Соатмурод Норқобилов
II боб . ЎЗБЕКИСТОНДА БАНК НАЗОРАТИНИ
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ж. М. Кейнс §2.1. Банк назорати тушунчаси, унинг зарурлиги ва вазифалари
II боб
. ЎЗБЕКИСТОНДА БАНК НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВАЗИФАЛАРИ ВА УНИНГ ЗАРУРЛИГИ Давлатнинг иши, унинг бирор бир фуқароси аллақачон қилаёт- ган ишни бажариш ёки ушбу ишни яхшироқ ёки ёмонроқ бажариш эмас, балки айни пайтда ҳеч ким қилмаётган ишни бажаришдан иборат. Ж. М. Кейнс §2.1. Банк назорати тушунчаси, унинг зарурлиги ва вазифалари Жаҳоннинг ривожланган давлатлари тажрибасига кўра, эмиссия банки ва тижорат банклари тармоғини ўз ичига олган икки поғо- нали банк тизимини самарали фаолият кўрсатишини йўлга қўймай туриб, давлат иқтисодиётини юксалтириш ва унинг барқарорлигига эришиш мумкин эмас. Бунда биринчи поғонада Марказий банк бў- либ, у мамлакатнинг пул муомаласини ва барча кредит муассасала- рининг фаолиятини тартибга солиб туради. Иккинчи поғонани эса тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари шакллантиради. Банк тизимининг бундай бўлиниши авваламбор, Марказий банкнинг ва тижорат банкларининг мақсадлари, вазифалари ва мав- қеини белгилайди. Тижорат банклари ўз фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатишни тижорат асосида амалга оширадилар. Марказий банк эса мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, республика молия секторининг мустаҳкамлиги- ни, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган фаолиятни амалга оширади. Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиёт соҳасидаги пировард мақ- сади барқарор иқтисодий ўсишни, юқори бандликни, барқарор ички баҳоларнинг мавжудлигини таъминлаш ҳисобланади. Ушбу мақ- садга иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараё- нида эришилади. Пул-кредит сиёсати, бюджет сиёсати, нарх-наво сиёсати, иш ҳақи ва бандлик сиёсати иқтисодий сиёсатнинг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади. Пул-кредит сиёсати инфляцияни жиловлаш, ишлаб чиқариш- нинг пасайиши ва ишсизликнинг олдини олиш, тўлов балансининг мувозанатлашган ҳолатини сақлаб туриш, фаол бозор конъюнк- турасини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган сиёсатдир. Мазкур сиёсат барча давлатларда Марказий банк томонидан амалга 34 оширилади. Айрим давлатларда у Миллий банк деб ҳам юритилади, АҚШда эса Федерал Резерв Тизими (ФРТ) деб аталади ва баъзан Фед деб юритилади. Банк фаолияти барча мамлакатларда қатъий равишда тартибга солинади ва назорат қилинади. Зеро, банклар мамлакатдаги капи- тални сафарбар қилиш ва кредитлар тақдим этиш билан мамлакат молия тизимида фаол иштирок этади. Ва албатта, назоратнинг асо- сий мақсади аҳолини қолаверса, мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишдир. Банк назоратини амалга оширишнинг бир қатор сабаб- лари манфаатлар нуқтаи-назаридан келиб чиқади ва улар қуйида- гилардан иборат: Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling