Соатмурод Норқобилов
“Қисқа муддатли ликвидлик кўрсаткичи”
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Бир қарз олувчига тўғри келадиган хатарнинг энг катта ҳажми»
“Қисқа муддатли ликвидлик кўрсаткичи” банкнинг
кайтариш муддати 30 кундан 1 йилгача бўлган депозитлар, олинган кредитлари ва бошка қарз мажбуриятларига нисбати билан характерланади. 30 кундан 1 йилгача муддатга берилган кредитлар. 30 кундан 1 йилгача муддатга жалб қилинган маблағлар ва депозитлар. Мазкур меъёрнинг энг юқори ўрнатилган миқдори 1 га тенг. Бир қарз олувчига ва муассисга, банк акциядорларига молиявий жиҳатдан банкнинг қурби етмайдиган даражада катта миқдорда кредитлар берилиши тижорат банки учун жуда хатарлидир. Шу- нинг учун «Бир қарз олувчига тўғри келадиган хатарнинг энг катта ҳажми» меъёри ўрнатилади ва мазкур меъёр устидан қаттиқ назорат ўрнатиш талаб этилади. Н 5= 104 Банк хатарининг бир қарз олувчига тўғри келадиган жами суммаси қўшилган депозитлардан ташқари, 75% балансдан ташқари мажбуриятлар Банк сармояси Бу меъёр ҳукумат кафолати билан таъминланган кредитлар- га, жумладан, халқаро қарзлар бўйича такрор молияланадиган кредитларга тааллуқли эмас. Қолган кредитлар учун қарз олувчи мажбуриятларининг умумий суммасидан давлат қимматли қоғоз- ларни гаровга олиб, гаров суммасини 90% ҳажмда берилган қарзлар чегириб қолинади. Ушбу меъёрга ўрнатилган энг юқори чегара 0,25 га тенг. Бир қарз олувчига берилган кредитлар қўшилган (қ) шу қарз олувчига нисбатан берган, банк сармоясидан 15% ортиқ бўлган ба- лансдан ташқари мажбуриятлар суммасининг 75% жамланган қарз «катта» кредит ҳисобланади. «Катта» кредитлар тижорат банки Кенгаши бир овоздан қабул қилган қарор асосида берилади ва бу қарзлар бошқарув томонидан алоҳида назорат қилиб борилади. Лекин банк Кенгашининг бундай кредитлар бериш тўғрисида қарор қабул килиши билан боғлиқ ваколати Бошқарувга берилишига рух- сат этилмайди. Бундан ташқари, шуни таъкидлаш лозимки, банк учун «катта» тоифага кирадиган ва бир қарз олувчига бериладиган кредитлар суммасини шу қарз олувчининг ўз маблағлари суммасидан ошир- маслик тавсия этилади. «Катта» кредитларнинг ҳаммасига тўғри келадиган хатарнинг энг юқори миқдори «катта» кредитлар жами миқдорининг ўз маблағлари, яъни банк капитали нисбати билан аниқланади. Балансдан ташқари мажбуриятларнинг 75% билан ҳисобланган «катта» кредитларнинг жами суммаси Банк сармояси Мазкур меъёр миқдори балансдан ташқари мажбуриятлар билан ҳисобланиб, берилган «катта» кредитларнинг жами миқдори банк капиталининг 5 бараваридан ошмаслиги керак. Н 6= Н 7= |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling