 210 нафар ёшлар қамраб олинган.
Шунингдек, маҳалла, туман ва шаҳарларда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар”, “Ёшлар овози” шиори остидаги фестиваллар маданият ва санъатни тарғиб қилишда катта аҳамият касб этиб келмоқда.
Соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш йўналишида:
Маҳаллаларда 262та соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш йўналишидаги тадбирларда, 8 919нафар ёшлар қамраб олинди. Жумладан,
Мисол тариқасида, Спортнинг футбол турида – 652 нафар, мини футбол – 512 нафар, волейбол – 264 нафар, енгил атлетика – 610 нафар, стиртбол – 605, шашка – 286 нафар, стол тенниси 102 нафар, стритворкаут – 605 нафар, жами: 60 039 нафарни ташкил этади.
Шунингдек, ёшлар ўртасида мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, велоспорт, югириш, шахмат, бадминтон, камондан ўқ отиш, воркаут мусобақалари ҳамда 12 маротаба “Саломатлик учун 5 000 қадам” юриш марафонлари ташкил этилди.
IT соҳасида:
Ушбу йўналишда 129 та тадбирларга, 3 200 нафар ёшлар жалб этилди. Жумладан, IT йўналишида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси, киберспортнинг “Dota”, “PFL” “Soccer” йўналишларидаги киберспорт мусобақалари ҳамда Microsoft office программаларида тез ва сифатли ишлаш каби лойиҳалар шулар жумласидандир.
Маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш йўналишида:
Маҳаллаларда 180  та маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш йўналишидаги тадбир ва лойиҳаларда, 4855нафар ёшлар қамраб олинди. Мисол тариқасида, “Заковат” интелектуал ўйинларида – 264 нафар, “Ёш китобхон оила” танловида – 44 нафар, “Мушоира” танловида – 110 нафар ва “Зукко китобхон” мусобақасида – 215 нафар ёшлар иштироки таъминланди. “Бир нуронийга ўн нафар ёш”, “Кекса авлод учрашувлари” ташкил этиб келинмоқда.
Ёшлар ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида:
Маҳаллаларда 129 та ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўналишидаги тадбирларда, 3 881 нафар ёшлар қамраб олинди. Жумладан, “Ёш қутқарувчи”, “Ҳарбий билан ёнма-ён” каби ҳарбий-спорт мусобақалари ташкил этилди.
Тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида:
Маҳаллаларда 57 та тадбирларда 1 253нафар ёшлар жалб этилди.
Жумладан, “Тадбиркор ва ёшлар”, “Бизнес саёҳатлар”
ва “Бизнесга биринчи қадам” каби тадбирлар ташкил этилди.

5. “Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари” бўйича.
Ёшлар етакчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда
моддий-техник базасини ташкил қилиш мақсадида 11 та маҳалла ёшлар етакчиларига хизмат хоналари, мебель жиҳозлари, компьютер жамламалари ҳамда замонавий планшетлар ажратилиб, барчаси интернет тармоғи билан тўлиқ таъминланди.
Таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш ва волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 20-январдаги «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96 сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳардаги 11 та маҳаллаларда қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан аниқ механизмлар жорий этилган. Бунда, қуйидагилар:
Ҳар бир маҳаллада интеллектуал ўйинларни ўтказиш тартиби ва ўтказиладиган жойлар белгиланиб, ҳакамлар ҳайъати таркиби ҳамда апелляция комиссияси аъзолари рўйхати шакллантирилиб, интеллектуал ўйинларга қўйиладиган саволлар махфийлиги таъминланди.
Интеллектуал ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва натижаларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш ишлари ташкиллаштирилди.
Интеллектуал ўйинлар иштирокчилари ҳақидаги маълумотларнинг ягона электрон платформага киритилишини таъминланди.
Ўйинлар натижалари ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ғолибларнинг кейинги босқичда иштирок этишини таъминлаш ҳамда маҳаллий, ҳудудий ва республика босқичларига ғолиб жамоаларни юбориш масалалари йўлга қўйилган.
Маҳаллалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг Республика турнирини доирасида, ҳозирда Янгиер шаҳарда:
2022 йилнинг биринчи чораги давомида мавжуд 11 та маҳаллаларда “Заковат” интелектуал ўйинлари мунтазам ташкил этиб борилмоқда.
Тадбирларда ҳар бир маҳалладан 6 нафар иштирокчилардан иборат, камида 4 та жамоалар бахс олиб бориб, жами 20 маротаба “Заковат” ўйинлари ташкил этилди. Ушбу интелект ўйинларида 44 та жамоалар таркибида 264 нафар ёшлар иштирок этиб, ушбу ўйинларни катта қизиқиш билан маҳаллалардаги 500 нафар ёшлар кузатиб бордилар.
шаҳардаги 11 та маҳалларида ҳафтанинг ҳар жума куни “Заковат” туринирини ўтказиш куни этиб белгиланган.
Ёшларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорларини яқиндан ўрганиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 26 да ортиқ лойиҳалар амалга оширилиб, ушбу лойиҳаларда 200 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга мухтож ёшлар қамраб олинди. Жумладан,
Ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатлар борасида:
Ўзбекистон Республикасининг 2014-йил 3-декабрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-378-сонли Қонунига 2017-йил 27-августда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири асосида мамлакатимиз миқёсида жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва жамият ўртасидаги узвий алоқаси йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Янгиер шаҳар бўлими ёшлар томонидан жами 116 та мурожаат келиб тушган. Шундан:
106 таси (3,2%) оғзаки тарзда, 1 таси ёзма, 9 таси (22,1%) Президентнинг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.
Ушбу мурожаатларининг 58 таси ижроси ўз вақтида таъминланган,
Юқоридаги мурожаатларни соҳаларга бўлганда:
22 %бандликни таъминлаш, 8 %кредит масаласида, 19 %субсидия бериш ҳамда51 %моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя ва бошқа масалаларни ўз ичига олган ариза, шикоят ва мурожаатлар ҳисобланади.
Маълумот учун киритилмоқда.
Download 22.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling