Соатмурод Норқобилов
Тижорат банклари активлари ва капитали таркиби*
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
Тижорат банклари активлари ва капитали таркиби*
№ Кўрсаткичлар 01.01.2003 й. Активлари Банк капитали млн. сўм % млн. сўм % А 1. 2. 3. 4. 5. I Давлат тижорат банклари 1. ТИФ Миллий банк 2939599 69.2 403699 56.4 2. Халқ банки 76184 1.8 14612 2.0 ЖАМИ 3015783 71.0 418311 58.4 II Давлат акциядорлик тижорат банклари 1. Асака банк 248895 5.8 117730 16.4 2. Замин банк 12919 0.3 2690 0.3 3. Уйжойжамғарма банк 109422 2.6 21205 2.9 4. Тадбиркор банк 32891 0.8 5426 0.7 ЖАМИ 404127 9.5 147051 20.5 III Акциядорлик тижорат банклари 1. Саноатқурилиш банк 261173 6.1 27393 3.8 2. Пахта банк 218769 5.1 44824 6.2 3. Савдогар банк 44521 1.0 5883 0.8 4. Траст банк 7610 0.1 2669 0.3 31 5. Алоқа банк 14147 0.3 2887 0.3 6. Авиа банк 6961 0.1 2663 0.3 7. Турон банк 14203 0.3 3573 0.5 8. Ғалла банк 62866 1.4 9870 1.4 А 1. 2. 3. 4. 5. 9. Ҳамкор банк 15503 0.3 3657 0.5 10. Ипак Йўли банки 13108 0.3 2367 0.3 ЖАМИ 658861 15.5 105786 14.8 IV Чет эл тижорат банклари 1. Эрон Содерот банки 5744 0.1 4920 0.7 V Чет эл капитали билан қўшма банклар 1. АБН Амро банк 58200 1.3 12610 1.7 2. ЎзДЭУ банк 33756 0.8 8439 1.2 3. Приват банк 12675 0.3 3856 0.5 4. У-Т банк 7307 0.1 4855 0.7 ЖАМИ 111938 2.6 29760 4.1 VI Хусусий тижорат банклари 1. Алп Жамол банк 2755 1140 2. Туркистон банк 591 69 3. Давр банк 1290 248 4. Равнақ банк 1014 199 5. Капитал банк 1477 452 6. Бизнес банк 20293 3073 7. Самарқанд банк 250 83 8. Парвина банк 16361 1688 9. Истиқлол банк 535 326 10. Универсал банк 2099 764 11. Ўктам банк 2061 1326 ЖАМИ 48726 1.1 9368 1.3 ЖАМИ БАНКЛАР БЎЙИЧА 4245179 100 715196 100 * Ушбу маълумотлар тижорат банклари томонидан 2003 йил якунлари аудит текширишларидан сўнг матбуотда эълон қилинган ҳисоботлардан муаллифлар томонидан тузилди. Юқорида келтирилган жадвалдаги маълумотлардан кўринади- ки, тижорат банклари таркиби ҳар хил мулкчилик асосида вужудга келган тижорат банкларидан иборатдир. Аммо уларнинг умумий капитали ва активлари таркибида бевосита ва билвосита давлат улуши билан ташкил этилган банкларнинг улуши 80 фоиздан ортиқ бўлганлигини кўрамиз. Ушбу тижорат банкларининг активларида жуда катта улушни ҳукумат кафолати билан берилган кредитлар ташкил қилади. Иқтисодчилар давлатнинг банклар капиталидаги бевосита ва билвосита эгалик қилишларига турлича ёндашадилар. Банклар капиталига давлат аралашувини ёқловчилар (масалан, Гер- 32 скенкрон (Gerschenkron), 1962) давлат капитал бозори кучсизлани- шини олдини олишга ёрдам беради, ташқи капиталдан фойдаланади ва стратегик муҳим лойиҳаларни молиялаштиршга эътибор беради. Уш- бу ёндашувга кўра, адекват ахборот аҳоли жамғармасининг ошишини рағбатлантиради. Банклар капиталига давлат аралашувини қоралов- чилар (Шлейфер (Shleifer) ва Вишни (Vishny), 1998) эса давлат аҳоли жамғармасининг ошишини рағбатлантирмайди деган ёндашувни ил- гари суришади. Уларнинг фикрига кўра, давлат эгалиги ресурсларнинг ажралишига, бюджет чекловларини заифлашишига, иқтисодий сама- радорликка тўсқинлик қилади. Натижада давлат сиёсий самарали ло- йиҳаларни молиялаштиришни бирламчи санаб, иқтисодий самарали лойиҳаларни молиялаштирмайди. Ла Порта, Лопес-де-Сайлэнес ва Шлейфер (2002) ўз тадқиқотларида банк тизимида давлат улуши кўп бўлган давлатларда молиявий ривожланиш ва иқтисодий ўсиш кам даражада эканлигини аниқлашди. Юқорида айтиб ўтганимиздай, кейинги йилларда банклар ўрта- сида соғлом рақобатни ташкил этиш борасида самарали ишлар олиб борилиши натижасида тижорат банклари устав капиталида давлатнинг бевосита улуши камайтирилди ва 2006 йил 1 январь ҳолатига кўра Республикамизда 29 та тижорат банки фаолият кўрсатиб, уларнинг 3 таси давлат банки, 12 таси акционерлик-тижорат банки, 5 таси хорижий сармоя иштирокидаги банклар ва 9 таси эса хусусий банклардир. Саволлар: 1. Илк банкларнинг пайдо бўлиши. 2. Ўзбекистонда икки поғонали банк тизими вужудга келишининг ҳуқуқий асоси. 3. Хусусий тижорат банкларининг ривожланиши. 4. Банкларда ички ва ташқи аудит текширишларнинг ривожланиши. 5. Республикамизда банк тизимининг ривожланиш босқичлари. 6. Банк тизимини ислоҳ қилиш дастурлари ва уларнинг асосий йў- налиши. 7. Моно банк тизимидан икки поғонали банк тизимига ўтиш-нинг зарурати. 8. Мамлакатимизда банк тизимини шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар. 9. Ўзбекистон Республикасида банк тизимини яратилишининг ҳуқу- қий асослари. 10. Тижорат банклари фаолиятида аудитнинг роли. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling