Соатмурод Норқобилов


Республика тижорат банклари фаолиятини CAMEL


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

Республика тижорат банклари фаолиятини CAMEL 
тизимида назорат натижалари тўғрисида маълумот* 
 
Йиллар 
Таҳлилга 
тортилган 
банклар 
сони 
Ўтказилган 
назорат 
сони 
Таҳлилга тортилган банкларга ўрнатилган 
рейтинг балларини ўртача қиймати 
Капи
тални
нг 
етарлил
иги
Ак
тивлар си
фати
Бошқ
арув
чил
ик
қобил
ия
ти
Д
аромадлили
к 
Лик
видл
ик
Ў
рта
ча у
м
ум
ий
баҳо
22001 
11 
22 






22002 
11 
22 






*Марказий банкнинг жорий маълумотлари асосида тузилди. 
Ушбу жадвалда келтирилган маълумотлар йиллар бўйича ай-
тарли фарқланмаса-да, лекин яхлитланган сонлар ҳисобга олин-
ганда жами ўзаро ўхшаш рақамлардан “Даромадлилик коэффи-
циенти” 2001-йилга нисбатан 2002 йилда 0,07 ҳиссага ва “Бош-
қарувчилик қобилияти” 0,26 ҳиссага кўпайганлигини кўрамиз. Шу-
нингдек, жадвал маълумотлари назоратга тортилган 11 банкда ўт-
казилган умумий 22 назорат (ҳар бир банкда икки маротаба) нати-
жаларининг кўрсатишича, банклар капиталининг етарлилик дара-
жаси бир ҳиссага камайган.
Бунинг сабаблари алоҳида таҳлил этилганда қуйидагилар аниқ-
ланди. 
Биринчидан, барча банкларда ҳам етарлича эҳтимолий йўқо-
тишлар захираси шакллантирилмаган. 
Иккинчидан, капиталга қўшилган алоҳида суммаларнинг хара-
жатга олиб борилиши зарурлиги.
Учинчидан, акциялар сотувидан олдиндан аванс суммалари-
нинг мавжудлиги. 
Юқорида келтирилган таҳлил маълумотларини умумлаштириб 
таъкидлаш мумкинки, «CAMEL» рейтинг тизимида ўтказилган на-
зорат маълумотлари Республика тижорат банкларини яхши ва ўрта 
ҳолатларда фаолият кўрсатишларидан далолат беради. Бугунги асо-
сий эътибор бизнингча, активлар сифатини оширилишига, ўз вақ-
тида қайтмаган мавжуд кредитларни жойига қўйдиришга, банк 


112 
бошқарувчилик қобилиятини ҳамда даромадлилик даражаларини 
оширишга қаратилмоғи зарур. 
Шуни таъкидлаш лозимки, инспекцион ҳисобот банк раҳба-
рияти билан ахборот алмашиниш жараёнининг муҳим бир қисми 
бўлиб ҳисобланиши шундаки, ушбу назорат Марказий банкка ти-
жорат банк ҳолати тўғрисида тўлиқ маълумот тақдим этади. Ин-
спекцион ҳисобот банкнинг ижобий ва салбий томонларини тўла-
тўкис ўзида акс эттириши лозим. 
Банк раҳбарияти билан ахборот алмашиниш жараёнини сама-
рали ва муваффақиятли амалга ошириш учун бизга маълумки, банк 
раҳбарияти билан учрашиш ҳамда ҳисобот натижалари бўйича жа-
воб хати юборилиши мақсадга мувофиқдир.
Ахборот алмашиниш жараёнининг иккинчи қисми инспекцион 
ҳисобот бўйича жавоб хати тайёрланишини назарда тутади. Жавоб 
хати банк Бошқаруви билан Марказий банк раҳбарияти томонидан 
тасдиқланган инспекцион ҳисобот якунлари ва хулосаларига муво-
фиқ бўлади. Аниқроғи, инспекция натижасида аниқланган муаммо-
ларни тезда бартараф этиш ва банкни қисқа муддат ичида соғлом-
лаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ўзида қамраб олади. 
Жойида назорат ўтказишнинг афзалликларига тўхталганда қайд 
этмоқ зарурки, инспекция ходими нафақат камчиликни топади
балки уни бартараф этиш йўлларини ҳам кўрсатиб беради. Алоҳида 
ҳолларда камчиликларни бартараф этиш юзасидан тузилиши керак 
бўлган жараёнда шахсан ўзи иштирок этади. Назорат объекти фао-
лияти қониқарсиз топилганда Марказий банк ўз оталиғига олган 
ҳолда кузатувчисини банк фаолиятини жойида доимий назорат қи-
либ борилишини маъқул деб топади.
Юқоридаги маълумотлар асосида шундай хулосага келиш мум-
кин:
– инспекцион-жойида назорат қилиш банк фаолиятини ойдин-
лаштиради; 
– банк ҳисоботларини тўғрилигини тасдиқлайди; 
– объектни халқаро аудитнинг киритилишига тайёрлайди.
Ушбу афзалликлар бирикиб, банкнинг банкротликдан сақлаб, 
шу орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг омонатлари ва депо-
зитларини беҳудага сарфланиб кетишининг олдини олади. 
Жойларда инспекция назоратининг стандартлашган CAMEL 
тизимини ўрганишда бу тизимнинг ҳар бир компонентини алоҳида 


113 
таҳлил этиш орқали мавжуд муаммоларни кўрсатиб бериш мақ-
садга мувофиқдир. 
САМЕL рейтинг тизими бўйича капитал назорат жараёнининг 
биринчи компоненти бўлиб, бунда банк капиталининг етарлилик 
даражаси, капиталнинг кўпайтириш борасида олиб борилаётган 
фаолият ва дивидендларни тўлаш сиёсати таҳлил қилинади. 
Бундан ташқари, капитал таҳлили жараёни банк акциядор-
ларининг янгиланган рўйхати, жами акциядорлар улушининг ба-
ланс ҳисоботидаги тўланган капитал суммасига тенглиги ҳамда 
банк капитали Марказий банкнинг 2000 йил 26 апрелдаги “Тижорат 
банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғри-
сида”ги 420-сонли Низоми талабларига жавоб бера олишини тек-
шириш масалаларини қамраб олади. 
Марказий банк талабларидан келиб чиқиб ва ўтказилган таҳлил 
натижаларини умумлаштириб, инспекцион текширув жараёнида 
асосан қуйидаги масалаларга эътибор берилиши лозим: 
устав капиталидаги акциядорлар улушининг динамикада ўз-
гариш сабабларини аниқлаш; 
акциядорлар улушидаги ўзгаришларда, агар улар юз берган 
бўлса, Марказий банкнинг тасдиғи талаб қилинадими? Талаб қи-
линган тақдирда Марказий банк тасдиғи олинганми?
Тўланган капиталнинг 5%дан ортиқ акцияга эгалик қилувчи 
акциядорларнинг рўйхати тузилиши; 
банк капитали Марказий банк томонидан белгиланган мини-
мал талабга жавоб бериши; 
банк тушумининг капитал ўсишига таъсири; 
капитални ўстириш режасининг таҳлили; 
юқоридагилар қаторида активларнинг сифати, тушумларнинг 
ўзгариши ва фойданинг сифатига ҳам алоҳида эътибор берилиши 
керак. 
Ушбу саволнинг ўрганилиши жараёнида келтирилган 7-жадвал-
да қайд этилишича капиталнинг етарлилиги даражаси ўрганилган 
ўн бир тижорат банки мисолида 2001 йилда яхши даражада бўлса, 
2002 йилга келиб қониқарли даражага тушиб қолмоқда. Изланиш-
ларимиз шуни кўрсатадики, тижорат банкларининг ўзлари капитал 
бутлиги йўлидаги ҳисоб-китобларда маълум чалкашликларга йўл 
қўйишмоқда. Бу хусусида юқорида келтирилган жадвал хулосасида 
тўхталган эдик. Марказий банк томонидан олиб борилаётган ка-
питал жамғармасига нисбатан сиёсатни барча банклар ҳам бир хил-


114 
да бажара олмайдилар. Шу ўринда банклар ўртасидаги рақобатни 
инкор этмаган ҳолда таклиф этар эдикки, Марказий банк ушбу 
талабни ўрнатишда биринчидан, иқтисодиётда мавжуд инфляцияни 
реал даражасидан келиб чиқиши, иккинчидан, ҳар бир банкнинг 
жамиятдаги ўрни, салоҳиятини ҳисобга олишнинг зарурияти бор-
лигини ҳисобга оламиз. Чунки барча банклар универсаллашган деб 
тан олинганда ҳам миллий иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари 
маълум банкларда хизмат кўрсатади. Демак, шу тармоқнинг молия-
вий ҳолати ушбу банкнинг ҳам молиявий ҳолатини белгилайди. 
«CAMEL» назорат тизимининг элементлари бўйича таҳлилни 
давом эттириб, банкнинг актив операциялари сифатини кўриб 
чиқамиз. 
Тижорат банклари активларининг сифатини тавсифловчи асо-
сий кўрсаткичлардан бири - активларнинг даромадлилиги кўрсат-
кичи ҳисобланади. Активлар даромадлилигига таъсир қилувчи 
асосий омиллардан бири активлар таркибида даромад келтирмай-
диган активлар салмоғининг ўзгариши ҳисобланади. 
Банклар фаолиятини назорат қилиш жараёнида активлар даро-
мадлилигининг ўзгариши, активлар таркибидаги даромад келтир-
майдиган активлар салмоғининг ўзгариши асосий назорат объект-
лари сифатида эътиборга олиниши лозим. 
6-жадвал 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling