Сўнгги пайтларда бутун дунёда органик маҳсулотлар, органик деҳқончилик каби атамалар оммалашиб бормоқда
Download 144.61 Kb.
|
органик қишлоқ хўжалиги
Сидерат ўғитлардан фойдаланиш
Органик деҳқончиликда дуккакли-дон экинлари махсус экилиб, етиштирилади ва ерга сидерат ўғит сифатида тўшалади. Сидерат ўғитларнинг афзалликлари шундаки: тупроқда органик моддалар кўп тўпланади; тупроқдаги микроорганизмларни ривожланишига қулай муҳит яратиб, озуқа моддаларни умумий шаклдан ўсимлик ўзлаштирадиган ҳаракатчан шаклга ўтказишга шароит яратади; сидерат экинларнинг илдиз тизими тупроқнинг чуқур қатламларидаги минерал озуқа моддалар заҳираларини шакллантиради; тупроқнинг механик-физик ва микробиологик хосса ва хусусиятларини яхшилайди; сидерат ўғитлар экин майдонларидаги намликни сақлаш натижасида сувни тежаб сарфлашда ҳам катта аҳамиятга эга. Сидерат ўғитлари сифатида беда, соя, ловия кабилардан кенг фойдаланилади. Уруғлик тизими. Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда уруғчилик тизими катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам етиштириладиган ҳар бир экиннинг уруғи юқори навли ва сифатли бўлишини таъминлаш зарур. Умуман олганда, органик дехқончилик – бу деҳқончиликни табиий жараёнлар асосида юритишдир. Бунга экин майдонларини кўпроқ органик ўғитлар солиш, шудгорлашни ўтмишдош экин ва экин турларига боғлиқ ҳолда амалга ошириш, кўкат ўғитларидан кенг фойдаланиш, тупроқнинг механик-физик хоссаларини ошириш, (чуқур юмшатиш, тупроқ қатламлари бўйича ҳар хил чуқурликка органик моддалар солиш, келиб чиқиши манбаси органик чиқиндилардан ташкил топган яшил ўғитлар билан ер устини мулчалаш), экинларни суғоришда илмий асосланган суғориш тартибларидан фойдаланиш, суғориш усуллари ва элементларини тўғри танлаш, тупроқда фойдали микроорганизмларни кўпайтириш кабилар киради. Юртимизда бу йўналиш нисбатан янги бўлишига қарамай, истиқболлидир. Ривожланган давлатларда бундай маҳсулотлар анъанавий агротехнологиядан фойдаланиб етиштирилган маҳсулотларга нисбатан қимматроқ нархларда сотилишини инобатга олсак, бу йўналишда фаолият юритишга қарор қилган аграр соҳа вакиллари даромадларини сезиларли даражада ошириш имконига эга бўлишади. Бу қизиқ! Ривожланган давлатларда ҳатто органик экинларни ҳимоялашга мўлжалланган махсус техника воситалари мавжуд. Масалан, фермерлар экин ниҳол чиқаргунга қадар бегона ўтларни ёқиб юборувчи ёки босим остидаги ҳаво билан уларни жойидан учириб юборувчи машинадан фаол равишда фойдаланишмоқда. Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Download 144.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling