Ўсмир ёш тавсифномаси


Фарзанд тарбиясида қаттиққўллик керакми?


Download 23.59 Kb.
bet2/3
Sana10.02.2023
Hajmi23.59 Kb.
#1184197
1   2   3
Bog'liq
Ўсмир ёш тавсифномаси

Фарзанд тарбиясида қаттиққўллик керакми? (Ўсмир тарбияси бўйича ота-оналарга маслаҳатлар).
Ўсмирлар турли хил қоида ва чекловларга қаршилик кўрсатишади, шуни ҳам инобатга олинг ва ҳар бир вазиятни имкон қадар меҳр ва сабот билан тушунтиринг.
Бирор нарсага изоҳ бермай, тақиқлаверманг. Аввал нима учун?-деган саволга жавоб беришингиз керак. Акс ҳолда, фарзандингизнинг дўсти сиз эмас, балки кўчадаги ошна-оғайнилари бўлиб қолади.
Маслаҳатни канда қилмай, ҳаёт йўлини ҳам ана ўшалар кўрсатиб туришади. Айтиб турган йўллари антиқа компьютер ўйинлари бўлса майлику-я, муҳими тамаки ёки ичимликлар бўлмасин.
Шунинг учун кераксиз дўстлар ўрнига ўзингиз дўст бўлиб, зарарли одатлар ўрнини фойдалилари билан алмаштиринг.
Болангиз бўш вақтида фойдали иш билан машғул бўлишига эътибор беринг. Бирор севимли машғулоти ёки спорт билан банд бўлсин. Спорт гормонал ўзгариш пайтида бола организмига ижобий таъсир этади.
Ўзаро ҳурмат-чи?..
Агарда ўсмир фарзандингиз вақтингизга ҳурмат билан қарашини истасангиз, аввал ўзингиз унинг вақтини қадрланг.
Яна гап-сўзларингизни ҳурмат қилишини истасангиз, аввал ўзингиз унинг ҳар бир сўзига ҳурмат билан қаранг. Унинг истаклари, орзу-умидлари, фикрини ҳамиша қадрланг. Ўзаро ҳурмат ўсмир-фарзандни ота-онасига янада яқинлаштиради.
Ўсмир фарзандингиз фикрлари ва маслаҳатларига эътиборсиз бўлманг.
Ҳар бир ўсмир мустақил қарор қабул қилишда ўзини етарлича оқил ва доно, деб ҳисоблайди.
Тўғри йўлга солиш эса, сизнинг ота-оналик иқтидорингизга боғлиқ. Масалан, хонадонингизга бирор ўзгартиришлар киритмоқчисиз, бу борада фарзандингиз фикрини сўранг ва, албатта, инобатга олинг. Шунда фарзандингиз, унинг фикри-ю, маслаҳатларига ҳурмат билан қарашингизни кўриб, ўзини оиланинг ажралмас бўлаги, деб ҳисоблайди.
Ўсмир ёшидаги ўқувчилар билан олиб бориладиган тренинг машғулотларидан намуналар
Ўзингни микроскоп остига қўй!” машқи.
Мақсад:Иштирокчиларда ўзи ҳақида очиқчасига, самимий гапириш ва ўз характеридаги камчилик ҳамда нуқсонларни тан олиб айтиб бера олишини шакллантириш.
Машқнинг бориши: Биз нуқсонларни иложи борича тезроқ йўқотишга ҳаракат қиламиз. Улар сезиларсиз, кўзга бирдан ташланмайдиган, лекин улар ҳаётда тез-тез ўзгариб турадиган бўлади.
Келинг, характеримиздаги ёқимсизликларни очиб берайлик, яъни микроскоп окуляри, (ойнаси) орқали ўзимизни кўргандек бўлайлик. У ерда биз нималарни кўришимиз мумкин?
Ишни икки босқичда ташкиллаштириш мумкин. Биринчи босқичда иштирокчилар шахсан ўзининг ёқимсиз хислатларини ёзишади, бунга 5-7 дақиқа вақт берилади.
Изоҳ: Иккинчи босқичда эса уларнинг ҳар бири берилган вақтга қараб ўзларининг ёқимсиз икир-чикирларини гапиришади ва муҳокама қиладилар(машқ40 дақиқа давом этади).
“Эмиграция” машқи
Мақсад: Ҳар бир гуруҳ қатнашувчисининг ўзига ва ўзгаларга бўлган муносабатини кузата билишга ҳамда тўғри шакллантиришига ёрдам беришга ўргатиш.
Машқнинг бориши:Фараз қилайлик, сиз бу мамлакатдан бутунлай кетдингиз (квартира алмаштирганингиз сабабли бошқа мактабга ўтдингиз).
Сизнингча, юқоридаги ҳаракатингиздан кимлар ёки шахсан ким афсусланади?
Нима учун? Бу одамлар билан сизни нималар боғлайди? Сизни кўчиб кетишингиз кимларни хурсанд қилади? Нима учун? Одамлар билан муносабатни яхшилаш учун ўзингизни ўзгартиришга ҳаракат қилдингизми? Камида иккита мисол келтириб, саволларга жавоб беринг.
Изоҳ: Бу ишни бажариб бўлгандан кейин, 3-4 кишидан иборат микрогуруҳда иш материалини муҳокама қилиш мақсадга мувофиқдир. (Машқ 30 дақиқа давом этади).
Мақтов сўзлар” машқи.
Мақсад: иштирокчиларнинг шахслараро муносабатда тутган ўрни ва гуруҳдаги психологик муҳитни илиқлаштириш.
Машқнинг бориши: Иштирокчилар давра бўлиб ўтириб, навбат билан бир-бирларига “мақтов сўзлар” сўзлар ва ибораларни айтадилар.
Гуруҳ аъзолари галма-галдан ҳар бир ўқувчига хос бўлган энг яхши фазилатларни санаб ўтадилар. Натижада ҳақиқий ёқимли тўла тасаввур пайдо бўлади. Ўйин тугагагач ўқитувчи ҳар бир ўқувчидан унга қарата “мақтов сўзлар” сўзлар айтилаётганда, у нималарни ҳис этганлигини сўраб, ўз таассуротлари ҳақида гапиришига имкон беради.
Муҳокама тугагандан кейин ўқитувчи якунловчи сўзларни айтиб “мақтов сўзлар” сўзлар инсонга қандай таъсир этиш механизмлари ҳақида қисқача маъруза қилиб бериши мумкин. Маърузанинг мазмуни қуйидаги психологик билимларни ташкил этади.
Одатда, “мақтов сўзлар” сўзлар турукумига ёқимли, чиройли, “жуда қадрли” сўзларни киритиш мумкин. Бу сўзларни эшитаётган одамларнинг руҳий ҳолати маълум психологик механизмларга асосланган бўлади.
Хўш “ширинсухан” сўзлар дегани нима? Бу сўзлар инсонда мавжуд бўлган ижобий хусусиятларни бирмунча бўрттириб кўрсатиб, ижобий муносабатларни пайдо қилувчи усуллардан биридир.
Ҳақиқатан ҳам бирон-бир одам қобилиятингизга ёки ижобий хислатларингизга салгина бўрттириброқ урғу бериб қолса, сизда ёқимли ҳислар пайдо бўлади.
Айни шу пайтда сиз бу сўзларнинг ҳақиқатга айнан тўғри келмаслигини ҳам билиб турасиз, лекин бу ҳол руҳиятингиздаги ижобий хисларнинг кечишига салбий таъсир этмайди.

Download 23.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling