Соатмурод Норқобилов
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
Лицензиялаш – банк операцияларини амалга оширишни чега-
ралаш мақсадида фақат ваколатли банклар томонидан юридик шахсларга уларни амалга ошириш учун рухсат беришдир. Банклар Марказий банкда давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг юридик шахс мақомини олади. Давлат рўйхатидан ўтиш ҳамда банк операциялари билан шуғулланишга лицензия олиш учун банк- лар қуйидаги талабларни бажаришлари лозим. Жумладан: 91 – рўйхатдан ўтказиш ва лицензия бериш учун ёзилган ариза тақдим этиш; – барча ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш, банк операцияларини автоматлаштирилган тарзда ўтказиш учун керакли бино ва жиҳозларни, дастурли техник воситаларни тайёрлаш, касса ҳолатини Марказий банк талаблари даражасига келтириш; – Марказий банк белгилаган минимал ҳажмдан кам бўлмаган устав сармоясини тўлаш ҳамда бу пул тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиш; – банк рўйхатдан ўтказилгани ва лицензия берилгани учун ҳақ тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш. Марказий Банк томонидан юқоридаги талаблар ўрганиб чиқилиб, 1 ой муддатда тегишли қарор қабул қилинади. Шу билан бирга қуйидаги ҳолатлар банкни рўйхатдан ўтказиш ҳамда лицензия беришдан бош тортишга асос ҳисобланади: – банкларни очиш тўғрисидаги Низомда кўзда тутилган талаб- лар бажарилмаслиги; – базис ҳужжатлари амалдаги қонунларга мос келмаслиги; – бир ёки бир неча муассиснинг молиявий аҳволи қониқар- сизлиги; – банк рўйхатга олинадиган вақтгача минимал устав сармоя- сини тўланмаганлиги; – янги ташкил этилаётган банк раҳбари ва бош бухгалтерини ўз касбига мос келмаслиги; – Марказий банк томонидан берилган дастлабки рухсатномани муддати тугаши. Лицензия бериш бўйича масалани кўришда назорат органлари томонидан янги банк филиалларини ташкил этиш шароити, рақо- бат туфайли уларнинг молия-кредит секторига таъсир этиши каби- ларга ҳам алоҳида эътибор берилади. Лицензияни бекор қилиш қуйидаги ҳолларда юз беради: 1. Маълум бир муддат ичида банк операцияларини амалга оши- ришни ташкил қилиш қобилиятига эга бўлмаганда. 2. Банк томонидан лицензия талабларини бажарилмаслиги ёки лицензияда кўзда тутилмаган фаолиятни амалга ошириш. 3. Қонун ёки норматив ҳужжатларни бузиш. 4. Операцияларни амалга ошириш жараёнида кредитор ва омо- натчилар манфаатларига зарар келтириш. 5. Банкнинг банкрот деб эълон қилиниши. 92 Банклар фаолиятини лицензиялаш тартиби ҳар бир давлатда баъзи хусусиятларига кўра бир-биридан фарқ қилади. Мазкур жа- раённи баъзи ривожланган давлатлар мисолида кўриб чиқамиз. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling