Соатмурод Норқобилов


§5.2. Кредит уюшмалари фаолияти устидан назорат


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

§5.2. Кредит уюшмалари фаолияти устидан назорат 
қилишни ташкил этиш 
 
“Кредит уюшмалари тўғрисида”ги қонун қабул қилингандан 
сўнг кредит уюшмалари фаолиятини тартибга солиш ва бу фаолият 
устидан самарали назоратни олиб боришга катта аҳамият бериб 
келинмоқда. 
“Кредит уюшмалари тўғрисида”ги қонунга асосан кредит уюш-
маларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш
Республика Марказий банки томонидан амалга оширилади. Шу би-
лан бирга Марказий Банкка кредит уюшмалари фаолиятини тартиб-
га солиш борасида ҳам ваколатлар берилган. Унга асосан, кредит 
уюшмалари учун молиявий операциялар ўтказишнинг, бухгалтерия 
ҳисоби ва ҳисоботини юритишнинг мажбурий қоидаларини Марка-
зий банк белгилаб беради. 
Қонун қабул қилингандан кейин мамлакатимизнинг ўзига хос 
шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда кредит уюшмалари фао-
лиятига доир қонунчилик базасини такомиллаштиришга алоҳида 
эътибор берила бошланди. Ўзбекистон Республикасида кредит 
уюшмалари фаолиятини назорат қилиш ваколати Марказий банкка 
берилган. Шунинг учун кредит уюшмалари фаолиятига доир бир 


133 
қатор меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. “Кредит уюшмаси устав 
фондларининг энг кам миқдорини, рўйхатга олиш учун йиғим миқ-
дорини, ижро этувчи орган раҳбарига малакавий талабларни, кре-
дит уюшмасининг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 
лицензия бериш ва рўйхатга олиш шакллари ва тартибини ҳамда 
кредит уюшмасининг аъзоси томонидан пай бадалини тўлаганлиги 
ҳақидаги сертификат шаклини тасдиқлаш тўғрисида низом” (Адлия 
вазирлиги томонидан 2002 йил 21 июнда 1151-сон билан рўйхатга 
олинган), “Кредит уюшмалари томонидан молиявий операциялари 
ўтказиш қоидалари” (Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 7 
октябрда 1179-сон билан рўйхатга олинган) шулар жумласидандир. 
12-жадвал 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling