115
Республикамиз банкларининг
активлари таркибида даромад
келтирмайдиган активлар нисбатан кичик салмоқни эгаллайди. Ма-
салан, 2001 йилда банкларнинг жами активлари таркибида даромад
келтирмайдиган активларнинг салмоғи 7,12 фоизни ташкил қилди.
Даромад келтирмайдиган активлар таркибида банкларнинг Марка-
зий банкдаги “Ностро” вакиллик ҳисоб-варақлари қолдиғининг ва
банкларга тегишли бино ва иншоотлар салмоғининг пасайиш тенден-
циясига эга эканлиги ижобий ҳолат ҳисобланади ва, аввало, банк
активлари сифатининг ошаётганлигидан далолат беради.
Банкларнинг айланма кассасидаги нақд пуллар қолдиғининг
ўсиш тенденциясига эга эканлиги салбий ҳолат ҳисобланади. Аммо
ушбу маблағларни жами активлар таркибида кичик салмоққа эга
эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, у ҳолда
ушбу тенденцияни
жиддий аҳамиятга эга эмаслигининг гувоҳи бўламиз.
Тижорат банкларининг активлари таркибида салмоғига кўра
биринчи ўринни кредитлар эгаллайди. Шу
сабабли,
кредит опера-
циялари назорати муҳим амалий аҳамият касб этади.
7-жадвал
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг
активлари таркиби* (фоизда)
Do'stlaringiz bilan baham: