Соатмурод Норқобилов


Download 1.29 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/61
Sana08.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1176272
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61
Bog'liq
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007

№ 
 
1999 й 2000 й 2001 й 

Касса активлари 
24,40 
24,74 
24,79 

Қимматли қоғозлар 
5,39 
1,78 
0,96 

Кредитлар 
55,70 
58,49 
61,30 

Асосий воситалар 
3,49 
2,62 
1,74 

Бошқа активлар 
11,02 
12,37 
11,2 
Жами
100,0 
100,0 
100,0 
*Марказий банк маълумотларидан ҳисоблаб чиқилди. 
9-жадвалда келтирилган маълумотлардан кўринадики, кредит-
лар республикамиз тижорат банклари активларининг асосий тури 
ҳисобланади. Бунинг устига, кредитлар салмоғининг ошиш тенден-


116 
циясига эга эканлиги ижобий ҳолат ҳисобланади. 
Тижорат банклари фаолиятида кредитлар энг кўп даромад кел-
тирадиган активлардан бири ҳисобланади. Шу туфайли, ушбу ак-
тивларни кўздан кечириш ва таҳлил қилиш жараёни муҳим аҳамият 
касб этади. Инспекторнинг бу йўналишдаги дастлабки вазифалари-
дан бири – кредит портфелининг умумий ҳолатини таҳлил қилиш 
ва жорий ёки потенциал муаммолар манбаларини аниқлашдан 
иборат. Активлар сифатининг таҳлилида асосий эътибор актив-
ларнинг қайтишига қаратилади. 
АҚШда 1938 йилда назорат органлари томонидан юқоридаги 
масала бўйича, яъни активларни таснифлаш борасида тартиб қабул 
қилинди ҳамда мазкур тартиб бугунги кунга қадар ўзгаришсиз 
амал қилмоқда. 
АҚШ банк тизимида активларни таснифлаш тартиби бир оз ўз-
гача хусусиятга эга бўлиб, унга кўра активлар 4 та синфга ажра-
тилади. Жумладан; 
1.Стандарт активлар учун камида умумий 2% захира ажрати-
лади. 
2 Субстандарт активлар. Бундай активлар таркибига қайтиши 
кафолатланмаган, яъни муаммога эга бўлган активлар киради. Улар 
учун 20% ажратма қилинади. 
3.Шубҳали активлар. Булар айрим зарар келтирувчи активлар 
бўлиб, уларнинг аниқ ҳажмини аниқлаш имкони бўлмайди. Улар 
учун 50% ажратма қилинади. 
4.Зарарли активлар. Бундай активларга қайтарилмаслиги аниқ 
бўлган ва ҳаётий қобилиятга эга бўлмаган активлар киради. Улар 
учун 100% ажратма қилинади. 
Америка банкларининг инспекторлари активлар сифатини ба-
ҳолашда CAMEL системасининг қуйидаги принципларидан фойда-
ланади; 
8-жадвал 
Таснифланган активлар қиймати 
билан капитал ўртасидаги нисбат, 
% ҳисобида 
Рейтинг CAMEL 
5% дан кам 
кучли 
5% дан 15% гача 
қониқарли 
15% дан 30% гача 
ўртача 
30% дан 50% гача 
танқидий 
50% дан юқори 
қониқарсиз 


117 
Юқоридаги нисбатлардан кўриниб турибдики, активларнинг 
сифати билан капитали ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд, яъни 
активлар сифати қанчалик даражада паст бўлса, банкка шунчалик 
даражада кўпроқ зарар келтиради. Бу ўз навбатида капитални ка-
майишига олиб келади, чунки бу зарарлар банк капитали ҳисобидан 
қопланади. Шунингдек, катта миқдорда капиталга эга бўлган банк-
лар кичик миқдордаги капиталга эга бўлган банкларга нисбатан 
зарарни қоплаш қобилиятига кўпроқ эга бўладилар. 
9-жадвал 

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling