Соатмурод Норқобилов
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
Банкни тартибга солишнинг жорий услуби (16-20 тамойиллар)
тамойилларига асосан банкларни назорат қилишда Марказий банк шундай позициядан келиб чиқадики, капитал етарлилик даража- сини, банк балансининг ликвидлилигини таъминлаш ва бошқа иқтисодий меъёрларни бузмаслик ўз-ўзидан банкнинг ишончлили- гини кафолатламайди, агарда унинг фаолияти тавсифининг сифати қониқарсиз бўлса. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки назорат функция- сини амалга оширишда Базель қўмитаси, етакчи давлатларнинг назорат хизматлари томонидан тавсия қилинган банк назорати та- мойилларига асосланган ҳолда ўз ишини олиб боришга интилмоқ- да. Базель қўмитасининг 16-тамойилига асосан, банк назоратининг самарали тизими банк фаолиятини ташқаридан кузатишни, шунинг- дек, банкларни бевосита жойларда текширишни ўз ичига олиши лозим. Шунингдек, таҳлил жараёнида кредит муассасалари фаолия- тини беқарорликка олиб келувчи тенденциялар мавжудлиги ҳисоб- га олинади. Бу-бошқарувнинг сифати пастлиги, ҳокимиятнинг бир шахс қўлида тўпланганлиги, кредит ташкилотининг ҳаддан таш- қари тез ривожланиши, операциялар ҳажмига етарли бўлмаган ах- борот бошқарув тизими ва ички назорат, кредит портфели сифа- тини малакасиз бошқариш, рискларни қониқарсиз диверсифика- циялаш кабилардир. Тажриба шуни кўрсатадики, ушбу омилларни ҳисобга олмаслик банк фаолияти барқарорлигини таъминлашда ачинарли оқибатларга олиб келиши мумкин. 169 Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки- нинг масофадан туриб назоратни амалга оширувчи органи кунлик мониторинг ўтказиб, муаммолар туғилган ҳолларда тижорат банк- нинг молиявий ҳолати ҳақида диагнозни иложи борича эртароқ беришга қодир. Масофадан назорат «эрта огоҳлантириш система- си» сифатида хизмат қилади. Мазкур сигнал бўйича банкка тезкор молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатиш зарурати ва имконияти мавжуд. Бироқ, масофадан туриб назорат кам ҳолларда банк олдида турган ҳамма рискларни аниқлашга қодир ва кўп ҳолларда банкни бошқариш сифатини аниқлай олмайди. Фақат бевосита инспекция текширувларини ўтказиш банкнинг реал аҳволини кўришга имкон беради. Масофадан туриб назорат натижасига кўра тижорат банклари фаолиятида муаммолар пайдо бўлсагина инспекция текшируви жойларда ўтказилади. Банк инспекторлари вазифаси - банкнинг капитал базасини йўқотишдан, шу билан бирга аҳоли ва ташки- лотнинг маблағларига хавф туғдирувчи катта рискни ўзига юк- лашдан сақлашдир. Банкнинг молиявий ҳолатини универсал шаклда баҳолаш, шунингдек, банк қонунчилигига, Марказий банк меъёрий ҳуж- жатлари ва йўриқномаларига амал қилишини ҳар томонлама ёри- тиб берадиган CAMEL тизими бўйича тижорат банкларини инспек- циялаш тўлиқ амалга оширилган. Мазкур тизим банк назорати хо- димига банкнинг молиявий ҳолатини аниқлашга ёрдам беради. Инспекция текширувлари банк аудити билан узвий боғлиқ. Банкда ташкил этилган ички аудит хизмати инспекция текширув- ларини ўтказиш вақтини анчага камайтиради. Ички аудит йиллик ҳисобот тайёрлашга асос яратиб, маъмуриятнинг белгиланган тар- тибда ишлаш-ишламаслигини кўрсатади. Ички аудит ҳар доим на- зорат органининг фойдали ва керакли шериги сифатида иштирок этади, чунки банк маъмурияти томонидан вазифаларнинг етарли бажарилиши уларнинг умумий манфаатидир. Бозор иқтисодиёти ривожланган давлатлар тажрибасига кўра, назорат сифатини таъминлашда банк назоратини такомиллашти- риш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш, тижорат банкининг объектив рейтингини аниқлаш, банкнинг молиявий аҳ- волини ҳар томонлама таҳлил қилишга имкон берадиган банк-нинг мустақил аудити ўрни анча аҳамиятга эга. 170 Ушбу йўналишда банкларнинг молиявий ҳолатини баҳолай- диган мустақил аудиторлик компаниялари, керакли чора-тад- бирлар кўриш учун муаммоли банкларни илк босқичида аниқлаш бўйича банк назоратини такомиллаштириш, банкларни рейтингини доимий чоп этиш ва ягона баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва уни амалда қўллаш бўйича мустақил агентлик яратиш бўйича рағбат- лантирувчи чора-тадбирлар амалга оширилиши давом этмоқда. Назорат органларининг ваколатлари (22-тамойил) тамойили Базель қўмитаси фикрига кўра, тартиббузарликларни ҳамда аниқ- ланган хатоларни бартараф этиш учун банк назорати ўз ихтиёрида етарли чора-тадбирларга эга бўлиши лозим. Ўзбекистон Респуб- ликасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғриси- да»ги қонунининг 53-моддасига мувофиқ «агар йўл қўйилган тар- тиббузишлар ёки банк ўтказаётган операциялар омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларига аниқ хавф туғдирган» ҳолларда Марказий банк керакли чоралар ва санкциялар қўллаш ҳуқуқига эга. Бундай таъриф Марказий банкка банкнинг молиявий барқарор- лигига хавф солувчи ҳар хил ҳаракатларига нисбатан қатъий чора- лар кўришга имкон беради. Бундан ташқари, Марказий банк томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатда банк назорати органи томонидан мажбурий чоралар ва санкциялар қўллашига олиб келадиган хавфсиз бўлма- ган ва носоғлом фаолият кўрсатиш ҳоллари аниқлаштирилган. Шундай қилиб, Ўзбекистонда банк назорати органлари банк- ларга нисбатан банк операцияларини амалга оширишда меъёрий ҳужжат ва қоидаларни, банк қонунчилигини бузганлиги учун чора ва санкциялар қўллашга ваколатлидир. Халқаро банк операциялари (23-25 тамойиллар) тамойиллари тижорат банклари фаолиятини глобаллашувини инобатга олган ҳолда ҳамда бу билан боғлиқ тизимли рискни кўпайиши нафақат миллий, балки халқаро миқёсида республика Марказий банкини чет мамлакатлар назорат органлари билан ҳамкорликни қўллаб- қувват- лашга, ахборотлар билан айирбошлашга ундайди. Марказий банк 1996 йилдан Базель қўмитасининг банк назорати бўйича Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари минтақавий гуруҳи аъзоси ҳисоб- ланиб, Базель қўмитасининг банк назорати асосий тамойиллари билан белгиланган изчил ва аниқ мақсадли ишларини амалга оширмоқда. Шундай қилиб, Ўзбекистонда банк фаолиятини назо- рат қилиш ва тартибга солиш тамойилларини ишлаб чиқилиши ҳал- 171 қаро амалиёт ривожи билан асосан бир вақтда олиб борилган- лигини таъкидлаш мумкин. Ҳозирги вақтда банк назорати бўйича Базель қўмитасининг асосий тамойилларини жорий қилиниши туфайли Ўзбекистонда банк тизимини ривожини рағбатлантириш учун етарли шароитлар яратилган. Капитал етарлилиги ҳисоби бўйича андозалаштирилган жараён- ларни изчил ва босқичма-босқич жорий этиш, банк назоратини ташкил қилиш, бозор интизомига риоя қилиш, эҳтиёткор, тоифалар бўйича дифференциацияланган банкларга ёндашув Ўзбекистон банкларига банк фаолиятини юритишнинг янги босқичига кўтари- лишига ва шу билан бирга республика банк тизимини барқарор- лигини кўтаришга имкон беради. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling