Соатмурод Норқобилов


АҚШнинг АВС банки томонидан берилган кредитлар


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

АҚШнинг АВС банки томонидан берилган кредитлар 
бўйича ташкил этилган захиралар тўғрисида маълумот 
 (жами берилган кредитлар миқдори 3 млрд. АҚШ долл.) 
 
Алоҳида 
ҳисобдаги 
кредитлар 
Ностандарт 
кредитлар 
Шубҳали 
кредитлар 
Қайтарилмаган 
50 млн 
15 млн. 
5 млн 
Ҳисобдан чиқариш 
бўйича крт. 
Коэффициент 
1.2 % 
1.2 % 

Риск фактори 
3.5 * 
12 * 
Чамаланган 
коэффициент 
4.2 % 
14.2% 
90 % 
Кутиладиган зарар 
2.1 млн. 
2.16 млн 
4.5 млн. 
Жадвалдан кўриниб турибдики, банк бўйича жами кутила-
диган зарар миқдори 8.76 млн. долларни ёки жами берилган кре-
дитларнинг 2.92 фоизини ташкил этган. 
Активлар сифати, яъни уларни таснифлаш тартибини таҳлил 
қилиш мақсадга мувофиқдир. 
Республика Марказий Банки томонидан 20.07.1996 йилда 242-
сонли «Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари ва улар-
нинг филиаллари қарзлар бўйича эҳтимол тутилган йўқотишлар 
учун ташкил қиладиган резервни шакллантириш ва ундан фойда-
ланиш» тартиби ишлаб чиқилиб, бутун банк тизими учун жорий 
этилди. 
Мазкур тартибнинг моҳияти шундан иборатки, тижорат банк-
ларининг муаммоли қарзларига қарама-қарши бўлган резервлар 
мажбурий тарзда вужудга келтиришини ва улар операция ҳаракат-


118 
ларига киритилишини кўзда тутади. Бу эса банкларнинг барқарор-
лигини оширишга кўмаклашади ҳамда банкларнинг кредит порт-
фелини реал баҳолаш имконини беради. 
Банк балансидаги қарздорлик сифати қарз олувчининг молия-
вий аҳволига, унинг кредит қобилияти даражасига, кредит қайтари-
лиши истиқболларига, тегишли ва тўғри расмийлаштирилган реал 
таъминот борлигига, шунингдек, муддатидан ўтиб кетган кунларга 
қараб, 5 синфга бўлинади. Буни қуйидаги жадвалдан кўришимиз 
мумкин. 
10-жадвал 
TN 
Кредитларни
нг турлари 
Таъминланган 
кредитлар 
Тўлиқ 
таъминланма-
ган кредитлар 
Таъминлан-
маган 
кредитлар 
Фоиз 
ажратмаси 
миқдори 
II 
Яхши 
Муддатида 
қайтариладиган 
кредитлар 30 
кунгача муддати 
ўтган қарзлар 
Муддатида 
қайтарилади-
ган кредитлар 
Муддатида 
қайтарила-
диган 
кредитлар 

22 
Қониқарли 
30 кундан 60 
кунгача муддати 
ўтган қарзлар 
30 – кунгача 
бўлган 
муддати 
ўтган қарзлар 

10 
33 
Субстандарт 
60 кундан 180 
кунгача муддати 
ўтган қарзлар 
30 кундан 60 
кунгача 
муддати 
ўтган қарзлар 
30 кунгача 
бўлган 
муддати 
ўтган 
қарзлар 
25 
44 
Шубҳали 
180 кундан зиёд 
муддати ўтган 
қарзлар 
60 кундан 180 
кунгача 
муддати 
ўтган қарзлар 
30 кундан 
60 кунгача 
муддати 
ўтган 
қарзлар 
50 
55 
Умидсиз 

180 кундан 
зиёд муддати 
ўтган қарзлар 
60 кундан 
180 кунгача 
муддати 
ўтган 
қарзлар 
100 
Шуни қайд этиш лозимки, кўпчилик ривожланган давлатларда 
яхши тоифага мансуб кредитлар учун энг камида 2 % миқдорида 
ажратма қилиш амалиёти мавжуд. Лекин ушбу ажратманинг биз-
нинг банкларимиз учун жорий қилинмаслигининг асосий сабаби, 


119 
Пахтабанк, Саноатқурилиш банки, ТИФ Миллий банки ва респуб-
ликамиздаги бошқа йирик банкларда мазкур гуруҳга мансуб кре-
дитлар салмоғи жуда катта миқдорни ташкил этади. Ушбу кре-
дитларнинг аксарияти ҳукуматимиз кафолати асосида берилган 
кредитлар ҳисобланади. Агар биз мазкур тоифадаги кредитлар учун 
энг камида 2 % захира қилишни жорий этадиган бўлсак, бу ажратма 
суммаси жуда катта миқдорни ташкил қилиши аниқ. Ҳаракатдаги 
тартибларга асосан у бевосита банкнинг харажатларига олиб бори-
лади. Бу эса банклар фойдасини кескин камайтириб, капиталнинг 
етарлилик коэффицентининг ўрнатилган меъёрдан пасайиб кети-
шига, молиявий аҳволни қийин ҳолатга олиб келиши мумкин.
Тижорат банкларининг депозит базасининг кейинги йилларда 
сезиларли ўсиши ва марказлашган давлат кафолати билан бери-
лаётган кредитларнинг камайиши банк активларини халқаро андо-
заларга мослаб ўзгартириш имконини беради. Шундан келиб чи-
қиб, республикамиз банкларининг активларини 5 та 4 та гуруҳ 
бўйича тансифлаш бўйича янги низом ишлаб чиқишни таклиф қи-
ламиз. 
Бундан ташқари, инспекторлар банк бошқаруви томонидан 
банкда мавжуд муаммоли ва ички таснифланган кредитлар рўйха-
тини тузиб бориши, ундаги кредитларнинг мувофиқ таснифлан-
ганлиги ва Марказий банкка тақдим этилаётган ҳисобот №242-
сонли Йўриқномага мувофиқлиги ҳам аниқланади.
Муддати ўтган ссудалар салмоғининг ошиш тенденциясига эга 
эканлиги кредит портфели сифатини ёмонлашаётганлигидан дало-
лат беради. Аммо, муддати ўтган ссудаларнинг кредит портфе-
лидаги салмоғини 3 фоиздан ошмаслиги халқаро банк амалиётида 
нормал ҳолат ҳисобланади. 
11-жадвал 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling