Соатмурод Норқобилов


Янгидан ташкил этилаётган банклар учун устав фондининг


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

Янгидан ташкил этилаётган банклар учун устав фондининг 
энг кам миқдори қуйидагича ўрнатилди: 
 
Саналар 
Тошкент шахрида 
жойлашган тижорат 
банклари учун 
Вилоятлар ва қишлоқ 
туманларида жойлашган 
тижорат банклари учун 
01.01.1997 й. 
65000 ЭКЮ 
330000 ЭКЮ 
01.01.1998 й. 
1200000 ЭКЮ 
650000 ЭКЮ 
01.01.1999 й. 
1,6 млн. АҚШ доллари 
0,8 млн. АҚШ доллари 
01.01.2000 й. 
2 млн. АҚШ доллари 
1 млн. АҚШ доллари 
01.01.2002 й 
2,5 млн. АҚШ доллари 
1,25 млн. АҚШ доллари 
Саналар 
Хусусий банклар учун 
Тижорат банклари учун 
01.07.2005 й 
1,5 млн. АҚШ доллари 
3 млн. АҚШ доллари 
01.01.2006 й 
2 млн. АҚШ доллари 
4 млн. АҚШ доллари 
01.01.2007 й 
2,5 млн. АҚШ доллари 
5 млн. АҚШ доллари 
1997 йил 1 январдан бошлаб барча тижорат банклари мазкур 
жадвал асосида ҳар чоракда устав фондининг йиллик ўсиш кўр-
саткичини 25 % миқдорида кўпайтириб боришини таъминлаш-лари 
керак. Мамлакатимиз мустақилликнинг илк йиллариданоқ хусусий 
банкларни ривожлантириш позициясида турибди. Уларни ривож-
лантириш учун иқтисодий меъёрларда алоҳида имтиёзлар берил-
маган, аммо уларни капиталига талабни кўриб чиқсак, мам-лака-
тимиз томонидан хусусий банкларга берилаётган эътиборни кўри-
шимиз мумкин. Яъни 1997 йилда янги ташкил қилинаётган хусусий 
банклар учун минимал устав фонди 300 минг АҚШ доллари қилиб 
белгиланди. 2002 йил 1 январдан эса 1.25 млн АҚШ доллари қилиб 
белгиланган бўлса, 2007 йил 1 январдан 2.5 млн АҚШ доллари қи-
либ белгиланди.


101 
«Сармоянинг етарлилик коэффициенти» банк сармояси 
билан хатарни ҳисобга олиб чамаланган активлар жами ҳажмининг 
нисбати сифатида аниқланади: 
Банк капитали 
хатарни ҳисобга олиб ҳисобланган активлар
Банк сармояси Базель стандарти талабларига кўра “Асосий” ва 
“қўшимча” сармоядан ташкил топади. Бунда асосий сармоя жами 
сармоянинг камида 50 % ни ташкил этиши керак. 
Сармоя ҳисоб — китобига устав фондининг Марказий банкда 
рўйхатга олинган ҳажмидан ортиқча тўланган қисмини киритишга 
рухсат этилади, фақат бунинг учун тижорат банки таъсис ҳуж-
жатларига киритилган ўзгаришларни рўйхатга олиш учун ўз вақ-
тида тақдим этиши лозим.  
Тижорат банкларининг активлари хатар даражасига қараб, 4 гу-
руҳга бўлинади. Хатар даражаси бўйича: 
1 — гуруҳга хатардан ҳоли бўлган активлар, 2—гуруҳга хатар 
даражаси кам бўлган активлар, 3—4 гуруҳларга серхатар активлар 
киради. 
Мазкур меъёрнинг энг кам миқдори 0,08 қилиб ўрнатилган.
Банк сармояси билан унинг мажбуриятлари ўртасидаги нисбат 
кўрсаткичи юзага келиши мумкин бўлган турли хатардан қатъий 
назар, фаолиятнинг умумий ҳажми функцияси сифатидаги сармоя 
етарлилигини белгилаб беради: 
Банк капитали 
Банк мажбуриятлари 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling