Соатмурод Норқобилов


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

 
Н
4
— меъёрининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 0,3 га тенг. 
Тажрибадан шу нарса маълумки, айрим тижорат банклари юқо-
ри даромадни кўзлаган ҳолда талаб қилиб олгунга қадар ва қисқа 
муддатда қўйилган омонатлар ҳисобидан кредит бериш ва бошқа 
актив операцияларга узоқ муддатли тартибда жойлаштирадилар. 
Жалб этилган маблағларнинг муддати келган пайтда эса банк 
омонатчилар олдидаги ўз мажбуриятларини муддатида бажариш 
имконига эга бўлмайди. Бунинг натижасида банк ўз тўлов қоби-
лиятини йўқотади. Бундай ҳолат банкнинг ўз фаолиятигагина эмас, 
балки омонатчиларнинг молиявий аҳволига ҳам салбий таъсир кўр-
Н
3=
Н
4=


103 
сатади. Банк операцияларини бажариш бўйича лицензияси тортиб 
олинган банклар бунга яққол мисол бўла олади. 
Мазкур ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида банк амалиётида 
актив ва пассив маблағларнинг миқдори ва муддатларини баланс-
лаш талаблари ўрнатилди. Бу тўғрида жаҳон банк тажрибасининг 
«банкнинг олтин қоидаси» деб номланувчи қоидаси амал қилади. 
Унга биноан банкнинг молиявий талаблари миқдори ва муддати 
унинг мажбуриятлари миқдори ва муддатларига мувофиқ келиши 
шарт. 
Н

– нормативининг иқтисодий мазмуни шундан иборатки, жа-
ми баланс активларининг ликвид қисми талаб қилиб олингунга қа-
дар бўлган мажбуриятларни бир вақтнинг ўзида қай даражада қай-
тариши мумкинлигидир, модомики бундай муддатли омонатчилар 
ҳар қандай вақтда банкдан ўз омонатларини талаб қилишлари мум-
кин. 
Юқоридаги шартлардан келиб чиққан ҳолда, мазкур норматив 
банк томонидан омонатчилардан жалб қилинган маблағлар муддати 
билан уларнинг актив операцияларга жойлаштириш муддатларига 
қатъий мувофиқ келишини талаб этади. 
Шунинг билан бир қаторда мазкур меъёрнинг бузилиши халқ 
хўжалигида бўладиган ҳисоб-китобларнинг секинлашиб қолишига 
олиб келиши мумкин. 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling