Sirdaryo viloyati sirdaryo tuman tibbiyot birlashmasi


Сирдарё ТТБ бош шифокори: С.С.Кодиров


Download 146.5 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi146.5 Kb.
#1495786
1   2   3   4
Bog'liq
ДФХ-2023 й. —

Сирдарё ТТБ бош шифокори: С.С.Кодиров



O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
SIRDARYO VILOYATI
SIRDARYO TUMAN
TIBBIYOT BIRLASHMASI



РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТОН
СЫРДАРЬИНСКАЯ ОБЛАСТЬ СЫРДАРЬИНСКОЕ РАЙОННОЕ МЕДИЦИНСКОЕ ОБЪЕДИНЕНИЕ


Adresi: 708400, Sirdaryo sh. Ibn Sino kochasi 17 uy Tel.: (3673) 77-22-41; 77-22-56.Fax: 77-22-56

_01_” 04_2023 йил. Сирдарё шахри




«Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 25.01.2019 йил 30-сонли буйруғига асосан, Сирдарё ТТБнингДФҲсини ташкил этиш тўғрисида»


«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасаларнинг доимий фаолиятдаги Ҳайъатлари фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари тугрисида”ги 30-сонли буйруғи ижросини таъминлаш ва ДПМсида дори восита,тиббий буюм ва тиббий асбоб-ускуналарни сотиб олиш, ўрнатилган тартибда хисоб-китобини юритиш,тақсимлаш,мақсадли фойдаланишни таъминлаш ва доимий назоратини олиб бориш мақсадида:
БУЮРАМАН:
1. ДФҲ нинг Низоми ижро учун қабул қилинсин (1-илова);
2. Қуйидаги аъзолар таркибида ДПМнинг ДФҲси тузилсин (илова-2);
3. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ишлатгандан сўнг ёки ишлатилмай қолган ёки дори қолдиғи қолган ампулаларни ва фойдаланилмаган гиёҳвандлик воситалари рецептларин йўқ қилиш ҳайъати.
4.ТТБга“Наркотик,психотроп модаларни ва прекрусорларни” олиб келиш, сақлаш ва тарқатишга маъсуллар ва техника(илова-4).
3. Дори восита, тиббий буюм ва тиббий асбоб-ускуналарни сотиб олиш, тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилувчи ДФҲнинг фаолияти 3-иловада келтирилган Низомга асосан ташкил этилсин.
4. ДФҲ амалга оширган тақсимотларнинг нусхалари (буйруқлар билан кўрсатилган дори ва тиббий воситалар бўйича) талаб қилинган дори ва тиббий воситалар турлари бўйича (”МХСО”,”МЁ” в.х.к.) юқори ташкилотларга тақдим этилиши таъминлансин.
5. ДФҲ гурухига (А.А.Орипов):
- ДПМсига олинаётган барча турдаги дори восита ва тиббий буюмлар хисоб-китоби, бўлимларга номма-ном ва миқдорий тақсимланиши, талабнома орқали берилиши, бўлимлардаги хисоб-китоби, асосли ва ишлатиш муддатига риоя қилинган холда ишлатилиши, сақланиши ДФҲ зиммасига юклатилсин.
- мунтазам равишда бюджет ва ўз-ўзини молиялаштирувчи бўлимларнинг дори-дармон, боғлов ашёлари таъминоти ўрганиб борилсин.
- харакатсиз дори воситалар ва тиббий жихозлар зарурат тақозоси ва бўлимларнинг эхтиёжига қараб бошқа бÿлимларга ўтказилиши таъминлансин (катта хамшираларнинг кирим китоби № 1 да расмийлаштирилсин).
- беморларни тўлиқ даволаш учун шарт бўлган хаётий ўта зарур дори-дармонлар, боғлов ашёлари, тиббий воситалари бюджет бўлимлари қолдиғида бўлмаган ва эхтиёж бор тақдирда, истисно тариқасида, ўз-ўзини молиялаш учун харид қилинган воситалар қолдиғидан бюджетга ДФХ рухсати билан ўтказилиши, хужжатлар талаб бўйича расмийлаштирилиши таъминлансин.
- ССВнинг амалдаги 25.01.2019 йил 30-сонли буйруғига асосан ва Муассаса номига йил давомида кўп маротаба дори воситалари тиббий жихозлар олинишини инобатга олиб, ДФХнинг дори воситалари ва тиббий жихозлари бўйича қабул ва таксимот далолатномалари бош врачга тасдиқлаш учун тақдим этилсин.
6. ТТБнинг ички дорихона мудири М.Ж.Ирбутаевага:
- ДПМ номига дори воситалари ва тиббий жихозлар ДФХ талабномасига 100% мувофиқ харид қилиниши таъминлансин;
- дорихонага олиб келинган воситалари ва тиббий жихозлар хисоб-фактураси ДФХга қабул ва тақсимот учун тақдим этилсин:
- бўлимларга дори воситалари ва тиббий жихозлар ДФХ тақсимотига мувофиқ, тасдиқланган талабномага асосан берилсин;
- барча турдаги дори-дармонларга шарт холда (дори ва тиббий восита турига асосан) «ДПМ номи» ва «МЁ» мухри қўйилиши таъминлансин. Муҳр қўйиш қийин дориларга (силлиқ, ялтироқ в.х.к.) ручкада ёзилсин.
- дори воситалари ва тиббий жихозлар бўлимлар талабномалари асосида, бериладиган «Сўровномалар», ДФХ томонидан амалга оширилган тақсимот ва дорихонадаги мавжуд заҳира асосида бўлимларга берилиши таъминлансин.
- биринчи ва шошилинч тиббий ёрдам дорилар таъминоти хамда ўз-ўзини молиялаштирувчи бўлимлар, ўринлар таъминотига эътибор янада кучайтирилсин, ушбу таъминот тахлили мунтазам юритилсин ва керакли чора-тадбирлар кўрилиши таъминлансин.
- ўз-ўзини молиялаштирувчи бўлимларга келтирилган дорилар бюджетга ўтказилиши бош врач муовинларининг тахлили (касаллик тарихлари ва тезкор талаб, бўлим мудирларининг далолатномалари ва х.к) ва тасдиқланган талабномага асосан (керак холда ДФХ текширув далолатномалари асосида) амалга оширилсин. Хар ой якунида мазкур тақсимот юзасидан тўлик ахборот бухгалтерияга топширилсин.
- дори-дармонларнинг дорихонадаги қолдиғи борасидаги 10 кунлик фарм ахборотнинг бўлимларга ўз вақтида берилиши таъминлансин.
- ТТБга зарур бўладиган дори-дармон ва боглов материаллари хамда бошка тиббий жихозларга хар ойнинг 25-санасига рахбариятга эхтиёжлар бериб борилиши таъминлансин.
7. Дорихонадаги дори-дармонлар, мавжуд қимматли анжомлар учун моддий жавобгар ва маъсул “Наркотик, психатроп хамда прекрусор воситаларни ТТБга ташиш, саклаш ва бўлимларга таркатиш учун дорихона мудири (М.Ж.Ирбутаева) тайинлансин.
8. Бўлим мудирлари ва катта хамшираларга:
- хар куни (якшанба ва байрам кунларидан ташқари) дорихонага керакли дори-дармонлар талабномаси берилиши таъминлансин, талабномаларда нарх ва суммаси кўрсатилсин;
- хар бир дори-дармон турининг бўлимдаги кундалик харакати, хисоб-китоби, касаллар томонидан ишлатилган дориларнинг индивидуал хисоб-китоби, кўрсатмалар варақасининг аниқ белгиланиши ва шу хужжатларнинг шифокор хамда хамшира имзоси билан тасдиқланиши таъминлансин.
-Бўлимлар учун зарур бўладиган дори-дармон ва боглов материаллари хамда бошка тиббий жихозларга хар ойнинг 25-санасига эхтиёжлар бериб борилиши таъминлансин.
9. Бўлимларда барча турдаги (наркотик, психатроп ва прекрусор) дори воситалари ва тиббий жихозлар хисоб-китоби, асосли ишлатилиши бўйича жавобгар шахс этиб бўлим мудирлари ва катта хамширалар, дори воситалари ва тиббий жихозларни Олиш, сақлаш ва таркатиш учун моддий жавобгар этиб бўлим катта хамширалари тайинлансин.
10. Муассаса дорихонасида ва бўлимларда мавжуд дори-дармонларни бемор қўлига рецепт тариқасида ёзиб бериш қатъий маън этилсин.
11. Дорихона ва бўлимларда барча дори воситалари ва тиббий жихозлар тўлик миқдорий хисоб-китобга олинсин. Дори воситалари ва тиббий жихозлар ишлатиш муддатига алохида ахамият қаратилсин, ишлатиш муддатидан ўтказиб юбориш холларига йўл қўйилмасин.
12. Касаллик тарихида дори-дармонларнинг батафсил асосланиши (Бюджет, МЁ), бемор ўзи олиб келган дорига «Ўзиники» белгилари қўйилиши таъминлансин.
13. ТТБнинг бош хисобчиси З.М.Давронов:
- биринчи ва шошилинч тиббий ёрдам дорилари ва тиббий воситалари учун керакли маблағ ДФХ талабномаси ва ТТБ(дорихона) тузган шартномалар асосида тўлиқ ва ўз вақтида ажратилиши таъминлансин;
- ўз-ўзини молиялаштирувчи бўлимларга дори-дармон учун калькуляция асосида етарли маблағ ажратилиши таъминлансин;
- дорихона хисоботи асосида бюджет ва ўз-ўзини молиялаштирувчи бўлимлар учун хар ой амалга оширилаётган дори-дармон, боғлов ашёлари ва бошқа тиббий воситаларга бўлган молиявий харжнинг якуни чиқарилсин.
14. Буйруқда кўрсатилган талаблар бажарилмаган ёки дори-дармонларнинг ташқарига чиқиши холларида айбдор ходимларга нисбатан кескин маъмурий жазо кўрилиши (то хуқуқ органларига топшириш) даражасигача, алохида таъкидлаб ўтилсин.
15. Кадрлар бўлими бошлиғи (Г.Э.Газихаджаева), ДФХ раиси (А.А.Орипов)га:
- буйруқ барча ходимларга ижро учун етказилсин.
16. Буйруқ бажарилиши назоратини ўз зиммамда хамда бош врач муовини в.в.б. (А.А.Орипов) зиммасида қолдираман.

Download 146.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling