Соатмурод Норқобилов
§4.3. Тижорат банкларига лицензия бериш ва уларни
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
§4.3. Тижорат банкларига лицензия бериш ва уларни
давлат рўйхатидан ўтказиш Банклар фаолиятини лицензиялаш назоратнинг дастлабки бос- қичи бўлиб, у банк тизимининг барқарорлигини сақлаш, бозорга янги, молиявий барқарор банклар кириб келишини назорат қилиш воситаларидан бири ҳисобланади. Китобнинг олдинги бобларида айтиб ўтилганидек, Ўзбекистонда мустақил банк тизимининг шаклланишига 1991 йили асос солинган- ди. Ҳозирги вақтда у Марказий Банк, 28 та тижорат банклари, 38 та кредит уюшмалари ва 9 та ломбардларни ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг ўзига хос хусусия- ти шундаки, МДҲнинг бошқа давлатларига қараганда у анчагина кам сонли банкларни бирлаштиради. Бунинг асосий сабабларидан бири, тижорат банкларини лицензиялаш борасида Марказий банк- нинг қаттиқ талаблар асосида жуда эҳтиёткорлик билан йўл тут- ганлигидир. Янги банкларнинг муассисларига қўйиладиган талаблар Жаҳон Банки, Халқаро валюта фонди ва бошқа нуфузли ташкилотларнинг тавсияномаларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилди ҳамда Ғарб мамла- катларида қабул қилинган эҳтиёткорлик андозаларига мос келади. Ўзбекистонда банк очишда етарли маблағларга эга бўлган ва иш борасида ўзига доғ туширмаган омилкор шахслар учун имтиёзлар мавжуд. Сармоянинг энг паст даражасига қўйилган талаблар аста- секин ошириб борилди вa Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнти- нинг 2005 йил 15 aпрeлдaги “Бaнк тизимини янaдa ислoҳ қилиш вa эркинлaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги Қaрoригa кўрa янги тaшкил этилaётгaн бaнклaр устaв кaпитaлини xaлқaрo Бaзeл қўми- тaси тaлaблaригa мoслaштириш мaқсaдидa 2007 йил 18 янвaрдaн бoшлaб тижoрaт бaнклaри учун энг кaм устaв кaпитaли миқдoри 5 млн AҚШ $ эквивaлeнтидa бўлиши бeлгилaнди. Бундай ёндашув Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари фаолиятини самарали назорат қилиб туришга, банкларда вужудга келадиган муаммоларни олдиндан кўра билиш- га ва уларни бартараф қилиш учун ўз вақтида чора-тадбирлар кўришга ва улар ўртасида тенг рақобатчиликни ривожлантиришга имкон беради. Республикамизга хорижий банкларнинг кириб келиши банклар фаолияти сифатини яхшилашга, улар ўртасида соғлом (ҳалол) рақо- 88 батни яратишга имкон туғдиради. Шунингдек, уларнинг очилиши - назорат ва лицензиялаш самарали ташкил қилинган тақдирда банк иши маданиятини кўтаришга ёрдам беради. Шу мақсадда ўтган давр мобайнида Эрон “Содерот” филиаллари ҳамда хорижий ин- вестиция иштирокида “ЎзАБНАмробанк”, “ЎзКДБ Банк”, “УТ- Банк” ва “Савдогар” банк каби қўшма банкларга банк операция- ларини амалга ошириш учун тегишли лицензиялар берилди. Банклар ўртасида ҳалол рақобатни таьминлаш мақсадида 2005 йилда “Тадбиркорбанк”, “Савдогарбанк”, “Трастбанк”, “Ғалла- банк”, “Приватбанк”, “Ипак йўли” банклари устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ сотилди. Лекин шу билан бир қаторда, молиявий аҳволи оғирлашган банкларнинг банк тизимига салбий таъсирини олдини олиш мақ- садида ликвидлик даражасини кескин пасайиб кетишига йўл қўйган 4 та банкнинг (“Касабабанк”, “Автойўлбанк”, “Геолбанк” ва “Шарқ” банки) банк фаолиятини амалга оширишга доир лицен- зияси Марказий Банк томонидан қайтариб олинди. Аммо Ўзбекис- тонда лицензияси чақириб олинган банкларнинг аксарияти мижоз- лари олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаришлари учун бошқа банкларга филиал сифатида ўтказилди. Бундан ташқари жаҳон банкчилик тажрибасидан келиб чиқиб, банкларнинг сармояларини йириклаштириш, бошқарув харажат- ларини қисқартириш ва бунинг эвазига уларнинг кредит бериш имкониятларини, инвестициялаш жараёнидаги иштирокини кенгай- тириш мақсадида 1998-йилда “Тошкент” ва “Илмтехбанк”лар “Трастбанк”ка, “Ўзенгилсаноатбанк” “Савдогарбанк”ка бирлашти- рилди ва ҳозирги пайтда бу банк Ўзбекистон-Германия “Савдогар” банк бўлди. 2005 йилда “Ўзуйжойжамғармабанк” ва “Замин” банк- лари бирлаштирилиб “Ипотека банк” ташкил этилди. Бунинг натижасида айрим тижорат банкларининг йириклашуви, ресурс ба- засини мустаҳкамланиши юз берди. Бошқа томондан эса, молиявий жиҳатдан нобарқарор банкларнинг фаолияти туфайли юзага кела- диган ишончсизликнинг олди олинди. Ривожланган хорижий давлатлар банк амалиётида банкларнинг ўзаро қўшилиши табиий жараён ҳисобланади. Бунга одатий мисол тариқасида икки йирик Япония тижорат банкини – Бэнк оф Токио ва Митцубиси банкларининг қўшилишини келтириш мумкин. Лицензиялаш жараёнини Россия давлати мисолида кузатадиган бўлсак, мазкур давлатда янги очилаётган банкларни лицензиялаш 89 талабларини сустлиги оқибатида ҳамда банк очиш бўйича ваколат- ларни бевосита унинг худудий бош бошқармаларига бериб қўйи- лиши мамлакатнинг банк тизими нобарқарор бўлиб қолишига олиб келди. Масалан, 1996 йилда жами мавжуд банкларнинг 25 фоизи ўз фаолиятларини зарар билан якунлашди ва 250 та тижорат банк- ларининг лицензияси қайтариб олинди. Кейинги йилларда Россияда банк соҳасидаги бўҳронлар оқибатида 500 дан зиёд банкларни банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари қайтариб олинганлигининг гувоҳи бўлдик. Бундай салбий ҳолатга банк назоратининг, яъни айнан лицензиялаш тартибларини тўғри йўлга қўйилмаганлиги асосий сабаб бўлдик. Янги тижорат банкини ташкил этилиши одатда умумий ёки махсус банк қонунчилиги асосида тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банклар фаолияти учун лицензиялар бериш “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги ҳамда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қо- нунлар талабларидан келиб чиққан ҳолда Республика Марказий Банкининг 1998 йил 2 ноябрдаги 420-сонли “Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида Марказий Банк томонидан амалга оширилади. Мазкур Низомга асосан янгидан ташкил этилаётган банклар фаолиятини лицензиялаш 2 босқични ўз ичига олади. Яъни бу бос- қичлар банк очиш учун дастлабки рухсатнома бериш ҳамда асосий лицензия бериш ва айни пайтда банкни давлат рўйхатидан ўтка- зишдан иборат. Биринчи босқичда Марказий банк томонидан банк фаолияти учун дастлабки рухсатнома берилади. Бу рухсатноманинг асосий мазмуни шундан иборатки, банк муассисларига банкни яхши таш- кил этиш учун маълум муддат берилади. Шу билан бирга Марказий банк томонидан шу муддат мобайнида тўлиқ кузатиш ишлари олиб борилади. Дастлабки рухсатномани олиш учун муассислар Марказий Банкка банк очишга рухсат бериш тўғрисида ариза топшириб, унга қуйидаги ҳужжатларни илова қиладилар: 1. Янги ташкил этилаётган банкнинг таъсис ҳужжатлари. – Муассислар имзолаган ва улар муҳрлари билан тасдиқланган таъсис шартномаси; 90 – Муассис акциядорлар йиғилиши тасдиқлаган ҳамда муассис- лар имзолаган банк устави; – Таъсис йиғилишинииг баёни. Бу ҳужжатларда банкни ташкил этиш, устав сармоясининг ҳаж- ми, уставни тасдиқлаш, Банк Кенгашини, тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги қарорлар бўлмоғи лозим. Баённома нусхалари Банк Кенгаши раиси томонидан тасдиқланади. 2. Муассислар тўғрисида маълумот: – муассислар рўйхати; – ташкил этилаётган банк овоз ҳуқуқи берувчи акцияларининг 5 фоизи ёки ўндан ортиқ миқдорга эгалик қиладиган муассислар тўғрисида қўшимча маълумотлар. 3. Янги ташкил этилаётган банк Кенгаши аъзоларинининг рўйхати. 4. Банкнинг муфассал ташкилий тузилиши. 5. Банкнинг тафтиш комиссияси (ички аудит) тўғрисида низом. 6. Банкнинг ички кредит сиёсати тўғрисида низом. 7. Банкнинг бизнес-режаси. 8. Ташкил этилаётган банк жойлашган ҳудудга кирувчи Мар- казий Банк Бошқармаси томонидан берилган хулоса. 9. Маҳаллий Ҳокимият бошқарув органларининг шу ҳудудда банкни ташкил этиш бўйича берган хулосаси. Мазкур талаблар бажарилиб, барча ҳужжатлар Марказий Банк- ка топширилгандан сўнг узоғи билан 3 ой муддат ичида кўриб чи- қилади. Марказий Банкнинг даслабки рухсатномаси юқоридаги та- лабларни тўлиқ баҳолаш асосида берилади. Банк очишга дастлабки рухсатнома олингандан сўнг муассислар асосий лицензияни олиш ва банкни рўйхатдан ўтказиш учун зарур ташкилий техник тад- бирларни амалга оширадилар. Дастлабки рухсатнома берилиши бу асосий лицензия берилишини кафолатламайди. Дастлабки берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати у олинган кундан бошлаб олти ой муддатгача юридик кучга эгадир. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling