Соатмурод Норқобилов


Ўзбекистон Республикасида банк


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

Ўзбекистон Республикасида банк 
назоратининг ташкил этилиши 
Тижорат 
банкларига 
лицензия бериш ва 
улар фаолиятини 
тартибга солиш 
департаменти 
Тижорат 
банклари 
устав фондини 
ташкил 
этишни
назорат этиш 
департаменти 
Тижорат 
банклари 
фаолиятини 
назорат қилиш 
департаменти 
Тижорат 
банкларини 
лицензиялаш 
бошқармаси 
Тижорат 
банкларинин
г молиявий 
ҳисоботлари
ни таҳлил 
қилиш 
бошқармаси 
Банк 
назоратига оид 
меъёрий 
ҳужжатларни 
тайёрлаш 
бошқармаси 
Юридик
бўлим 
Молиявий 
ҳисоботлар 
таҳлили 
бошқармаси 
Меъёрий 
ҳужжатлар 
бўлими 
Тижорат 
банклари-
нинг давлат 
рўйхатидан 
ўтказиш 
бўлими 
Муаммоли 
банклар 
билан ишлаш 
бўлими 
Президент 
қарорлари, 
фармонлари ва 
қонунлар 
бўлими 
Йирик банклар 
фаолияти 
устидан назорат 
бошқармаси 
Кичик банклар 
фаолияти 
устидан назорат 
бошқармаси 
Қўшма банклар 
фаолияти 
устидан назорат 
бошқармаси 
Хусусий 
банклар 
фаолияти 
устидан назорат 
бошқармаси 


44 
Чизмадан кўринадики, тижорат банклари фаолиятини назорат 
қилиш Марказий банкда ташкил қилинган уч департамент томони-
дан олиб борилади. Тижорат банкларига лицензия бериш ва улар-
нинг фаолиятини тартибга солиш департаменти масофадан туриб, 
дистанцион назоратни амалга оширса, тижорат банкларини назорат 
қилиш департаменти банклар фаолиятини жойида текшириш билан 
шуғулланади. Тижорат банклари устав фондини ташкил этишни на-
зорат этиш департаменти эса тижорат банклари устав фондини 
ташкил этишда банк капитали адекватлигини назорат қилади. Ти-
жорат банкларига лицензия бериш ва улар фаолиятини тартибга
солиш департаменти нобанк молия ташкилотлари(кредит уюшма-
лари, ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари)га ҳам лицензия 
беради.
Бундан ташқари, Республикамизда 1995 йил 9 ноябрдаги Вазир-
лар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси банк тизимини 
ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 427-қарорида аҳоли омонатларини ҳимоя 
қилиш кўзда тутилди ва 1998 йилда “Омонат-ҳимоя” суғурта фонди 
ташкил этилди. Аммо, фондга аъзо бўлиш ихтиёрий бўлганлиги 
унга айрим банклар аъзо бўлмаслигига олиб келди. Бу омонатларни 
суғурталаш тизимининг заиф томони эди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги 
“Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш чора-тад-
бирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2002 йил апрель ойида Ўзбе-
кистон Республикаси Олий Мажлисининг “Фуқароларнинг банкларда-
ги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонуни қабул 
қилиниши билан республикамизда аҳоли омонатларини кафолатлаш 
тизими ташкил этилди. Қонун ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбе-
кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 сентябр-
даги 326-сонли қарори билан Фуқароларнинг банклардаги омонат-
ларини кафолатлаш Фонди ташкил этилди.
Ушбу Фондда барча тижорат банклари ва хорижий банклар-
нинг шўъба банклари томонидан жалб этилган омонатлар суғурта-
ланади. Бунда банклар Фонд билан ёзма битим тузишлари керак 
бўлади ва мажбурий бадал тўловларини амалга ошириб боришади. 
Мажбурий бадаллар икки хил бўлади: 
– бир йўла тўланадиган; 
– календарь тартибда тўланадиган. 


45 
Бир йўла тўланадиган бадални банклар Фондга аъзо бўлиб кир-
ган пайтда тўлайди ва у банк устав капиталининг 0,1 % миқдорида 
бўлади. 
Календарь тартибда тўланадиган бадални банклар йилнинг ҳар 
чорагида тўлаб боришади. Календарь тартибда тўланадиган бадал 
банкдаги омонатларнинг йил чорагидаги ўртача миқдорининг 0,5 % 
миқдорида бўлади. Бу иккала бадалларнинг умумий суммаси омо-
натларнинг қолдиғининг 5 % га етганда календарь тартибда тўлана-
диган бадаллар тўлаш тўхтатилади.
Фонд фаолиятининг мақсади банкнинг банк операцияларини 
амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси Ўзбекистон Респуб-
ликаси Марказий банки томонидан чақириб олинган тақдирда, ти-
жорат банклари ўз мажбуриятларини бажара олмай қолганда Фонд 
аҳоли омонатларининг, юқоридаги қонунчиликка мувофиқ, агар 
омонатчининг омонати минимал иш ҳақининг 100 баробаригача 
бўлса омонат 100 % миқдорида тўланади. Агар омонатчининг омо-
нати минимал иш ҳақининг 100 баробаридан 250 баробаригача бўл-
са омонатнинг 90 % миқдори Фонд томонидан тўланади. Умуман 
олганда, барча давлатларнинг омонатларни суғурталаш тизимида 
омонатларни тўлаш бўйича лимитлар бор. Масалан, АҚШда омо-
натларнинг 100 минг АҚШ доллари, Канадада омонатларнинг 60 
минг Канада доллари, Японияда омонатларнинг 10 млн. иенаси су-
ғурталанса, Европа Иттифоқида омонатларнинг 20 минг еврога тенг 
бўлган қисмини суғурталаш тавсия этилса, Буюк Британияда эса 
омонатларнинг 70% ини тўлашни назарда тутади.
Юқоридан келтириб ўтилган қонуннинг қабул қилиниши ва 
Фондни ташкил этишдан асосий мақсад аҳолининг банкларга 
бўлган ишончини янада оширишдан иборат. 
Фонд томонидан қисқа муддат ичида республикада фаолият 
кўрсатаётган барча тижорат банклари, шу жумладан, хорижий 
банклар ва қўшма банклар билан ёзма битимлар тузилиб, ушбу 
банклардаги фуқароларнинг омонатлари белгиланган тартибда ва 
миқдорда қайтарилиши кафолатланади.
Демак, Фонд ўз олдига қўйилган мақсадни бажариш учун ти-
жорат банкларидан маълум даражада ҳисоботлар талаб қилишга 
мажбур бўлади. Бугунги кунда Фонд ушбу ҳисоботларни Марказий 
банкнинг Тижорат банкларига лицензиялар бериш ва улар фао-
лиятини тартибга солиш департаменти орқали олмоқда.


46 
Ушбу ҳолатни АҚШ банк назорати тизими билан солиштира-
диган бўлсак, АҚШда фаолият кўрсатаётган “Депозитларни Су-
ғурталаш Федерал Корпорацияси” (ДСФК) аҳоли омонатларини 
кафолатлаш мақсадида АҚШнинг Марказий банки ҳисобланмиш 
Федерал Резерв Тизими билан биргаликда тижорат банкларини 
назорат қилиб туради, яъни назорат тизими биргина Марказий 
банкда шаклланмасдан, балки бошқа органларда ҳам шаклланган. 
Бу эса ўз навбатида, келажакда республикамиз банк назорати тизи-
ми ҳам биргина Марказий банк томонидан амалга оширилмасдан, 
юқорида келтирилган Фондда ҳам шаклланишини кўзда тутади. 
Бундан келиб чиқиб, шундай хулоса ҳосил қилиш мумкинки,
республикамиз банк назорати тизими халқаро майдонда вужудга 
келган банк назорати тизими билан уйғунлаша бормоқда. Бу эса ўз 
навбатида банк назорати тизими иқтисодиётимизда нақадар катта 
аҳамиятга эга эканлигини яққол тасдиқлайди.  

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling