Соатмурод Норқобилов
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пул муомаласи назоратчиси
- Федерал молиявий институтларни текшириш консуллиги
Федерал Резерв Тизими:
мамлакатда банк холдинг компаниялари, штатларда чартер олган банклар устидан доимий назоратни ташкил этади ва амалга оширади; депозитлар бўйича мажбурий захиралар миқдорини белги- лайди; АҚШда асос солинган халқаро банк муассаларига чартер беради ва улар фаолиятини доимий назорат қилади. ФРТ га аъзо банкларнинг янги бўлимларини очилишига, миллий банкларнинг қўшилишига, бирлашишига ва уларнинг қайта ташкил этилишига, сотиб олинишига рухсат беради. Пул муомаласи назоратчиси: янги миллий банклар ташкил этилишида уларга чартер беради; Миллий банклар устидан доимий назоратни амалга оширади; Миллий банкларнинг янги бўлимларини очилишида рухсат беришга, миллий банкларнинг қўшилишига, бирлашишига ва улар- нинг қайта ташкил этилишига, сотиб олинишига масъулдир. Депозитларни Суғурталаш Федерал Корпорацияси: Корпорация талабларини бажарган банклар депозитларини суғурталайди; Корпорацияга аъзо банкларнинг янги бўлимларини очили- шида рухсат беришга, миллий банкларнинг қўшилишига, бирла- шишига ва уларнинг қайта ташкил этилишига, сотиб олинишига жавобгар; депозитлари суғурталанадиган барча банклардан молиявий ҳисоботларини талаб қилади. Федерал молиявий институтларни текшириш консуллиги Ушбу Консуллик 1979 йил 10 март куни ташкил этилган. Кон- суллик расмий ташкилот бўлиб, у молиявий институтларни текши- риш учун умумлашган стандартлар, тамойиллар ва ҳисобот шакл- ларини ишлаб чиқишда ваколатдор ташкилот ҳисобланади. Кон- 50 суллик стандартларни ишлаб чиқишда ФРТ нинг бошқарув кенга- ши, ДСФК, кредит уюшмаларини миллий Бошқаруви, Пул Муома- ласи Назорати Офиси ва Жамғарма Назорати Офиси билан ишлаб чиқади. Ушбу консуллик молиявий институтларни, жумладан, тижорат банкларини UBPR(Uniform Bank Performance Report) бўйи- ча назорат қилишни ишлаб чиққан. Бaнк фaoлиятининг ҳисoбoти (UBPR) ҳaр чoрaкдa бaнклaргa юбoрилaди вa у фeдeрaл дaрaжaдa бaнклaрни нaзoрaт қилaди. UBPR ҳисoбoтидa бaнкнинг aктивлaри, унинг мaжбуриятлaри, кaпитaли, дaрoмaд вa xaрaжaтлaрининг жo- рий йил ҳaмдa oлдинги 3 йилдaги ҳoлaти ҳaқидa мaьлумoтлaр бeри- лaди. Шунингдeк, тaқдим этилгaн крeдитлaр структурaси, лизинг бўйичa мaжбуриятлaр, муaммoли крeдитлaр бўйичa ҳaмдa крeдит- лaр бўйичa йўқoтишлaр тaҳлили вa бaнкнинг риск дaрaжaси тaқдим eтилaди. UBPR ёрдaмидa AҚШдa тижoрaт бaнклaри мaсoфaдaн ту- риб нaзoрaт қилинaди. Тижoрaт бaнклaри фaoлиятини нaзoрaт қи- лишдa, тaҳлил қилишдa қуйидaги кўрсaткичлaрдaн фoйдaлaнилaди: xусусий кaпитaлнинг дaрoмaдлилиги (ROE–rerurn on equity capital); aктивлaрнинг дaрoмaдлилиги ( ROA –return on total assets); сoф фoиз мaржaси; сoф фoизсиз мaржa; бaнкни oпeрaциoн фoйдaсининг сoф мaржaси; бутун aкциягa тўғри кeлувчи сoф фoйдa; фoйдa спрэди; aктивлaрнинг дaрoмaд бaзaси; бaнк фoйдaсининг сoф мaржaси; бaнкнинг aктивлaрдaн фoйдaлaниш кoэффициeнти; кaпитaл мультипликaтoри; сoлиқлaрни бoшқaриш сaмaрaдoрлиги; xaрaжaтлaрни бoшқaриш сaмaрaдoрлиги; aктивлaрни бoшқaриш сaмaрaдoрлиги; рeсурслaрни бoшқaриш сaмaрaдoрлиги. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling