Соатмурод Норқобилов


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

Италияда 80-йилларга қадар қаттиқ лицензиялаш чегаралари 
мавжуд бўлган бўлса, бу тартиб 80-йиллардан сўнг бир мунча 
енгиллаштирилди. Ушбу мамлакатда ҳозирги пайтда лицензиялаш-
нинг қуйидаги талаблари мавжуд: 
– энг кам миқдордаги дастлабки банк сармояси 8 млн. лира; 
– банк маъмурияти компетентлигининг етарли даражаси; 
– банк таъсисчилари томонидан банкнинг стратегик ривожла-
ниши тўғрисида тўлиқ маълумот бериш. 
Шунингдек, банк акционерларига ҳам талаблар ўрнатилган. 
Жумладан: 
– банкни оқилона ва барқарор бошқаришни таъминлаш; 
– банк маблағларини унинг акционерлари номолиявий компа-
ниялар томонидан ишлатилиши оқибатида банк омонатчилари ва 
банкнинг ўзига зарар келтирилишининг олдини олиш мақсадида 
банк операциялари билан нобанк операциялари ўртасида аниқ чега-
ралар ўрнатиш. 
Италия банк қонунчилигига асосан банк капиталида 5 фоиздан 
зиёд улушга эга бўлган мижозларга банкни бошқариш ҳуқуқини 
олишга рухсат берилади. Нобанк ва номолиявий муассасаларнинг 
банк капиталидаги улуши 15 фоиздан ошиши тақиқланади. Мана 
шундай чегара республикамизда 2002 йил 1 январдан бошлаб 7 
фоизни ташкил қилади.
Бугунги кунда янги банк филиалларини очишда Италия банки-
дан даслабки рухсатномани олиш талаб этилмайди. Бироқ, назорат 
органлари агар банкда молиявий ёки бошқарув аҳволи ёмонлашса, 
банк филиалларини кенгайтириш бўйича чегаралар қўйиши мум-
кин. 
Оддий акциялар эмиссияси билан банк капитали миқдорини 
ошириш учун Италия Банкидан махсус рухсатнома талаб этилади. 
Бунда банкнинг тақсимланмаган фойда миқдори камайтирилмаган 
ҳолда янги акциялар бўйича дивидендларни тўлай олиш қобилияти 
эътиборга олинади. 
Буюк Британияда узоқ вақт мобайнида ва 70-йилларнинг охи-
ригача янги банкларни очишда рўйхатдан ўтказиш тизими (Регис-
трационная система) амал қилиб келди. Банк очиш учун махсус 
лицензия талаб этилмас эди. 


93 
Мазкур мамлакатда банкларни ташкил этиш ва уларнинг фао-
лиятини тартибга солиш “Акциядорлик Компаниялар тўғрисида”ги 
(1948) қонун асосида амалга оширилган. 1978-йилдан бошлаб эса 
банкларнинг айрим операцияларини бажариш фақат Англия банки 
рухсати билан амалга оширилган. 
Ҳозирги пайтда Англия банкларидан лицензия талаб этил-
майди. Лекин улар Англия Банки томонидан ўрнатилган талабларга 
жавоб бермоғи лозим. Бу талаблар қуйидагилардан иборат: 
– устав сармояси миқдори 5 млн. фунт стерлингдан кам бўлмас-
лиги керак; 
– етарли диапазондаги банк хизматларини кўрсатиш; 
– банк раҳбариятининг ишбилармонлик нуфузига эгалиги. 
Юқоридаги талаблар асосида линцензияланадиган банклар 
тоифасига йирик клиринг банклари, Савдо банклари ва Ҳисоб уй-
лари (Дисконтний дом), шунингдек, чет эл банкларининг филиал-
лари киради. 
Бошқа тоифадаги кредит институтлари банк хизмати кўрсатиш 
учун Англия банкидан махсус рухсатнома олишлари шарт. 
Янгидан очилаётган банкларга лицензия беришда Англия банки 
томонидан уларга қўйилган талаблар синчковлик билан ўрганиб 
чиқилгандан сўнг берилади. Бунда банк сармоясининг энг кичик 
миқдорига (1 млн.ф.с) алоҳида эътибор берилади. Бизнес режаси-
нинг ҳаққонийлиги, ҳисоб ва назорат системаси, зарарни қоплаш 
учун шакллантирилган маблағларнинг етарлилиги, банк раҳбария-
тининг компетентлиги, самарадорлик принципларига амал қилини-
ши кабилар таҳлил қилиб чиқилади. 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling