Соатмурод Норқобилов


  IV боб. БАНК НАЗОРАТИ УСУЛЛАРИ ВА УЛАРНИ


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

 


73 
IV боб. БАНК НАЗОРАТИ УСУЛЛАРИ ВА УЛАРНИ 
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ 
 
§4.1. Банк назорати усуллари ва уларнинг 
ривожланиши
 
 
Банклар фаолиятини ривожланиш тарихи ва ривожланган дав-
латларда банк тизимини назорат қилишни ташкил этиш тажри-
басига кўра ҳозирги кунда банк фаолиятини назорати учта усул 
бўйича амалга оширилмоқда. Банк назоратининг биринчи усули – 
бу Марказий банк томонидан тижорат банклари фаолиятини масо-
фадан, яъни уларни молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш орқали 
амалга оширилса, иккинчи усули – бу жойларда инспекция, яъни 
барча молиявий ҳисоботлар ва уларга тегишли қўшимча маълумот-
лар тижорат банкларининг ўзида текшириш ўтказиш жараёни орқа-
ли амалга оширилади. Учинчи усул – бу масофадан туриб ва жой-
ларда текшириш усулларидан бир вақтда фойдаланишдан иборат. 
Масофадан туриб тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш 
усули асосан, Европа мамлакатларида кенг қўлланилган. Бунда 
Марказий банк тижорат банклари молиявий ҳисоботларини таҳлил 
қилиш йўли билан назорат олиб борилади. Бу усулда Марказий 
банкнинг назорат департаментлари ташқи аудит фирмалари билан 
яқин муносабатда бўлади. Ҳар йили йил тугашидан олдин барча 
сертификатланган ташқи аудит фирмаларига аудит текшириш-
ларида тижорат банклари фаолиятининг қайси қирраларига асосий 
эътиборни қаратишлари зарурлиги кўрсатилади. Айрим ҳолларда 
ташқи аудит фирмаларининг ишчи материалларига, гарчи уларнинг 
хусусий мулки бўлса-да, ушбу материаллардан фойдаланиш талаб 
қилинади. 
Тижорат банклари фаолиятини жойларга бориб текшириш Аме-
рика Қўшма Штатлари банк назорати амалиётида кенг фойдала-
ниладиган усулдир. АҚШ банк назорати департаментларида жуда 
кўп сонли инспекторлар ишлашади. Улар жойларга чиқиб, тижорат 
банклари ҳужжатларини бевосита текшириб, банк Бошқарувига 
баҳо берадилар. Гарчи банк капиталини йириклаштириш учун 
амалга оширилган қўшилишлар туфайли банклар сони бир оз қис-
қарган бўлса-да, уларнинг сони 11 мингтадан ошиқдир. Шунча сон-
ли банкларни жойига чиқиб текшириш қанча вақт ва маблағ талаб 
этишини кўз олдингизга келтиришингиз мумкин. 


74 
Кейинги йилларда Америка ва Европа банк назорати амалиё-
тида учинчи усул, яъни тижорат банклари фаолиятини масофадан 
туриб ва жойига чиқиб инспекция текширишларини ўтказиш 
қўшиб олиб борилмоқда. Республикамизда банк назоратини таш-
кил қилиш асослари ёритилган параграфда кўрганимиздек, ҳар 
иккала усулдан фойдаланилади. Худди шу усулларга мос депар-
тамент ва бошқармалар ташкил қилинган бўлиб, улар бир-бирлари 
билан чамбарчас боғлиқ равишда иш олиб боради.
Юқорида келтирилган фикрларни мужассамлаб, таъкидлаш жо-
изки назорат моҳиятини фалсафий талқинида унинг функция-
ларидан чиқармоқ зарур эди. Лекин, амалий тажрибалардан кўри-
надики, назорат моҳияти унинг бош мақсади ва шу мақсад йўлида 
олиб борадиган назорат усулларини юзага келтирувчи вазифа-
ларида акс этади. Бош мақсад банк моҳиятидаги камчиликларни 
бартараф этиб, банк тизимининг барқарорлигини ошириш натижа-
сида банк омонатчилари ва кредиторлари манфаатларини ҳимоя 
қилишдан иборат экан, назоратнинг олдига қўйилган вазифалари 
унинг усуллари олдига қўйилган мақсадга мувофиқ равишда ўз-
гаради. Лекин, ҳар қандай ўзгариш бош мақсаддан четга чиқмайди, 
балки уни бойитиб, янада тўлдириб боради. Агар биз жаҳон мам-
лакатлари кредит тизимининг тарихий ривожига назар солсак, банк 
ва улар мижозларининг кўп бор хонавайрон бўлганига гувоҳ бў-
ламиз. Бу эса Ўзбекистонда банк устидан давлат назорати ўрнати-
лиши зарурлигига олиб келади. Мисол учун, 1929-1933 йилларда 
рўй берган жаҳон иқтисодиёти инқирози АҚШ иқтисодиётига катта 
зарба берди. Бу ҳолни таҳлил этган «The Banker» журнали қуйидаги 
хулосани чиқаради: «Америка банк ташкилотининг қониқарсиз 
аҳволи ва уни кескин ўзгартириш зарурати шунда бўлдики, бу 
тизим тадбиркорлик ҳамжамиятига ҳам, алоҳида шахсга ҳам хизмат 
қила олсин. Инқироз қуйидагиларни ошкор этди: 
1. Америка банклари ташкилотининг носоғлом табиати банк-
ларнинг турли сабаблар билан хонавайрон бўлишига олиб келди. 
2. Америка банк тизими иқтисодий инқироз ва стресслар пай-
тида жамият манфаатларини таъминлашга ноқобил бўлиб чиқди. 
3. Федерал Резерв Тизими (ўша даврда, инқироз пайтида) пул 
бозорини назорат қилиб ҳам, мувофиқлаштириб ҳам билмади. 
АҚШнинг «буюк инқироз» йилларидаги аудит ва банк назорати 
таҳлили соҳадаги ишларни бутунлай қайта кўриб чиқишга олиб 
келди. Президент Ф.Рузвельт бошчилигидаги ҳукумат банк тизими-


75 
ни марказлаштириш сиёсатини юритди ва бу сиёсат мамлакатда 
банк назорати ва аудитини янги босқичга олиб чиқди. Кейинчалик 
депозитларни суғурталаш сиёсатининг кенгайиб бориши АҚШ 
молия тарихида банкларни Умумфедерал назорати остига олиш им-
конини берди.»
1
Умуман олганда, «буюк инқироз»дан кейинги йилларда ҳам мо-
лиявий бўҳронлар у ёки бу мамлакатда турли шаклларда юз бериб 
турди ва уларнинг таҳлили ҳамда жаҳон иқтисодиётининг интег-
рациялашув жараёни банклар устидан махсус давлат назоратининг 
ўрнатилишига ва кучайтирилишига олиб келди.
Банк назоратининг асосини банкларнинг ўзлари томонидан 
тайёрланган молиявий ҳисобот шакли ёки аудиторлик фирмалари 
тасдиқлаган иш фаолиятининг молиявий аҳволи ва рентабеллиги 
ҳақидаги ахборотлар ташкил этади. Кўпгина халқаро меъёрий ҳуж-
жатларда банк активлари ва пассивларини тўғри баҳолаш, улар 
фаолиятининг молиявий натижалари ҳаққоний баҳоланиши зарур-
лиги таъкидланади. 
Банк ишининг молиявий аҳволи ва рентабеллиги ҳақидаги аниқ 
ахборотларнинг назорат органларига тақдим этилишига банк назо-
рати бўйича Базель қўмитаси банкнинг барқарор фаолият кўрсати-
шининг мажбурий шарти сифатида қарайди ва бу унинг «Самарали 
банк тизимининг асосий мезонлари» деб номланган ҳужжатида ҳам 
ўз аксини топган. Мазкур қўмитанинг 1998 йил сентябрида «Банк 
равшанлигини мустаҳкамлаш» деган махсус материали тайёрланиб, 
унда банк фаолиятининг молиявий аҳволи ва натижалари ҳақидаги 
ахборотларнинг ўз вақтида оммага етказиб борилиши таъкидлан-
ган.
Базель қўмитасининг 1999 йил июнида қабул қилинган бошқа 
бир ҳужжатида шундай уқтирилади: «Банклар мавжуд рисклар ва 
унга олиб келувчи вазиятлар ҳақидаги маълумотлар каби йўқотиш 
ҳолларига захира сифатида шакллантирган капиталларининг барча 
асосий компонентларини қисқа муддатларда оммага етказиб бори-
ши керак. Бундай ахборотлар ҳеч бўлмаганда йиллик молиявий 
ҳисоботларга киритилиши, уларда банк молиявий аҳволи ва фао-
лияти натижаларини акс эттирувчи миқдорий ва сифат кўрсаткич-
лари, операциялари, рисклар таркиби ва уларни бошқариш бора-
1
И.А.Дьяконова. «Американский аудит в годи «великого кризиса». Бизнес и банки., 1999 г., ноябрь, ¹44



76 
сидаги саъй-ҳаракатлари ёритилмоғи лозим»
1

Ўзбекистонда банк назоратини такомиллаштириш, тижорат 
банкларининг рисклари ва рентабеллиги даражаси, молиявий аҳво-
ли ҳақида ҳаққоний ахборотлар билан таъминлашга қаратилган 
комплекс тадбирлар кўриб борилмоқда. Бунда 1996 йилда Олий 
Мажлис томонидан «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуннинг 
қабул қилиниши ҳамда 1997 йил март ойидан бошлаб тижорат 
банкларида бухгалтерия ҳисобининг янги ҳисоб варақлар режасига 
ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Булар банклар ресурс-
ларининг таркиби, уларнинг юридик тегишлилиги ва муддати, банк 
ресурсларининг турли даромадлилик бўйича жойлаштирилиши, тез-
лиги ва операциялар рисклиги бўйича банк фаолиятига қизиқувчи-
ларни ҳаққоний ахборотлар билан таъминлаш имконини берди.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling