Соатмурод Норқобилов
§ 4. 5. Банкларни жойига чиқиб (инспекция қилиш)
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
§ 4. 5. Банкларни жойига чиқиб (инспекция қилиш)
текшириш Олдинги мавзуда кенг маънода таҳлил қилинган банк фао- лиятини тартибга солиб туриш ва назорат этиш индивидуал бўл- май, балки бундай назорат натижаларини солиштириш ва маълу- мотлардан халқаро амалиётда кенг фойдаланиш мақсадида умумий кўрсаткичлардан фойдаланилади, яъни стандартлашган тизимнинг қўлланиши муҳимдир. Стандартлашган рейтинг тизимига эга бўлишнинг аҳамияти шундаки, бирон бир банкнинг рейтингига қараб унинг молиявий ҳолатини нафақат банк назорати ходимлари, балки банк назорати соҳасида мутахассис бўлмаганлар ҳам осонгина тушуна оладилар. Бундан ташқари, стандартлашган тизимда банк институтлари мо- лиявий ҳолатининг барча муҳим йўналишлари акс эттирилиши кўзда тутилади. Стандартлаштирилган рейтинг тизими иқтисодий ривожланган мамлакатлар амалиётида ташкил топиб ривожланганлигини ҳисоб- га олиб, савол мазмунидан келиб, айнан АҚШ амалиётига назар ташлаймиз. Юқорида таъкидланганидек, АҚШда тижорат банклари фаолия- тини тартибга соладиган ва назорат қиладиган 3 та агентлик амал қилади: Федерал резерв тизими, Молия вазирлигининг Пул муома- ласи назоратчиси, Суғурта жамғармалари Федерал Корпорацияси. Ҳар бири ўзининг алоҳида рейтинг тизимига эга бўлган 3 та агентлик 1978 йилга келиб бир неча хил рейтинг тизимларини стандартлашга келишиб олдилар. Стандартлашган рейтинг тизими «CAMEL» номини олган ҳолда, ҳозиргача амал қилиб келмоқда. CAMEL рейтинг тизими етарли даражада аниқ ва ундаги маъ- лумотлар тушунарли бўлганлиги учун, кўпгина давлатларнинг банк назорати органлари ўз банкларини баҳолашда ушбу рейтинг тизи- мини қўллай бошладилар. Рейтинг тизимининг «CAMEL» деб ном олиши шундаки, у банк фаолиятидаги таҳлил қилинадиган компонентларнинг бош ҳарфи- дан ташкил топгандир. Яъни: 110 C – (Capital adequacy) Капиталнинг етарлилиги; A – (Assets quality) Активлар сифати; M – (Menegment) Бошқарувчилик қобилияти; E – (Earning) Даромадлилик; L – (Liquidity) Ликвидлилик компонентларидан иборат. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки дистан- цион ва жойларда назоратни ташкил этади. Жойларда ташкил эти- ладиган инспекция текширувлари CAMEL тизимига асосланган ҳолда амалга оширилади. CAMEL тизими унинг моҳиятига хос ра- вишда тижорат банклари фаолиятининг барча муҳим компонент- лари, яъни капитал, активлар, бошқарувчилик қобилияти, даромад- лилик, ликвидликни баҳолашга имкон беради. CAMEL тизими рискни аниқлаш концепциясига асосланади ва рискни баҳолаш жараёнида “юқоридан пастга” ёндашувни қўл- лайди. Бунда банк кенгаши ва бошқарув аъзолари ўз банкларида риск даражасини мустақил равишда аниқлашлари ва бошқариш- лари кўзда тутилади. Улар банкни бошқариш мобайнида банк тамо- йилларига мувофиқ риск даражаси устидан назорат олиб боришга жавобгардирлар. Ушбу тамойиллар банкнинг сиёсати, информа- цион бошқарув тизими, бошқарув аппаратининг сифати ва шунинг- дек, раҳбарият томонидан қарор қабул қилишда фойдаланадиган ички назоратнинг бошқа соҳаларини ўз ичига қамраб олади. Жойлардаги назорат CAMEL рейтинг тизими асосида ташкил этилгандан сўнг инспекциядан ўтган банкка ҳар бир компонент бў- йича алоҳида рейтинг баҳоси берилиб, сўнгра барча фаолият бўйи- ча умумий рейтинг баҳоси берилади. Рейтинг баҳоси энг юқори даражаси 1 кўрсаткичи билан бел- гиланиб, бунда қайси компонентда бундай баҳо берилса, демак, у халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб бериш даражасида ташкил этил- ганлигидан далолат беради. Одатда CAMEL рейтинг тизимида 5 компонентдан бир ёки икки ҳолатда юқори кўрсаткичга эга бўлиши мумкин. Тўғри, 5 ҳолатдан 4 тасида ҳам юқори кўрсаткичга эриши- лиш ҳоллари ҳам йўқ эмас, лекин бир ҳолда ҳам юқори кўрсат- кичдан паст рейтинг баҳоси олинганда умумий рейтинг юқори бўл- майди. Республикамиз банк тизимида энг кўп умумий рейтинг ба- ҳоси бу 2 ва 3 бўлиб, булар “яхши” ва “қониқарли” фаолият юри- тувчи банклар қаторига киради. Ўтказилган амалий таҳлиллар умумлаштирилган, 5-жадвални келтирамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling