Сўнгги пайтларда бутун дунёда органик маҳсулотлар, органик деҳқончилик каби атамалар оммалашиб бормоқда
Download 144.61 Kb.
|
органик қишлоқ хўжалиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алмашлаб ва навбатлаб экиш
Минерал ўғитлар таъсири
Қадимда ер жуда ҳосилдор, турли минераллар, ўғитларга бой бўлган. Сўнгги пайтларда табиий минераллар билан тўйинган ерларни топиш муаммоли масала. Энг бой ва тўйинган ерлар вулқонларга яқин жойлашган, денгиз тубидаги ерлар ҳисобланади. Ерни бойитиш мақсадида менерал ўғитлар меъёридан ортиқча солинганда, уларнинг асосий қисми ўсимликлар билан ўзлаштирилади, қолган қисми эса тупроқда экинлар ўзлаштира олмайдиган шаклда тўпланиб қолади. Нитрат ва фосфат тузлари шаклига ўтади. Улар сув таъсирида аста-секин эриб, ернинг чуқур қатламларигача (12 м гача) сув билан етиб бориб, сизот сувларига қўшилади ва уларни ифлослантиради. Ерга фосфорли ўғитлар берилганда фақат фосфат тузлари сифатида тўпланмасдан, балки оғир металлар ҳам тўпланишига олиб келади. Йиллар давомида кимёвий моддаларни меъёридан ошиқ қўллаш оқибатида тупроқ заҳарли моддаларга тўйиниб боради, тупроқдан ўсимлик илдизи орқали бутун органларига тарқалади ва ўсимликнинг ҳосили таркибида белгиланган меъёрлардан юқори миқдорда сақланади. Ушбу заҳарли кимёвий моддалар ўсимликларга ва бошқа барча тирик организмларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Шу боис ҳам органик деҳқончиликда турли кимёвий моддалар қўлланилиши тақиқланади. Бунинг ўрнига тоза, табиий ўғитлар (гўнг, сомон, компостлар, сидерат экинлар ва бошқа органик маҳсулотлар)дан фойдаланилади. Алмашлаб ва навбатлаб экиш Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга махсус экологик омиллар ҳисобга олинган ҳолда ердан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириб боришга эътибор қаратилади. Жумладан: ҳар бир экин турларини тупроқ иқлим-шароитларига боғлиқ ҳолда тўғри жойлаштириш; органик маҳсулот ишлаб чиқариш учун ресурс тежамкор технологиялар билан ерга ишлов бериш, органик ўғитлардан кенг фойдаланиш, сидератлар экиш, асосий экинлар орасида ҳамкор экинлар етиштириш; тупроқ унумдорлигини ошириб бориш мақсадида шўрланиш, заҳланиш ва ботқоқланиш, тупроқ эрозияси, тупроқнинг заҳланиши, тупроқни турли чиқиндилар билан ифлосланишини олдини олиш тадбирларини қўллаш; органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда экин майдонларидаги бегона ўтларга, зараркунандаларга ва касалликларга қарши биологик, агротехник кураш чораларини қўллаш. иқлим шароитига мослашган, касаллик ва заракунандаларга чидамли маҳаллий юқори иқтисодий самара берувчи экин турлари ва навларини етиштириш муҳим саналади. Download 144.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling