Соатмурод Норқобилов
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчидан
Биринчидан, банклар мамлакат аҳолисининг жамғармасини
асосий сақловчиси ҳисобланади. Банклар фаолиятини назорат қи- лиш мамлакат аҳолисини моддий зарар кўришдан сақлаш учун ташкил этилади. Чунки банкларнинг асосий мақсади даромад олишга қаратилган бўлиб, банк даромадлилиги унинг ликвидлиги билан тескари мутаносибликда бўлган ҳолда риск билан тўғри мутаносибликдадир. Бу эса баъзи ҳолларда банкларнинг инвести- цион ва кредит портфелининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Банк мижозлари эса банк рўпара келаётган риск ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмайди. Демак, банкнинг рискни қабул қилиш эҳ- тимолининг ошиши мамлакат аҳолисининг жамғармасининг жид- дий зарар кўришига олиб келади. Банкнинг салбий фаолиятидан аҳоли жамғармаларининг фақат қисқа муддатли юқори ликвидли депозитларга қўйилган қисми зарар кўриб қолмай, балки узоқ муд- датли жамғармаси масалан, пенсия фондига ажратилган ажратма- лар ҳам жиддий зарар кўриши мумкин. Бу эса банк назоратининг нақадар муҳимлигини кўрсатади. Иккинчидан, банк кредиторлари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар фаолиятини назорат қилиш, тартибга солиш амалиётлари қўлланилади. Хўжалик юритувчи субеъктлар ва инди- видуал шахслар ўз фаолиятиларини ривожлантириш, турмуш фара- вонликларини ошириш учун тижорат банкларининг турли хил кре- дитларидан фойдаланишади. Ушбу кредитлар кенг омма учун йў- налтирилишини ҳамда банк хизматларининг нархини ошиб кетмас- лигини таъминлаш мақсадида ҳукумат, банк назоратининг билво- сита воситаси бўлган банклар ўртасидаги кучли рақобатни таъмин- лаб, эришади. 35 Учинчидан, ҳукумат ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қи- лиш учун самарали банк назоратини ташкил қилишга ҳаракат қила- ди. Банклар ҳукуматнинг фискал агенти бўлиш билан бирга улар- нинг ўзлари ҳам мамлакат бюджетига солиқ тўловларини амалга оширишлари билан ҳукумат томонидан уларнинг юқори даромад- лилиги қўллаб-қувватланади ва шу билан бирга, юқори даромад- лилик паст даражадаги ликвидлиликни келтириб чиқариб, ўз нав- батида юқори риск туфайли мамлакатда тизимли рискни келтириб чиқаради. Бу бутун иқтисодиётни инқирозга олиб келиши мумкин. Бундaн тaшқaри, бaнклaр бўш пул мaблaғлaрини жaлб eтиб, улaрни крeдитлaр учун йўнaлтириш билaн мaмлaкaтдaги иқтисoдий фaoл- ликни oшириб, ишсизлик дaрaжaсини кaмaйтирaди, шу билaн бир- гa, мaмлaкaтдaги пул мaссaсигa билвoситa тaьсир eтиб, инфлaцияни кeлтириб чиқарaди Шунинг учун ҳукумат самарали банк назора- тини ташкил этишга ҳаракат қилади. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling